Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзини бошқа касбда «топган» футболчилар

Stadion.uz ўз касбини моҳирлик билан ўзгартирган (актёр, тадбикор ва ҳатто Президент) футболчилар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтади.

Жорж Веа

“Милан”, ПСЖ, “Монако”, ва “Челси”даги ўйинлари билан барчанинг эътиборини қозонган Веа рўйхатимизни очиб беради. 1995-йилда “олтин тўп” совринини қўлга киритган ягона африкалик футболчини яхши танийсиз. 2005-йилда ўзини сиёсатга урган Жорж сал бўлмаса Президентликка сайланиши мумкин эди, бироқ якунда у Эллен Жонсонга (Либерия тарихидаги биринчи аёл Президент) имкониятни бой беради. Омадсизликка қарамай, Жорж сиёсат оламини тарк этмади ва ишлашда давом этди. Оқибатда 2017 йилда 5 миллион аҳолига эга давлатнинг Президентига айланди. Веа нафақат футбол майдонда, балки сиёсат майдонида ҳам ўзини йўқотиб қўймади. Қаҳрамонимиз 3 йилдан ошиқ вақт давомида ўз вазифасини ишончли тарзда уддалаб келмоқда.

Ромарио

Футболчилик чоғида барчани ҳайратда қолдирган бразилиялик футболчи. 1994-йилда Бразилияни ЖЧ ғолиби қилган Ромариони танимайдиган футбол мухлиси бўлмаса керак. Собиқ “Барселона” футболчиси ҳам Веа сингари ўзини футболдан сўнг сиёсатга “урди”. Қувонарлиси шундаки, у қисқа фурсатда катта ютуқларга эришишга муваффақ бўлди. Тўғри, у Президентликка номзодини қўйгани йўқ, бироқ Бразилия олий сенатининг аъзоси саналади. Бундан ташқари, у тез орада Рио шаҳри мэри бўлиши мумкин. Айни дамда унинг сайлов компанияси шу мақсад йўлида ишлар олиб боришни бошлаб юборган.

Деми Де Зеув

Ижтимоий тармоқларда кўп вақт ўтказувчи мухлислар “Инстаграм”даги “433” лойиҳасини кузатиб боришса ажаб эмас. Ўз саҳифасида 28 миллион обуначиси бор “433”нинг асосчиси собиқ футболчи Деми Де Зеув эканлигидан хабарингиз борми? Голландиялик футболчини ўзбек мухлислари унинг Москванинг “Спартак” жамоасидаги ўйинлари билан эслашади. Айнан ўша Де Зеув “433” лойиҳаси билан чегараланиб қолмай, ўзининг “BALR” бренди билан дунё бозорига чиқишга муваффақ бўлди. Айни дамда “BALR” “Puma” бренди билан ўзаро шартнома имзолаш даражасигача кўтарилган бўлиб, уни Гризманн ва Ди Мария сингари футболчилар реклама қилмоқда.

Жон Карью

Холандга қадар Норвегия футболи фахри саналган Жонни дарров эслаган бўлсангиз керак. “Лион”, “Астон Вилла”, “Валенсия” сингари жамоаларда ҳаракат қилган ҳужумчи ҳам футболдан сўнг ўзини бошқа ишда синаб кўрганлардан бири. Эътиборлиси шундаки, Жон ўзини актёрликда синаб кўришга қарор қилди ва узоқ изланишлардан сўнг катта экранларгача чиқишга муваффақ бўлди. Собиқ футболчи 2016-йилда Жеймс Бонднинг «норвегча» версиясида бош ролни ижро этди. Фильм катта шуҳрат қозонгач, 2019-йилда Жон “Малефисент” фильмида Анжелина Жоли билан биргаликда суратга тушди.

Эрик Кантона

Жанжалкаш Эрик ҳақида ортиқча таъриф беришга ҳожат йўқ. 1998-йилда “Элизавета” фильмида Де Фуа ролини ижро этган Кантона кино оламига дадил қадамлар билан кириб келди. Айниқса, “Эрикни излаб” комедияси унга янги ишида ҳам шуҳрат олиб келди. Бугунги кунда Кантона актёрликдан ташқари, турли маросимларни ўтказиш билан ҳам шуғулланиб келмоқда.

Винни Жонс

Футболчиликдан актёрликка омадли кўчиб ўтган яна бир спортчи. “Челси”, “Лидс” сингари клубларнинг собиқ футболчиси футбол майдонида ўзи учун жанжалкаш образини яратиб бўлган эди. Шу сабабли унинг кинода ўз “мен”ини топиши учун кўп вақт талаб этилмади. Таниқли режиссор Гай Ричнинг “Қарта,пул ва иккита тўппонча” ва “Катта ўлжа” фильмларида суратга тушиши унга катта машҳурлик олиб келди. Кейинчалик “Eвротур” комедиясида кўриниш берган Жонс яқиндагина “Х одамлар” франшизасида ҳам иштирок этишни уддалади.

Матьё Фламини

“Арсенал”да тўп сурган таянч ярим ҳимоячисини эсладингизми? У бугунги рўйхатимиздаги ягона миллиардерлардан бири саналади. Ҳа, ҳа, тўғри эшитдингиз! Футболчи бундан 10 йил аввал Паскал Грант билан биргаликда био кислоталар етиштириб берувчи “GFBiochemicals” компаниясига асос солган эди. Эндиликда бу лойиҳа бутун Европани ўз ичига қамраб олиш арафасида. Турли ўгитларни етиштириб берувчи Фламинининг компанияси машиналар учун биоёқилғи яратиш устида иш олиб бормоқда. Агар бу иш амалга ошса, у сайёрамиздаги энг бадавлат 10 та инсондан бирига айланади. Айни дамда Forbs журнали Фламини бошқараётган “GFBiochemicals”ни 30 миллиард еврога баҳолаган.

Тим Визе

“Вердер” жамоасининг собиқ дарвозабони ёдингиздан кўтарилмаган бўлса керак. Баланд бўйли, жисмонан бақувват футболчи катта футболдан кетгач, ўзини Рестлинг спорт турига “урди”. Атиги 3 ой ичида 130 кг вазнли полвонга айланган Тим бугуни кунда Мюнхен ареналарининг биринчи рақамли юлдузи саналади. У билан бир нечта АҚШнинг рестлинг ТВ-шоулари шартнома имзолаш истагида. Бошқачароқ қилиб айтсак, Визе рестлингда ўзини намойиш эта олди.

Жон Креддок

15 йил давомида АПЛнинг турли клублари шарафини ҳимоя қилган Жон бугунги кунда Англиядаги энг машҳур рассомлардан бири саналади. Асосан футбол мавзусидаги ишлари билан санъат оламига кириб келган Жоннинг чизган суратлари аллақачон кўргазма сифатида оммага намойиш этилди. Кўплаб нашрлари унинг асарларини “Янги авлод рассомининг иши” деб баҳо бермоқда.

Кертис Вудхаус

32 ёшига қадар Англиянинг турли клублари(“Шеффилд”, “Бирмингем”) шарафини муносиб ҳимоя қилган футболчи ўзини боксда синаб кўришга қарор қилди. Эътиборлиси шундаки, бу қарор ўзини ортиғи билан оқлади. Айни дамда Вудхаус ярим ўрта вазнда Буюк Британия чемпиони саналади. 28 бор рингга кўтарилган собиқ футболчининг ҳисобида 24 та ғалаба мавжуд. Шунчаки фантастик кўрсаткич.

Киритилди: 27.05.2020 17:18. Ўқилди: 9195 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

13.04.2024. АПЛ. 33-тур.
21:30
Борнмут
2-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

20.04.2024. АПЛ. 34-тур.
05:00
Ман. Юнайтед
-:-
Ньюкасл

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.