Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ. Чемпионликни ҳал қиладиган ўйин!


Хабарингиз бор, бугун тунда Манчестер шаҳрининг икки гранд клублари афсонавий «Олд Траффорд»да тўқнашади. Бу учрашув АПЛнинг бу мавсумдаги энг муҳим баҳсларидан бири бўлиши аниқ. Сабаби ўртага кўп нарса тикилган. Бугун шу учрашув атрофидаги ва ўйин ичидаги воқеалар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

«Қизил иблислар» ғалаба учун майдонга тушади

Агарда бугун Сульшер шогирдлари «шаҳарликлар»ни мағлуб этадиган бўлса, Европа чемпионлар лигасига чиқиш учун имкониятни сақлаб қолишади. Биласиз, Европанинг гранд клублари ЕЧЛда доим иштирок этишлари шарт. Акс ҳолда, клубнинг молиявий аҳволи бироз оғирлашиб қолади. «Манчестер Юнайтед»нинг «Adidas» билан тузилган шартномасида айнан шу банд қайд этилгани сўзимизга исбот бўла олади.  Ҳозирда 4-ўрин учун АПЛда даҳшатли кураш кетаётгани ҳеч кимга сир эмас. «Манчестер Юнайтед»  ушбу курашда ютиб чиқиши учун, бугун қандай қилиб бўлса ҳам ғалаба қозониши шарт! Сульшер ва унинг футболчилари буни яхши тушуниб туришибди. Кейинги мавсумда клубнинг ЕЧЛсиз қолиши нафақат клуб, балки футболчиларнинг ҳам зиёнига ишлаши аниқ. Погба каби етакчилар ўзлари учун Европа лигаси мусобақасини ўзларига эп кўришмайди. Шу боис, Поль ёзги трансфер пайтида "Реал"га ўтиб кетиши мумкин.

«Манчестер Сити» учун ҳал қилувчи баҳс

Клуб ЕЧЛдан чиқиб кетганидан сўнг автоматик равишда эътиборини АПЛга қаратди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Футболчилар ва мураббий мавсумни ижобий ҳал қилиш учун АПЛда ғолиб бўлиш шартлигини ҳис қилиб турибди. Пойга сўнггида қоқилиш чемпионликдан маҳрум бўлиш билан баробар. Бугун тунда бўлиб ўтадиган баҳснинг қиймати Гвардиола учун олтинга тенг. Сабаби, мураббийнинг ЕЧЛдаги омадсиз иштироки унинг футбол фалсафаси эскириб қолаётганини англатгандай бўлса, АПЛ ғолиблигини қўлдан чиқариш у яратган футбол услубининг таназзулга юз тутди,0 дегандек гап. Испаниялик мутахассиснинг клубга олиб келинишидан асосий мақсад АПЛ эмас, ЕЧЛ эканлиги ҳаммага кундек равшан. Сабаби, "шаҳарликлар" Гвардиоласиз ҳам бу ишни уддасидан чиқа олишган эди.

Клуб ўз тарихида янги саҳифа очиши учун қитъада тенгсиз бўлиши, шу орқали футбол тарихига ўз номини ўчмас қилиб ёздириб қўйиши шартдек кўринганди. Ушбу учрашув АПЛ ғолиблигини деярли 90 фоиз нақд қилиб бериши ҳаммага аён. Шундай экан, бугунги учрашувда Гвардиола шогирдлари ғалаба қозонишга мажбур, акс холда, клуб мавсум сўнгида фақат Англия лига кубогию, Англия кубоги билан чекланиши мумкин...

Агарда дурнаг қайд этилса

Бу учрашувдаги дуранг — иккала клуб учун ҳам мағлубиятга тенг. «Шаҳарликлар» «Ливерпуль»ни ўзларидаўтказиб юборишса, «Манчестер Юнайтед» 4-ўрин учун имкониятларини пасайтириб юборади. Агарда кучлар тенг келадиган бўлса, икки клуб ҳам олдига қўйган мақсадидан бир қадам узоқлашишга мажбур бўлади. Айнан ўша бир қадам энг сўнгги сонияларда икки жамоага панд бериб қўйиши аниқ. Шундай экан, бугунги учрашувда икки клуб ҳам фақат ва фақат ғалаба қозониш мақсадида майдонга тушишларига шубҳамиз йўқ.


«Қизил иблислар» мухлислари икки хил фикрда

Қизиқувчан инглиз матбуоти бугун «Манчестер Юнайтед» «Ливерпуль» чемпион бўлмаслиги учун ҳам ҳамшаҳарларига енгилиб беришини тахмин қилмоқда. Бунга бир қараганда ишониш қийиндек туюлгани билан аслида бу тахминнинг тагида қизиқ тарих ётади.

«Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» Британия футболи тарихидаги энг кекса душманлардан бири десак адашмаган бўламиз. Клуб мухлисларининг бир-бирига бўлган нафрати авлоддан-авлодга кўчиб ўтаётган ёқимсиз анъанадек давом этиб келмоқда. Тўғри дербида мағлубиятга учраш мухлисларни хурсанд қилмаслиги аниқ, аммо яна ким билади дейсиз? «Манчестер Юнайтед» АПЛда 20 бор зафар қучган бўлса, «Ливерпул» 18 бор тенгсиз деб топилган. Бу борадаги устунликни ушлаб қолиш учун ҳам айрим «Манчестер Юнайтед» мухлислари бугунги учрашувдаги мағлубият оғир ботмаслигини ижтимоий тармоқларда очиқчасига эълон қилишдан тортинишмаяпти. Қолганлари эса ЕЧЛда иштирок этиш учун йўлда учраган рақибни мағлубиятга учратиш тарафдори. Бугунги тунни “Ливерпуль" мухлислари ҳам бедор ўтказишса, ажаб эмас. Зеро, уларнинг бугун азалий рақибларига мухлислик қилишдан бошқа чоралари йўқ. АПЛ ғолиблигини қўлга киритиш учун сўнгги умид «Манчестер Юнайтед» қўлида эканини улар ич-ичларидан яхши тушуниб туришибди.



Хулоса

«Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити»дек жамоаларнинг тўқнашуви, ўртага АПЛ ғолиблиги ва ЕЧЛ йўлланмаси тикилганини ҳисобга олсак, бизни тунда даҳшатли учрашув кутиб турибди. АПЛнинг бу мавсумдаги энг муҳим учрашувини ўтказиб юборманг! Тўқнашув Тошкент вақти билан 00:00да старт олади.

Яҳёхўжа УЛУҒХЎЖАЕВ

Киритилди: 24.04.2019 16:10. Ўқилди: 9968 марта. Фикрлар: 4 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

11.02.2026. АПЛ. 26-тур.
01:15
Вест Хэм
1-1
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

24.02.2026. АПЛ. 27-тур.
01:00
Эвертон
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.