Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вячеслав Шадрин: “Футболга бўлган меҳрим ўша-ўша, аммо...”

Тошкент вилояти бўйлаб амалга оширган ўзига хос турнемизда ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган, аммо кутилмаган ўлим туфайли орамиздан бевақт кетган ҳужумчи Александр Шадрининг дадаси билан ҳам учрашдик. Рости, бу учрашувни атайин ташкил қилдик. Ҳеч қандай тасодиф ёки кутилмаган ҳолат юз бермади. Биз таклиф билан чиқдик, катта Шадрин розилик билдирди. Бу интервьюни мухлисларимиз учун керак деб ўйладик. Негаки? Шадрин билан содир бўлган воқеа кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Қолаверса, ҳар хил миш-мишларга ойдинлик киритиш учун ҳам шу интервью зарур эди. Қисқаси, қуйида Япония устидан қозонилган тарихий ғалабада ягона гол муаллифига айланган Александр Шадрининг дадаси Вячеслав Шадрин билан суҳбатни ўқишингиз мумкин.


- Александрнинг болалиги, хусусан, футболга қадам қўйиши ҳақида гапириб берсангиз.
- Ўғлим адашмасам 7 ёшидан бошлаб миллионлар ўйини билан шуғулланишни бошлаган. Биринчи устози Шароф ака Сирожиддинов қўл остида футболнинг дастлабки сир-асрорларини ўрганган. Очиғи, Сашани футболни танлашига ҳеч ким мажбур қилмаган. Ўз хоҳишига кўра, тўп тепишни бошлаган. Аммо олдида бошқа вариант ҳам бор эди. Аниқроғи, карате спорт тўгарагига боришни ҳам режалаштирганди. Танлаш вақти келганида у футбол тўгарагига борди.
- Ростини айтинг, Сашани профессионал футболчи бўлишини кутганмидингиз?
- Йўқ. Умуман кутмаганман.
- Оила томондан унга қандай туртки бўлган?
- Ҳеч қандай десам ёлғон гапирмаган бўламан. Саша футболчи сифатида нимага эришган бўлса, ҳаммасига ўз меҳнати сабаблидир. Рости, ўғлимнинг ишларига деярли аралашмасдим. Барча муаммоларини ўзи ҳал қиларди.
- Халқимизнинг аксар фарзандлари сингари Саша ҳам биринчи маошини сизга берган бўлса керак?
- Ҳа. Адашмасам 2001 йил Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига чақирилган пайтлар эди. Ўшанда хотирамда кўтарилмаган бўлса, ойига 30-50-100 минг сўм атрофида пул топарди. Айтганингиздек, дастлабки маошларини бизга олиб келган.
- Келинг, яна болаликка қайтсак. Александр исмини ким танлаган ва нима сабабдан?
- Негалигини билмадимку, лекин ҳали Саша дунёга келмасидан олдиноқ ўғил фарзандли бўлсам Александр, қизли бўлсам Александра исмини қўяман деб режалаштиргандим.
- Саша оилада қандай фарзанд эди? Уй ишларига қарашадиган, меҳнатдан қочмайдиган ўғилмиди?
- (кулиб) Деярли уйда ўтирмасди. 12 ёшдан кейин ҳаётини тўлалигича футбол билан боғлагач умуман уйда ўтирмай қўйган. Шунинг учун жуда кам кўришардик. Асосий вақтини жамоаси билан сафарларда ўтказарди.
- Александр қандай овқатларни хушламасди?
- Кўпроқ суюқ таомларни хушламасди. Асосан қуюқ овқатларни ерди. Болаликдан шундай эди. Профессионал футболчи бўлганида ҳам бу хислати уни тарк этгани йўқ.
- Ўғлингиз иштирокидаги учрашувларни бевосита стадионда томоша қилиб турармидингиз?
- Вақт топсам албатта стадионга боришга ҳаракат қилардим.
- Япония устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг ўзингизни қандай ҳис қилгансиз?
- Фахрланганман, хурсанд бўлганман. Ҳар қандай ота ўз фарзандини шундай ютуғини кўрса хурсанд бўлса керак?
- Оғир бўлса ҳам эслаб ўтсангиз ва мухлислар ҳар хил гап-сўзларга ишониб қолмасликлари учун Сашанинг ўлимига аслида нима сабаб бўлганлиги тўғрисида маълумот берсангиз.
- (кўзида ёш билан) Панкреатит бўлган экан. Биз бунга қадар унинг ошқозонида яраси бор деб ўйлагандик. Қолаверса, гастрит деб ҳам тахмин қилганмиз, бироқ барча ўйлаганларимиз нотўғри экан. Фақат буни билганимизда Сашанинг ҳаёти деярли тугаб бўлганди.
- Наҳотки, шифокорлар буни билмаган бўлса? Инсон ўз хоҳишига кўра шифокорга кўринавермайди, лекин Саша футболчи сифатида бир йилда икки марта “Футбол-МЕД” кўригидан ўтганку?!
- Тўғри, лекин панкреатит шундай касаллик эканки, уни фақатгина ҳаракатга келганида билиш мумкин экан. Шунинг учун ҳам шифокорлар аниқ ташхис қўйишга қийналишган. Улар ҳам гастрит ёки ошқозон яраси деб ўйлашган.
- Саша шу вақтгача соғлиғидан шикоят қилардими? Шифокорларга кўринганмиди? Ҳар ҳолда панкреатит ҳам бирданига пайдо бўлиб қолмаган бўлса керак?
- Ўғлим 2013 йил июнь ойида касаллик туфайли жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлган. Лекин шифокорлар юқорида таъкидлаганимдек, касалликка сабаб топа олишмаган. Балки ўшанда панкреатлигини билишганида бугун шу мавзуда гаплашиб ўтирмаган бўлармидик? Хуллас, ўша операциядан сўнг Саша гастрит бўйича даволаниб юрди. Аммо ижобий томонга ўзгариш бўлгани йўқ.
- Ўғлингиз операция вақтида вафот этгани қанчалик тўғри?
- Александр операциядан чиқди. Ундан кейин салкам бир сутка яшади. Аммо...
- Операциядан сўнг шифокорлар нима дейишганди?
- Аҳволи жуда оғирлигини айтишиб, ёш тана касаллик билан курашиб, уни енгиб чиқсагина умид қилиш мумкинлигини таъкидлашганди. Бир ҳақиқатни айтсам, операция қайсидир маънода шунчаки номига ўтказилганди. Нега? Чунки бунгача Сашани аҳволи ёмонлашиб бўлган экан. Панкреатитда инсон организмининг ички қисми ҳудди оловда қолгандек исиб кетар экан. Шифокорлар операцияда шу иссиқликни пасайтиришди холос. Қолгани уларга боғлиқ эмасди. Айтганимдек, яшириниб ётган бу касаллик аллақачон ўз кучини кўрсатиб бўлганди. Шифокорлар ҳам кеч қолган, бошқасига улгуришмасди.
- Аҳволи оғирлашиб, шифохонага тушганида ёнидамидингиз ёки кейинроқ хабардор бўлдингизми?
- Кейинроқ хабардор бўлдим. Аниқроғи, бизни келинимиз хабардор қилди. У Саша оғир аҳволда шифохонага ётқизилганлигини айтди.
- Ўғлингиз билан охирги марта қачон гаплашгандингиз?
- Телефон орқали кўп гаплашиб турардик. Кўришганимизга ҳам унчалик кўп бўлмаганди. Адашмасам ўлимидан икки ҳафта аввал кўришгандик. Кейин билсам бу охирги учрашувимиз экан.
- Ҳеч касаллиги ҳақида гапирмаганми?
- Йўқ. Асосан футбол ҳақида гаплашардик. Суҳбатимиз аввалида айтганимдек, Саша ҳамма муаммоларини ўзи ҳал қилишга ўрганганди. Бизга муаммоларини айтгиси келмасди. Балки ёрилиб турганида бугун бундай ҳолатга тушиб ўтирмаган бўлармидик?!
- Сашанинг ўлимида кимдандир хафамисиз? Футболдан, шифокорлардан ёки ўзингиздан?
- Ҳеч кимдан хафамасман. Боиси, бу тақдир. Ҳар ким ўз пешонасидагини кўради. Ўғлим ўлимидан уч кун олдин Бўкага келиб, дўстлари билан кўришган, узоқ суҳбатлашишган, аммо бизни – ота-онасини зиёрат қилмай кетганди. Балки ўша вақтдаёқ ўлимини ҳис қилгандир? Ким билади дейсиз? Биз билан учрашиб, ўзини ҳам, бизни ҳам қийнагиси келмагандир? Хуллас, энди хоҳласам-хоҳламасам у орамизда йўқ.
- Одатда инсон бирор нарса туфайли муаммога дуч келса, ўшандан нафратланади. Сизга футболга бўлган муносабат ўзгармадими?
- Аввал қандай бўлган бўлса, ҳозир ҳам шундай. Лекин битта ҳолат бўйича фикрга эга бўлдим: мураббийлар футболчининг ўйинида нима учун пасайиш юз берганига жиддий суратда қизиқишмас экан. Охирги вақтларда Саша асосий таркибдаги ўрнини йўқотганди, бора-бора уни ўринбосарлар таркибига жўнатишди. Ҳатто у ерда ҳам ўрнини йўқотиб қўйди. Тўғри, ўғлимнинг ўйинида пасайиш юз берганди, жисмоний ҳолати аввалгидек эмасди. Аммо мураббий нега ундай бўлаётганига қизиқишмасди. У шуни ўйлаб ҳам сиқилаверарган. Ҳаммасини ичига ютган. Бу сиқилишлар охири ёмон ҳолатга сабаб бўлди. Бўкада ҳам танишларимиз, яқинларимиз “нега ўғлингиз асосий таркибда кўринмай қолди”, - дея сўрашарди. Кейин билсам ҳаммаси касаллик билан боғлиқ экан.
- Сашанинг ўғли ҳам худди отаси каби футболни танласа қандай муносабатда бўласиз?
- Қаршилик кўрсатмайман. 4 ёшни қарши олган неварамда ҳозирданоқ футболга бўлган меҳр бор. Уни шаҳримиздаги стадионга олиб чиқаман. Тўп тепишга қизиқади. Агар отаси каби футболчи бўлишни истаса унга хайрихоҳ бўламан.
Фурқатбек НИШОНОВ суҳбатлашди.

Киритилди: 07.09.2014 18:41. Ўқилди: 7168 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.