Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Нечта медалингиз бор?

7 ноябрь куни олий лигамизнинг навбатдаги-23-мавсуми ниҳоясига етганди. Биз бу гал яна бир марта миллий чемпионатларимиз тарихи бўйлаб сайр қилиб, ички биринчилигимиз қаҳрамонлари, яъни совриндор жамоалар статистикасини ёд олишга қарор қилдик. Зеро, бундай маълумотлар ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. Қолаверса, кўпчиликда қизиқиш уйғотиши ҳам табиий.

Ортда қолган 23та чемпионатда олтин медални қўлга киритиш бор-йўғи 6та жамоага насиб этган: «Пахтакор», «Нефт­чи», «Навбаҳор», МҲСК, «Дўстлик» ва «Бунёдкор». Якунланган мавсум улар қаторига «Локомотив» ҳам қўшилиши мумкин эди. Аммо «темирйўлчилар» бу имкониятни қўлдан чиқаришди. Чемпионлардан 2таси - МҲСК ва «Дўст­лик»нинг йўқлик қаърига сингишга улгургани афсусланарли ҳолат. Ички чемпионатларимиз тарихида 12та клуб совриндор бўлган. Юқорида номлари келтирилган жамоалардан ташқари, «Бухоро» (олдинги «Нурафшон»), «Насаф», «Машъал», «Сўғдиёна», «Қизилқум» ва «Локомотив» клубларига камида бир марта «бронза» насиб этган.

2012 йили бронза, 2013 ва 2014 йиллар мавсумида эса кумуш медаль соҳибига айланган «Локомотив» ушбу рўйхатдан 12-жамоа сифатида жой олди.

Ўз ўрнида шуни эслатиб ўтиш жоиз, ЎФФ қарорига кўра, 1992 йилги мавсумда тенг миқдорда очко тўплашган «Пахтакор» ва «Нефтчи» клубларига чемпионлик мақоми берилган ва кумуш медаль эгасиз қолган. Шу сабабли, ички биринчилигимизда чемпионлик мақоми сони 24та, «кумуш» шодаси эса 22та.   

3та жамоа - «Пахтакор», «Нефтчи» ва МҲСК клублари барча турдаги, яъни олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишган. «Навбаҳор», «Машъал», «Насаф», «Бун­ёдкор» ва «Локомотив» жамоалари ҳисобида эса 2 хил медаль мавжуд. Аниқроқ айтсак, наманганликлар олтин ва бронза, мубораклик, қаршилик ҳамда тошкентликлар кумуш ва бронза, «қалдирғочлар» эса олтин ҳамда кумуш медалларига эгалар.

Чемпионатларимиз тарихида энг совриндор жамоа «Пахтакор». «Шерлар» 23та мавсумда 16 марта совриндор бўлишган. «Нефтчи» ҳисобида эса 15та медаль бор. «Шерлар» 10 марта олтин, 5 марта кумуш ва 1 марта бронза медалини қўлга киритган бўлсалар, фарғоналикларда 5та чемпионлик, 9та вице-чемпионлик унвони ҳамда 1та «бронза» мавжуд. Кейинги ўринда «Навбаҳор» бормоқда. Наманганликлар 23та чемпионатнинг 9тасида соврин ютишган. Эътиборлиси, «лочинлар» ҳисобидаги медалларнинг 1таси олтин, қолган 8таси бронза.

Умуман олганда, миллий чемпионатимизнинг «шоҳ» жамоаси ҳам «Пахтакор» - 10 карра чемпион! «Нефтчи» ва «Бунёдкор» 5, «Дўстлик» 2, «Навбаҳор» ҳамда МҲСК клублари эса 1 мартадан чемпионлик «шароби»ни тотишган.

Олий лигамизнинг «кумуш» жамоаси номига эса «Нефтчи» муносиб. Фарғоналиклар нақд 9 марта 2-поғонани банд этишган. «Пахтакор»нинг ҳисобида 5та, «Бунёдкор» ва «Локомотив» клубларида эса 2тадан вице-чемпионлик бор.

Бронза медалини энг кўп қўлга киритган клублар - «Нав­баҳор» ва «Насаф». Бу клублар биринчиликни 8 марта 3-ўринда тугатишган.

Кетма-кетлик бўйича олсак, «Пахтакор» қаторасига 6, «Нефт­чи» ва «Бунёдкор» 4, «Дўстлик» 2 марта чемпион бўлган.

Яна бир нарсага эътибор қаратсак, миллий чемпионатларимиз тарихида айрим жамоаларнинг «гегемон»лик давр­лари кузатилган. Жумладан, 1992-1995 йиллар мавсумида «Нефтчи», 1999-2000 йилларда «Дўстлик», 2002-2007 йилларда «Пахтакор», 2008-2011 йилларда «Бунёдкор» клублари чемпионлик унвонини ҳеч кимга беришмаган. Қолган мавсумларда эса чемпион номи ҳар йили ўзгариб турган.

Ўзбекистон чемпионати

совриндорлари (1992-2014 йиллар)

             Йил     «Олтин»         «Кумуш»         «Бронза»

 

1.         1992     «Пахтакор»                             «Сўғдиёна»

                        «Нефтчи»        -                                 

2.         1993     «Нефтчи»        «Пахтакор»      «Навбаҳор»

3.         1994     «Нефтчи»        «Нурафшон»

                                               («Бухоро»)      «Навбаҳор»

4.         1995     «Нефтчи»        МҲСК              «Навбаҳор»

5.         1996     «Навбаҳор»     «Нефтчи»        МҲСК

6.         1997     МҲСК              «Нефтчи»        «Навбаҳор»

7.         1998     «Пахтакор»      «Нефтчи»        «Навбаҳор»

8.         1999     «Дўстлик»        «Нефтчи»        «Навбаҳор»

9.         2000     «Дўстлик»        «Нефтчи»        «Насаф»

10.       2001     «Нефтчи»        «Пахтакор»      «Насаф»

11.       2002     «Пахтакор»      «Нефтчи»        «Қизилқум»

12.       2003     «Пахтакор»      «Нефтчи»        «Навбаҳор»

13.       2004     «Пахтакор»      «Нефтчи»        «Навбаҳор»

14.       2005     «Пахтакор»      «Машъал»       «Насаф»

15.       2006     «Пахтакор»      «Нефтчи»        «Насаф»

16.       2007     «Пахтакор»      «Қурувчи»

                                               («Бунёдкор»)   «Машъал»

17.       2008     «Бунёдкор»     «Пахтакор»      «Нефтчи»

18.       2009     «Бунёдкор»     «Пахтакор»      «Насаф»

19.       2010     «Бунёдкор»     «Пахтакор»      «Насаф»

20.       2011     «Бунёдкор»     «Насаф»          «Пахтакор»

21.       2012     «Пахтакор»      «Бунёдкор»     «Локомотив»

22.       2013     «Бунёдкор»     «Локомотив»   «Насаф»

23.       2014     «Пахтакор»      «Локомотив»   «Насаф»

Изоҳ: ЎФФ қарорига кўра, 1992 йилги мавсумда тенг миқдорда очко тўплаган 2та жамоага чемпионлик мақоми берилган ва кумуш медаль эгасиз қолган.

Медаллар ҳисоби

№      Жамоа      «Олтин»  «Кумуш»  «Бронза»   Жами

1.    «Пахтакор»      10         5            1          16

2.    «Нефтчи»        5          9            1          15

3.    «Бунёдкор»      5          2            -           7

4.    «Дўстлик»        2          -             -           2

5.    МҲСК               1          1            1          3

6.    «Навбаҳор»      1          -             8          9

7.    «Насаф»           -           1            8          9

8.    «Локомотив»    -           2            1          3

9.    «Машъал»        -           1            1          2

10.   «Бухоро»         -           1            -           1

11.   «Сўғдиёна»       -           -             1          1

12.   «Қизилқум»      -           -             1          1

            Жами   24        22        23        69     

Киритилди: 14.12.2014 00:23. Ўқилди: 8169 марта. Фикрлар: 19 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 26
2 ОКМК 13 23
3 Сўғдиёна 13 23
4 Андижон 13 19
5 Навбаҳор 13 19
6 Олимпик 13 19
7 Нефтчи 12 19
8 Пахтакор 12 19
9 Сурхон 13 16
10 Қизилқум 13 15
11 Динамо 13 14
12 Локомотив 13 10
13 Бунёдкор 13 8
14 Металлург 13 7

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

27.06.2024. Суперлига. 13-тур.
20:00
Нефтчи
1-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.