Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

От ўрнини той босадими?

Кўпинча машхур футболчиларнинг фарзанлари отаси сингари футболчи бўлишга интилади. Бу анъана тусига кириб бўлди десак, адашмаган бўламиз. Хўш, айни дамда футбол оламида қайси машхур футболчиларнинг фарзандлари тўп тепмқода? Stadion.uz шу ҳақида қисқача маълумот бериб ўтади.

Тимоти Веа



“Милан” сафидаги ўйинлари эвазига 1995-йилда “олтин тўп”га лойиқ кўрилган Жорж Веа бугунги кунда Либерия мамлакати президенти эканлигидан хабарингиз бор. Ўз вақтида катта ареналардаги ўйинлари билан барчани ҳайратда қолдирган футболчининг катта ўғли Тимоти Веа ҳам отаси сингари футболчи бўлишга қарор қилган. Эътиборлиси шундаки, у Жорждан фарқли ўлароқ, АҚШ терма жамоасида шарафини ҳимоя қилади. 18 ёшли Веаларнинг кичиги АҚШ таркибида аллақачон 8 та ўйинда майдонга тушишга ҳам улгурди. Унинг клуб борасидаги ишлари ҳам чакки эмас. ПСЖ жамоаси билан шартнома имзолаганига қарамай, Тимоти Париж клуби сафида ўз ўрнини топа олмади. Айни дамда “Лилль” клубида фаолиятини давом эттирмоқда.

Лука ва Энцо Зиданлар



Афсонавий Зайниддин Зиданнинг ўғиллари футбол оламида отасининг ўрнини босиши тахмин қилинган эди, бироқ уларнинг бирортаси ҳеч бўлмаса ўртамиёна даражага ҳам кўтарила олмади. Шунга қарамай, Зиданнинг яна иккита ўгли бор ва улар ҳам отасининг изидан кетган. Зиданларнинг каттаси бугунги кунда Сегундада тўп сурмоқда. 20 ёшли Лука Зидан эса ҳали-ҳамон “Реал”га тегишли бўлиб, жамоанинг Сегундадаги ёшлар клубида дарвозасини қўриқламоқда. 16 Тео ва 13 ёшли Элиаслар “Реал” академиясида таҳсил олмоқда. Зайниддиннинг улардан умиди жуда катта.

Жастин Клюверт


Патрик Клюверт ўзининг 18 ёшида “Аякс” учун Европа чемпионлар кубоги финалидаги ягона голни киритган эди. Бугун унинг 20 ёшли ўғли Жастин ҳам катта футболда шов-шув кўтаришга муваффақ бўлмоқда. Тўғри, у отаси сингари ўзининг илк финалида гол киритгани йўқ(“Аякс” сафида Европа Лигаси финал  учрашувида “Манчестер Юнайтед”га мағлуб бўлган), бироқ ўз техникаси билан кўплаб гранд жамоалар назарига тушди. 2018-йилда “Аякс”ни “Рома”га алмаштирган ҳужумчи аллақачон Голландия терма жамоасининг асосий футболчиси саналади.

Федерико Кьеза



“Фиорентин” ва Италия терма жамоасидаги ўйинлари билан “Ювентус”нинг оромини ўғирлаган Ферико Кьеза аслида Энрико Кьезанинг ўғли эканлигидан хабарингиз борми?

21 ёшли футболчининг бугунги кундаги трансфер нархи 50 миллион еврога қадар кўтарилди. Тўғри, Федерико Энрико даражасига чиқа олмади, бироқ унинг фаолияти ажой старт олди. Агар ҳужумчи ўз устида ишлашда давом этса, отасидан ҳам ўзиб кетиши ҳеч гап эмас.

Жордан Ларссон



“Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” сингари супер грандлар шарафини ҳимоя қилган Шветция футболи афсонасининг ўғли ҳам катта футболда ўз ўрнини топишга интилмоқда.

Отаси сингари ҳужум чизиғида тўп сурувчи футболчи терма жамоа шарафини бир нечта ўйинда ҳимоя қилган бўлсада, ҳали клуб миқёсида топ даражага чиқа олмади.

Кристиан ва Даниел Малдини



“Милан” жамоасининг тирик афсонаси Паоло Малдининг бир эмас икки ўғли футболчи бўлишга қарор қилган, бироқ уларнинг иккиси ҳам Малдини даражасида ҳали анча йироқда. Отаси сингари ҳимоячиликни танлаган Кристиан Италиянинг “Б серия”сида ҳаракат қилаётган бўлса, унинг 17 ёшли укаси Даниеленинг трансфер ҳуқуқи “Милан”га тегишли. У ҳужум чизиғида тўп суришга қарор қилган. Ҳозирча ишлар ҳавас қилса арзигулик кўринишда эмас, лекин умид бор. “Милан” музлатиб қўйилган Паолонинг рақамини унинг фарзандларидан бирига бўшатиб беришга ваъда қилган. Афсуски, бу рақам яқин 25 йил ичида “Милан”да қолади шекилли.

Киритилди: 31.05.2020 19:30. Ўқилди: 7227 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.01.2026. АПЛ. 23-тур.
21:30
Арсенал
2-3
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.