Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Голланд саркардалари тўқнашуви: «Челси» — «МЮ»

АПЛнинг 25-турида мухлислар бирданига 2 та марказий ўйиннинг гувоҳи бўлишлари мумкин. Булар: “Манчестер Сити” — “Лестер Сити” (бугун, соат 17:45 да) ҳамда “Челси” — “МЮ” (эртага, соат 21:00 да) ўртасидаги учрашувлардир. Гарчи турнир жадвалидаги мавқеидан келиб чиқиб қараганда биринчи қарама-қаршилик шиддатлироқ ўтадигандек туюлса-да, мухлислар барибир азилий рақиблар — “Челси” — “МЮ” баҳсидан кўпроқ нарса кутишади. Қолаверса, бу ўйинда 2 голланд “саркардаси” тўқнашадики, бу ҳам учрашувга бўлган қизиқишни оширади.

Хўш, “аристократлар” мағлубиятсиз серияни давом эттириб, “қизил иблислар”дан ҳам очко олиша олармикан?  Назаримизда, жамоаларнинг айни пайтдаги ҳолати, охирги турларда қайд этган натижаларини солиштириш орқали кутилаётган баҳсда қандай натижа қайд этилиши ҳақида тахмин қилишимиз осонроқ бўлади. Қани, кетдик бўлмаса!

“Челси”

Жозе Моуриньо “Челси” бошқарувидан четлаштирилгач, жамоада Гус Ҳиддинк иш бошлади. Голландиялик мураббий қўл остида “аристократлар” 8 та ўйинда майдонга тушди. Эътиборлси шундаки, мазкур саккиз турда “кўклар” 14 очкога эга бўлишди — 8 та ўйин: 3 та ғалаба, 5 та дуранг. Солиштириш учун: клуб Моуриньо раҳбарлигида 16 ўйинда 15 очко жамғарган эди. Ҳозирча, Гус амакининг ишлари яхши кетаяпти. Мағлубиятсиз серия давом этаяпти.

“Челси” айни пайтда турнир жадвалининг 13-ўрнида бормоқда. Унинг ҳисобида 24 турдан сўнг 29 очко бор. Тўплар нисбати: 32-34. Бироқ ўтказиб юборилган тўпларнинг аксарияти жамоанинг инқироз даврига тўғри келади. Ҳиддинк мураббий бўлгач, ўтган 8 турда “аристократлар” ўз дарвозаларидан 8 та тўп олиб чиқишди. Урилган голлар эса 14 та.

chelsi

“МЮ”

Манкунианликлар турнир жадвалида 5-ўринда боришмоқда. Жамоа 24 турдан сўнг 40 очко тўплаган. Тўплар нисбати: 31-21. Бу жиҳатдан олиб қараганда “қизил иблислар” яққол устун кўринади.

Бироқ адолат нуқтаи назардан жамоаларнинг сўнгги турлардаги натижаларини солиштириш мақсадга мувофиқдир. Қолаверса, мавзу 2 голлан саркардасининг тўқнашувига бағишланган. Ҳиддинк эса “Челси”нинг олдинги натижаларига жавобгар эмас.

Хўш, шундай қилиб, сўнгги 8 турда “МЮ” 11 очко тўплаган: 3 та ғалаба, 2 та дуранг, 3 та мағлубият. Рақиблар дарвозасига 10 та гол уриб, ўзиникидан 9 та тўп ўтказиб юборган.

“МЮ” раҳбарияти жамоанинг барқарор ўйнай олмаётганидан норози. Шу боис ушбу мавсум Луи ван Гал учун “қизил иблислар” мураббийи сифатидаги охирги мавсум бўлиши ҳақида гап-сўзлар юрибди. Агар клуб ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, у ўз вазифасида қолиш ҳам мумкин. Буниси энди кейинги ўйинларнинг натижалари ва “МЮ” ҳиссадорларининг қарорларига боғлиқ.

myu_van_gal_2

Хўш, ўйинда ким ютади?

Биз юқорида қайсидир маънода жамоаларнинг айни пайтдаги ҳолатини акс эттирувчи айрим статистик маълумотларга тўхталиб ўтдик. Албатта, булар рақамларгина холос. Ўйинда кимнинг ютиши ёки мағлубиятга учраши кўп жиҳатдан футболчиларнинг руҳий ва жисмоний тайёргарлиги, мураббийларнинг тактикаси ва ўйин учун танлаган таркибига боғлиқ. Аммо бир нарсани эътироф этмаслик адолатдан бўлмас. “Челси” чиндан ҳам Ҳиддинк бошқарувида ажобий ўйин намойиш этмоқда. Жамоа аъзоларининг ўз кучига ишончи қайгандек. Қолаверса, “МЮ”га қарши ўйинни “кўклар” ўз майдонларида ўтказишади. Бу ҳам қайсидир ғалабани тъминловчи омиллардан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин.

turnir_jadvali-2_

 

Киритилди: 06.02.2016 19:41. Ўқилди: 3782 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.03.2024. АПЛ. 28-тур.
17:30
Ман. Юнайтед
2-0
Эвертон

Навбатдаги учрашув

31.03.2024. АПЛ. 30-тур.
01:00
Брентфорд
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.