Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» қийин учрашувда муҳим ғалабага эришди

Олий лига 19-тур ўйинлари доирасида тошкентлик “темирйўлчилар” Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида меҳмон бўлди.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” ушбу ўйинда ўзининг кўплаб асосий таркиб футболчилари хизматидан фойдаланиш имконига эга эмасди. Тўрт нафар футболчи Кореяда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида иштирок этиш учун терма жамоа билан жўнаб кетган бўлса, Жасур Ҳасанов ҳамда Шавкат Муллажонов дисквалификация сабаб бу ўйинда жамоага ёрдам бера олишмади.

Олий Лигада жон сақлаб қолиг учун курашаётган “Андижон” учун ҳам ушбу ўйинда очко ишлаб олиш ҳаддан зиёд муҳим ҳисобланарди. Айнан шу сабабдан Абрамов шогирдларига ушбу ўйинда осон кечмади. Майдон эгалари дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилди ва ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ ҳисобни очди. Мирзакамол Камоловнинг пасидан сўнг Аббос Махсталиев гол урди - 1:0.

Бу гол “Локомотив” учун огоҳлик қўнғироғи бўлиб хизмат қилди. Тошкентликлар ўйиннинг қолган қисмида устунликни ўз томонида ушлаб туриш билан бир қаторда кўплаб хавфли вазиятлани юзага келтирди. Бу ҳужумлар самара бермай қолмади. Ўйиннинг 28-дақиқасида Александр Гейнрих орадаги фарқни йўққа чиқарувчи гол муаллифига айланди.

Биринчи бўлимда Иван Нагаев, Дилшод Раҳматуллаев, Иброҳим Раҳимовларда ҳам бир неча имкониятлар бўлганига қарамай, дастлабки бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими кескин курашлар остида ўтди. Буни кўрсатилган карточкалар сонидан ҳам сезиш қийин эмас. Карточкаларнинг ҳар икки ранглиси ҳам Азиз Асимовга бу ўйинда асқотди. Лутфулла Тўраев, Фарҳод Тожиев, Иван Нагаев ва Илҳом Суюновга кўрсатилган сариқ карточкалардан ташқари, ўйиннинг 69-дақиқасида Александр Гейнрих рақиб футболчиси – Иброҳим Отахоновга нисбатан ишлатган қўполлигини Асимов қизил карточкага лойиқ топди ва “Локомотив” иккинчи бўлимнинг катта қисмини бир киши кам бўлиб ўйнади.

Шундай бўлса-да, “Локомотив” ғалабани қўлга киритишнинг уддасидан чиқди. Иккинчи бўлимда Садриддин Абдуллаев ўрнига майдонга тушган Фарҳод Тожиев ўз ҳисобига гол ёзиб, уни бир неча кун аввал дунё юзини кўрган қизалоғига бағишлади, 1:2.

Жуда қийин ва муҳим ғалаба.

«Андижон» (Андижон) – «Локомотив» (Тошкент)1:2
Ҳакамлар: А.Асимов (Тошкент), Р. Гапуров (Наманган), Р. Фозилов (Наманган), Д. Досанов (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
Голлар: Аббос Махсталиев (4) — Александр Гейнрих (28), Фарҳод Тожиев (76)
"Андижон": Темур Ғаниев, Даврон Турсунов, Раҳимжон Қодиров, Иброҳим Отахонов, Абдулатиф Абдуқодиров, Мирзакамол Камолов (Аюбхон Гаппаров, 60), Акбар Ходжаев, Расул Раҳмонов, Аббос Махситалиев, Асрор Раҳмонов, Азиз Ибрагимов.
Захира: Муҳиддин Худоёров, Бекзод Ғозиев, Баҳром Абдураҳимов, Лочин Солиев, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Абдулазиз Юсупов.
"Локомотив": Игнатий Нестеров, Садриддин Абдуллаев (Фарҳод Тожиев, 51), Виктор Карпенко, Иван Нагаев (Алишер Шоғуломов, 69), Иброҳим Раҳимов, Қувондиқ Рўзиев (Илҳом Суюнов, 56), Александр Гейнрих, Саҳоб Жўраев, Артём Филипосян, Дилшод Раҳматуллаев, Лутфулло Тўраев.
Захира: Темур Жўраев, Бобир Тиллабоев, Хуршид Муҳторов, Марат Бикмаев.
Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев (8), Фарҳод Тожиев (63), Иван Нагаев (65), Илҳом Суюнов (89).
Четлатиш: Александр Гейнрих (67)

Киритилди: 12.09.2014 20:34. Ўқилди: 4289 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

05.05.2024. Суперлига. 6-тур.
18:00
Навбаҳор
4-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.