Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов: «Ўйин ҳаммасига ойдинлик киритади»

Бугун “Локомотив” ОЧЛ гуруҳ босқичи, биринчи тур ўйинлари доирасида Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” ҳамоасига қарши майдонга тушади. Кеча эса Ар-Риёд шаҳрида ўйинолди матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Унда “Локомотив” бош мураббийи Вадим Абрамов билан бирга жамоа сардори Ислом Тўхтахўжаев иштирок этишди.

“Эртанги ўйин жуда қизиқарли кечиши аниқ”, — дея сўз бошлади Вадим Карленович. — “Ал-Ҳилол” Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Биз ўйинга тайёрмиз ва фақат эртанги ўйин барчасига ойдинлик киритади”.

— Мураббий “Ал-Ҳилол”ни Осиёнинг энг кучли клублари қаторига киритди. Бироқ биласизки, ҳозир жамоа учун бироз оғир давр. Клуб президенти алмашди. Мураббий истеъфога чиқарилди. Чемпионат доирасидаги ўйинларда ҳам жуда яхши натижа кўрсатяпти деб бўлмайди. Буларнинг ҳаммаси эртага рақибингиз оёғидан чалмайдими?
— Ҳа, “Ал-Ҳилол”нинг барча муаммоларидан хабарим бор. Вазият ҳақиқатдан ҳам яхши эмас. Аммо, биласизми, бу асосан ўз маҳаллий чемпионатидаги муаммолар. Чемпионлар Лигаси эса бутунлай бошқа мусобақа. Бу ерда жамоа мутлақо бошқача чоғланиш билан майдонга тушади. Шунинг учун мен клубнинг бу муаммолари эртанги ўйинга кўп ҳам таъсир қилади деб ўйламайман.

— “Ал-Ҳилол” мухлислари Осиёда анча машхур. Улар жамоани ажойиб тарзда қўллаб-қувватлайди. Бу нарса жамоангиз ўйинига салбий таъсир ўтказмайдими? Балки қандайдир қўрқув пайдо бўлар футболчиларингизда?
— Йўқ. Ундай деб ўйламайман. Биз эътиборимизни ўйинга қаратамиз. Ҳар бир жамоа, унга рақиб қанчалик имконият беришига қараб ўйин кўрсатади. Рақиб бизга имкон тақдим этса ундан фойдаланишга уринамиз, улар ҳам шундай. Бошқа омил ўйинга кўп ҳам таъсир этади деб ўйламайман.

— Саудия Арабистонида ҳозир мавсумнинг ўртаси. Сизларда эса мавсум ҳали бошланмади ва бу жамоангиз учун биринчи расмий ўйин. Бу қанчалик таъсир ўтказади ўйинга?
— Таъсири бўлади. Бироқ биз ҳам мавсумлар оралиғида бекор ўтирмадик. БАА ва Туркияда, шунингдек бир муддат Тошкентда ҳам ўқув-йиғин машғулотларини олиб бордик. Улар давомида кўплаб назорат учрашувлари ўтказдик. Шунинг учун ҳозирдан бу биринчи ўйинлиги қанчалик яхши ёки ёмонлиги ҳақида бир нарса дейиш қийин. Эртага ўйинда кўрамиз.

Киритилди: 25.02.2015 12:09. Ўқилди: 4809 марта. Фикрлар: 17 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 10 19
2 Навбаҳор 10 18
3 Нефтчи 10 18
4 ОКМК 10 17
5 Сўғдиёна 11 17
6 Пахтакор 10 16
7 Андижон 11 15
8 Сурхон 11 13
9 Олимпик 9 12
10 Қизилқум 11 11
11 Динамо 10 10
12 Локомотив 10 9
13 Бунёдкор 11 7
14 Металлург 10 6

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

02.06.2024. Суперлига. 10-тур.
19:30
Насаф
3-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

17.06.2024. Суперлига. 11-тур.
20:00
Локомотив
-:-
Динамо

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.