Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сульшер: "Уйда керакли натижага эришсак, сафарда "Барса"га муаммо ярата оламиз"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Оле-Гуннар Сульшер ЕЧЛ чорак финалидаги рақиби - "Барселона"га қарши ўйинлар ҳақида фикр билдирди.

"Биз йирик клублар, кучли жамолар билан ўйнашни истаймиз. Биз "Барселона" билан 2009 ва 2011 йилларда ЕЧЛ финалларида ўйнаганмиз. Шунингдек, 2008 йилги яримфиналда, Скоулз гол урган ўйинда ҳам ўйнаганмиз. Мухлисларимиз айнан шундай ўйинларни истайдилар. "Барселона"га қарши ўйинларни сабрсизлик билан кутамиз.

99 фоиз мураббийлар жавоб ўйинини сафарда ўтказишни истаса керак. Уйда керакли натижага эриша олсак, сафарда исталган рақибга мауммо ярата оламиз. Худди Парижда бўлгани каби", - дейди Сульшер.

"МЮ" 10 апрель куни "Барселона" билан "Олд Траффорд"да ўйнайди. Жавоб ўйини 16 апрель куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.

Киритилди: 16.03.2019 07:26. Ўқилди: 5169 марта. Фикрлар: 3 та.