Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Поль Погба: «Ўлимдан сўнг бой ҳам, камбағал ҳам бир хил қабрда бўлади...»

Поль Погба — Европадаги энг машҳур футболчилардан бири. 27 ёшида у футболчилик фаолиятида катта ютуқларга эришди, шу жумладан Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018да Франция терма жамоаси билан чемпионликни қўлга киритди.

Аммо, мукофотлар ва унвонларнинг кўплигига қарамай, ислом динига содиқлик унинг шахсияти, кучли феъл-атвори ва меҳнатсеварлигининг шаклланишига катта таъсир кўрсатган ҳал қилувчи омил ҳисобланади.

Поль Погба асли Ғарбий Африкада жойлашган Гвинея давлатидандир. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат аҳолисининг қарийб 90 фоизи ислом динига эътиқод қилади.

Ота-онаси Поль туғилишидан бир неча йил олдин Францияга кўчиб келиб, Парижнинг шарқий чеккасида Ланьи-сюр-Марн шаҳарчасида истиқомат қилишган. Поль, шунингдек, иккита катта эгизак ака-ука - Флорентин ва Матиас, барчаси футболга қизиқишган. Ўғилларининг спортда улкан ютуқларга эришишини истаган ота-онанинг қўллаб-қувватлаши туфайли ака-укалар ўз мақсадларига астойдил киришдилар. Ота-оналар ўғилларини болалар ва ўсмирлар футбол академиясига ўқишга юборишди ва улар ютқазишмади.

Поль онасига катта меҳр ва ҳурмат билан муомала қилади. Миннатдорчилик белгиси сифатида у унга 2018 йилги жаҳон чемпионатидаги олтин медалини онасига тақдим этди.

Поль Погбанинг жамоаси "Манчестер Юнайтед"ни 2017 йилда Европа Лигасида ғолиб чиққандан сўнг, Маккага умра зиёратига бориб келди. Кейинги йили Жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси билан ўйнашга тайёргарлик кўраётган Погба яна Каъба зиёратига борди.

Ислом дини унга бойлик ва шон-шарафни тўғри баҳолашга ёрдам беради. 2016 йилда Пол Погба дунёдаги энг қиммат футболчи деб топилди. У бу ҳақиқатни исломий камтарлик тамойилига асосланиб шундай изоҳлади: “Ўлимдан сўнг бой ҳам, камбағал ҳам бир хил қабрда бўлади. Шунинг учун, мен бу ҳақда ҳатто ўйламайман».

“Мен учун Ислом ҳамма нарсадир. Диним туфайли ҳамма нарсадан миннатдорман. Ислом мени ўзгаришга, ҳаётдаги кўп нарсаларни тушунишга мажбур қилди...

Бу менинг ҳаётимдаги яхши ўзгариш эди, чунки мен мусулмон бўлиб туғилмаганман...

Ислом – терроризм эмас. ОАВда эшитадиган нарсалар аслида бошқа нарса. Бу ажойиб нарса. Ўзингиз кўришингиз мумкин. Ҳар ким ўзининг Ислом билан алоқаси борлигини сезиши мумкин. Мен мусулмон дўстларим кўп бўлгани учун Исломни қабул қилдим. Биз доим дин ҳақида суҳбатлашамиз.

Мен ўзимга кўп саволлар берардим ва кейин шахсий тадқиқотларимни бошладим. Бир куни дўстларим билан намоз ўқидим ва бошқа нарсани ҳис қилдим. Ўша кундан бошлаб мен намозимни канда қилмадим. Сиз кунига беш марта ибодат қилишингиз, Аллоҳга тавба қилиб, мағфират сўрашингиз ва бор нарсангиз учун миннатдор бўлишингиз керак.

Бу мени жаҳолатдан қутқарган ва мени яхшироқ инсон қиладиган дин. Мен охират ҳақида кўпроқ ўйлай бошладим. Ислом инсониятга ва ҳамма нарсага ҳурмат динидир".

Киритилди: 19.07.2020 17:46. Ўқилди: 6487 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.01.2026. АПЛ. 23-тур.
21:30
Арсенал
2-3
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.