Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёзда амалга ошиши кутилаётган "бомба" трансфералар

Европанинг гранд клублари ёзги трансфер ойнаси очилишини сабрсизлик билан кутишмоқда. Бугун амалга ошиш эҳтимоли юқори бўлган трансферларга тўхталиб ўтамиз.

Саул Ньигез

«Атлетико Мадрид» клубининг 24 ёшли футболчиси Испания терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири саналади. Клубида эса, сўзсиз, етакчилардан бири. Кўплаб топ клублар уни анчадан бери кузатиб юргани ҳеч кимга сир эмас. «Матрасчилар» учун алмаштириб бўлмас ўйинчи йўқ эканлигини ҳисобга олсак, ёзда футболчи юқорироқ даражадаги клубга ўтишга қарши эмас. Унга ҳозирда Манчестер шаҳрининг икки жамоаси ва «Барселона» асосий даъвогар бўлиб турибди. Футболчининг ўзи эса, катта совринларни қўлга киритишни истаётганини ўз интервьюларида яшириб ўтирмаяпти.

Маттейс Де Лигт

 

«Голден Бой» соврини эгаси саналадиган ҳимоячи бу мавсумда «Аякс» сафида ажойиб учрашувлар ўтказмоқда. Ёш бўлишига қарамасдан, совуққон футбол намойиш қилаётган Вундеркинднинг ҳаридорлари талайгина. Жисмонан бақувват ва ёш ҳимоячини ким ҳам ўз таркибида кўришни истамайди дейсиз? Клуб футболчи билан боғлиқ ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр эканлигини эълон қилган. Футболчи учун Европанинг бир нечта гранд клублари курашиб кўришади, аммо асосий даъвогар «Барселона» ва «Ювентус» жамоаларидан бири бўлиши кутилмоқда. Сабаби, иккала клубда ҳам марказий ҳимояда анча ёши катта футболчилар ҳаракат қилишмоқда. Ўз-ўзидан ёш иқтидорли футболчиларга мухтожлик сезаётган клуб бундай футболчини қўлдан чиқариб юбормаслик учун курашиб кўриши аниқ.

Фелипе Коутиньо

Испанияга катта умидлар билан ташриф буюрган Бразилиялик футболчи клубга мослаша олмади. Унинг трансферидан қувонган мухлисларнинг ишончини тўлиқ оқлай олмаган Коутино ҳозирда бироз руҳий тушкун кайфиятда. «Барселона» раҳбарияти унинг трансфер нарҳи тушиб кетмасидан олдин сотиб юбориш мақсадида. Айни дамда футболчи билан «Манчестер  Юнайтед» жиддий қизиқиб қолган. Футболчи  мухлислар ва журналистлар томонидан бўлаётган  босимга ортиқ дош бера олмаслиги кундан-кунга аниқлашиб бормоқда.

Пол Погба

«Манчестер Юнайтед» футболчиси бир неча кундан бери кўплаб Европа нашрларининг эътибор марказида турибди. Сабаби, «Реал Мадрид» футболчининг агенти билан музокаралар ўтказмоқда. Погба ўз клубида бахтиёр ,аммо «Реал Мадрид»нинг такифини ҳеч ким ўйлаб ўтирмай рад эта олмаслиги аниқ. Боз устига, шахсан Зиданнинг  ўзи уни  жамоасида кўрмоқчи эканлиги футболчини янада илҳомлантирмоқда. Погба катта эҳтимол билан  «Реал Мадрид»нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшган Модричнинг ўрнига ҳарид қилинади.
Бундан аввалги мақолаларда Варан, Икарди, Канте ва бошқа футболчилар ҳақида маълумот берганимиз учун бу футболчиларга тўхталиб ўтирмадик.

Я.У

Киритилди: 13.04.2019 11:59. Ўқилди: 24432 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

11.02.2026. АПЛ. 26-тур.
01:15
Вест Хэм
1-1
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

24.02.2026. АПЛ. 27-тур.
01:00
Эвертон
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.