Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов: «Гол урганимиздан рақиб ўйинига мослашиб хато қилдик»

"Локомотив" ва "Фулад" жамоалари ўртасидаги ўйиндан (1:1) сўнг матбуот анжумани ўтказилди. Унинг иккинчи қисмида Вадим Абрамов иштирок этди.

— Уйимиздаги биринчи ўйинда футболчилар ҳаяжонланишди ва айрим футболчилар ўз ўйинларини кўрсата олишмади. Тезда гол уриб олганимиздан кейин рақиб ўйинига мослашиб қолдик. Бунга ўзимиз айбдормиз. Гол уриш учун имкониятларга эга бўлдик. Аммо улардан фойдалана олмадик. "Локомотив" ОЧЛдаги ўзининг илк очкосини қўлга киритди. Ўйлайманки, бу билан чекланиб қолмадик.

— Абдуҳолиқов ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
— У ўзига юклатилган вазифани бажарди. Шунчаки у камроқ ўйин вақтига эга бўлди. Майдонда қолганида яна фойда тегиши мумкин эди.

— Жасур Ҳасанов 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасми?
— Рақиб кўпчилик бўлиб ҳимояланишини инобатга олиб, уни захирада қолдирилганди. Жасурга кўпроқ бўш зоналар керак. Агар ютаётган бўлганимизда Ҳасанов захирадан тушиб, қарши ҳужумда бизга фойда келтирган бўларди.

— Лутфулла Тўраев сариқ карточка туфайли кейинги турни ўтказиб юборади. Бу сизга муаммо туғдирмайдими?
— Муаммо бўлади, аммо унинг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қиламиз.

— Вадим Карленович, ҳар сафар Америка очишга ҳаракат қиляпсиз. Ўтган ўйинда Олий лигада ҳали бир дақиқа ҳам ўйнамаган дарвозабонни майдонга туширдингиз, бугун Сардор Мирзаев ўнг қанот ҳимоясида ўйнади. Таркибда етарли футболчиларга эга бўла туриб, бу ишларга қўл уриш шартми?
— Дарвозабон масаласида тўхталадиган бўлсам, ёш посбон машғулотларда яхши ишланганди, Маъмур эса ҳали сафимизда машғулот ўтказмаганди. Шунингдек, ёшлар учун сафарда дебют қилиш яхшироқ. Масалан, ўтган турда яхши ўйнаган Шоаҳмедов бугун деярли кўринмади. Мирзаев борасида эса бугун 3 ҳимоячи билан ўйнадик. Мирзаев ярим ҳимояда ўйнади ва шунчаки ҳимояланаётганимизда ўша зонани ёпди.

— Жамоа стандарт вазиятлардан фойдана олмаяпти.
— Стандарт шундай нарсаки, машғулот пайтида ҳар қанча ишланмасин, ўйин пайтида вазият турлича бўлиши мумкин.

— Дастлабки иккита ўйинда мураббий сифатида хатога йўл қўйдим деб ўйлайсизми?
— Мавсум энди бошланди. Олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш учун ҳали вақт бор. Яхши от кейин чопади. Барчасини куздаги натижалар кўрсатиб беради. Мавсум давомида фақат ёрқин ўйин кўрсата оладиган жамоа бўлмайди.

— Сизга ва футболчиларга босим бўлаётгандек тасаввур уйғотяпти.
— Йўқ, ҳеч қандай босим йўқ. Биз мухлислар учун ишлаяпмиз. Мухлисларга ўйин ёқиши учун ишлаяпмиз. Клуб ичидаги бошқа гаплар эса бу нормал ҳолат.

— Суперкубокка қандай ўйин сифатида қараяпсиз?
— Мавсум жиддий ўйинлар билан бошланди: ОЧЛнинг 2та ўйини, энди Суперкубок. Суперкубок яхши соврин, уни ютишни истаймиз. Қизиқарли ўйин бўлади. "Пахтакор" яхши жамоа, улар билан ўйнаш ёқимли бўлади.

Киритилди: 04.03.2015 17:27. Ўқилди: 5390 марта. Фикрлар: 31 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 ОКМК 12 23
2 Насаф 11 22
3 Сўғдиёна 12 20
4 Навбаҳор 11 19
5 Нефтчи 11 18
6 Андижон 12 16
7 Пахтакор 11 16
8 Олимпик 12 16
9 Сурхон 13 16
10 Динамо 12 14
11 Қизилқум 12 12
12 Локомотив 12 9
13 Бунёдкор 12 8
14 Металлург 11 6

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

22.06.2024. Суперлига. 12-тур.
20:00
Локомотив
1-2
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

27.06.2024. Суперлига. 13-тур.
20:00
Нефтчи
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.