Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сулшернинг сири нимада?

Жозенинг кетиши «Манчестер Юнайтед»нинг батамом қулашига олиб келади, деб ўйлаганлар орамизда етарлича топилса керак. Тажрибасиз ёш мураббийнинг улкан клуб тепасига келиши ортидан клуб АПЛда кучли тўртликка киришни ва «ПСЖ»ни ЙЧЛдан чиқариб юборишини ҳеч ким тахмин қилмагани аниқ. Шунга қарамай Сулшер клуб ўйин услубини ўзгартириб юборди ва бирин-кетин муҳим ғалабаларни қўлга киритди. Ушбу ўзгаришнинг сири нимада? Бу саволга Погба қисқа, лўнда ва аниқ жавоб қайтарди. «Сулшер бизни позицияларимизни ўзгартиди,  натижада, футболчиларни ўзи ёқтирган нуқтага қўйди»  Ҳозир Сулшер қўл остида амплуасини ўзгартирган футболчиларга тўхталиб ўтамиз

Маркус Решфорд

Луи Ван Галнинг топилмаси аслида марказий ҳумучи эди. Жозе даври бошланиши билан Моурино уни аста-секин қанот ярим ҳимоячисига айлантира бошлади. Решфорднинг ҳимоячилар билан бир чизиқда ўйнаши, қисқа масофалардаги тезлик ва шунга ўхшаш Маркуснинг бир нечта имкониятларини қўллаш учун футболчига янги позицияси имкон бермай қўйди. Узоқ масофалардан зарба беришни эса, Жозе иложи борича камайтиришни ундан талаб қила бошлади. Бу эса ўз-ўзидан Решфордга салбий таъсир ўтказмай қолмади ва футболчи ўзига ўхшамай қолди.
Сулшернинг келиши эса, ундаги ҳамма чекловларни олиб ташлади ва Решфорд ўзи севган марказий ҳужумчи позициясига қайтарилди. Сулшер умумий машғулотлардан сўнг футболчини бир ўзи қолиб, 40 дақиқа узоқдан зарба йўллаш машқини талаб қила бошлади.
Бу воқеа ҳақида футболчининг ўзи шундай дейди : «Ушбу машғулотни доимий тарзда қилиб турсанг, ҳар мавсумда қўшимча 6 ё 7 та гол уриш имконияти пайдо бўлади. Менинг жамоамда ҳужумчи- сенсан! Унинг сўзларидан сўнг мен ҳозирга қадар машғулотлардан сўнг ўз устимда ишлаяпман.»  Дарҳақиқат, Решфорд Сулшернинг ҳужумчисига айланди ва марказда эркин ўйнамоқда. У исталган дақиқада ҳужумни қанотга кўчириш, ёки қулай имконият бўлиши билан зарба бериши мумкин. «ПСЖ»билан жавоб учрасувидаги иккинчи гол сўзимизга исбот бўла олади. Бундан ташқари, Сулшсер уни ортга қайтиб ҳимоячиларга ёрдам беришдан озод қилди ва тўлақонли ҳужумчига айлантирди.

Лукаку

Ёдингизда бўлса, Сулшер клуб бошқарувини қўлга олган чоғларида, аввалига, Лукаку заҳира ўриндиғига ўрнашиб бораётган эди. Сулшсер унинг машғулот услубини ўзгартиришини талаб қилган экан. Ўша пайтда Лукаку, асосан, мушаклари устида ишлар шу сабаб ўз тезлигини анча йўқотганди. Норвегиялик мураббий футболчининг 6 килограммгача озишини ва бошқа мушаклар учун  машқлар қилмаслигини талаб қилиб қўяди. Сулшер бу орқали унинг аввалги тезлигини ортга қайтармоқчи эканлигини футболчининг ўзига ҳам кўп бор таъкидлайди.
Ромеу, аввалига, вазн ташлайди ва яна спринт машқларини йўлга қўяди. Жисмонан бақувват футболчи аста-секинлик билан тезкор ўйинчига айланиб  олади. Клуб физиотерапевтининг айтишича, Лукаку Сулшер келгач, нақд 8 кг вазн ташлашга улгурибди. Ҳозирда Лукаку Рашфордан орқароқда, қанотга яқин позицияда ҳаракат қилмода. Сулшернинг кўрсатмаларига тўлиқ амал қилувчи футболчи эндилкда ортга қайтиб, ҳимоячиларга ҳам ёрдам бермоқда. Умуман олганда, Лукаку ўз позициясини батамом ўзгартирди ва ҳозирда кучлироқ кўринмоқда.

Пол Погба

Пол Жозе даврида биринчи пасга жавоб берар ва иложи борича майдон марказида рақиб ҳужумларини тўсиш билан шуғулланар, асосий қора ишни ўзи бажарар эди. Сулшер келиши билан ҳаммаси тубдан ўзгарди. Янги мураббий уни биринчи пасдан ва таянч зонасидан озод қилди ва ҳужумчилар ортида ҳаракат қилишини тўлиқ таъминлади. Бу эса, ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Погбанинг сермаҳсуллик коэфиссенти бирданига 65% га кўтарилди. Футболчи бу ҳақда ўз интервьюларидан бирда шундай деган эди : « У мени ҳамма қора ишлардан озод қилди. Лемпард сингари рақиб дарвозаси атрофида ўйнашнимни ва имкон бўлиши билан ҳужумчи позициясида ёриб киришимни хоҳламоқда. Бу эса, айни менинг орзуйимдаги ва имкониятларим доирасидаги позиция.»  Жозе даврида клубдан кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган француз аста-секинлик билан янги даражага чиқиб бормоқда ва кетиш ҳақида ўйламаяпти ҳам.

Линделёф

Жозе даврида ўзини буткул йўқотиб қўйган футболчи янги мураббий қўл остида ўзига келмоқда. Унга «Беназир» стандартлар пайтида олдинга боришни, биринчи пас билан тезкор ҳужум бошлашни, марказ бўйлаб ҳужумга ўтишни маън қилиб қўйган эди. Сулшер ундаги имкониятларни тўғри баҳолади ва асосий таркибга қайтарди. Ҳозирда, Линделёф биринчи пас билан бир нечта голларда иштирок этмоқда ва тўлиқ ҳужумкорликни намоиш этмоқда. Шу кетишда футболчи ҳадемай клубнинг асосий таркиб ўйинчисига айланиб олиши аниқ. Бу футболчи ҳақида тўхталган Сулшер : «Унинг тўлиқ имкониятларини ҳали кўрганимизча йўқ. У бунданда яхшироқ ўйнай олади,»-дея футболчини янада руҳлантирди. Жозе даврида деярли ёдимиздан чиқиб кетган футболчи  ўзининг очилмаган қирраларини намоён этмоқда.

Я.У
Киритилди: 20.03.2019 11:15. Ўқилди: 8540 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

13.04.2024. АПЛ. 33-тур.
21:30
Борнмут
2-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

20.04.2024. АПЛ. 34-тур.
05:00
Ман. Юнайтед
-:-
Ньюкасл

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.