Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ. «МЮ» «Сити»нинг оғзидан «чемпионлик оши»ни олиб қўйди

Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" клуби муддатидан 6 тур аввал Англия чемпионлигини қўлга киритиши мумкин эди. Улар бунга жуда яқин туришганди...

Моуриньо бошчилигидаги "МЮ" дастлабки 25 дақиқа давомида ҳимояда ишончли ҳимояланишди. Айнан шу дақиқада бурчакдан етказиб берилган узатмани Венсан Компани бош билан де Хеа қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. Орадан 5 дақиқа ўтиб мезбонларнинг яна бир комбинацияси самарали якунланди. Де Хеа тўпни ўйинга киритишда муваффақиятсиз ҳаракат қилди. Стерлинг икки ҳимоячи орасида тўпни ўтказиб Гюндоганга етказди. Илкай қолган футболчиларни чалғитиб, дарвоза томон аниқ зарба берди. 2:0.

Танаффусга қадар ҳисоб йирик кўринишга келиши мумкин эди. Аммо Раҳим Стерлинг икки марта бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Ҳар сафар унинг зарбаларидан кейин тўп тўсин устидан ўтиб кетди. Кейинчалик маълум бўлдики, мана шу вазиятлардаги голлар "Сити"га қанчалар зарур эди.

Гўёки ҳаммаси ҳал бўлганди, яна 45 дақиқадан сўнг "Сити" чемпионликни нишонлаши керак эди. Аммо улар ғалабага муддатидан аввал ишониб юборишди шекилли, иккинчи бўлим бошида ҳаммаси ўзгариб кетди. Поль Погба икки дақиқа ичида 2та гол уриб, тезда мувозанатни тиклаб қўйди. Дастлаб  Санчес чап қанотдан икки футболчидан ўтиб кетди, жарима майдончасига узатма берди. Матич кўкраги билан тўпни Погбанинг йўлига ташлаб берди. Пол бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди. Кейинги ҳужумда ҳам асосий ишни чилилик футболчи бажариб берди.  Санчеснинг суперпасидан кейин франциялик футболчи бош билан дарвозани ишғол этди!

Ушбу голлар "Ман. Сити"ни анча довдиратиб қўйди. Улар ўзига келмасидан аввал "МЮ" яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол этди. Алексис Санчес жарима тўпини ўйинга киритди ва Крис Смоллинг яқин масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Сўнгги дақиқаларда "шаҳарликлар" ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Бурчак тўпи ўйинга киритилган паллада Агуэро зарба берди. Дарвозага кираётган тўп йўналишини Стерлинг ўзгартиришга қарор қилди ва тўп устунга тегиб қайтди.

Шу тариқа, "Манчестер Юнайтед" ҳамшаҳарларининг чемпионлик қувончини камида навбатдаги турга қолдиришга муваффақ бўлишди. Гвардиола жамоаси эса кетма-кет иккинчи ўйинда ютқазмоқда, кетма-кет иккинчи ўйинда 3та гол ўтказмоқда.

АПЛ, 33-тур
Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 2:3 (2:0, 0:3)
Голлар: 1:0 – 25 Компани, 2:0 – 30 Гюндоган, 2:1 – 53 Погба, 2:2 – 55 Погба, 2:3 – 69 Смоллинг.
Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Компани, Данило, Стерлинг, Гюндоган (Агуэро, 76), Бернарду Силва (Габриэл Жезус, 72), Сильва (де Брюйне, 72), Сане, Фернандиньо, Делф.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Смоллинг, Валенсия, Янг, Погба, Матич, Лингард (Мактомини, 85), Эррера (Линделеф, 90), Санчес (Рэшфорд, 82), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Эррера (37), Лукаку (45), Стерлинг (63), Фернандиньо (79), Агуэро (79), Погба (81), Данило (90), Компани (90), Габриэл Жезус (90).

Киритилди: 07.04.2018 23:21. Ўқилди: 11218 марта. Фикрлар: 14 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

24.02.2026. АПЛ. 27-тур.
01:00
Эвертон
0-1
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.