Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«МЮ»ни енгган Эрдоғаннинг футбол жамоаси ҳақида

Stadion.uz Туркиянинг «Истанбул Башекшихир» жамоаси билан яқиндан таништириб ўтади.

Таркибда қария юлдузлар!

Истанбул клуби кутилмаганда ЕЧЛ доирасида «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бу клуб тарихидаги энг улкан ғалаба бўлиб турибди. Мусобақа дебютанти саналсада, клуб илк ғалабасини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Aслида, ушбу жамоа 2014 йилдан бери Туркия супер лигасида мунтазам иштирок этиб келмоқда. Шунга қарамай, клуб ўтган мавсумда Туркия чемпионлигини қўлга киритди. Туркияда сўнгги 10 йил ичида «Галатасарай», «Бешикташ» ва «Фенербаҳче»дан бошқа клуб чемпион бўлмаган эди. «Истанбул» жамоасининг бу қадар қисқа муддатда олдинга қадам ташлаши орқасида сиёсий етакчилар мавжуд эканлиги ҳақида миш-мишлар тобора Туркияда оммалашмоқда.

Клуб Эрдоганга қадар қаерда эди?

Ушбу клуб 1990 йилда ташкил топган бўлиб, унинг биринчи номи «Истанбул Бюйюкшехир Беледиеспор» бўлган. Жамоа 2014 йилга қадар ҳеч кимнинг эътибор марказига тушмади ва пастда юрди. 2014 йилда эса, Ражаб Тойиб Эрдоғаннинг атрофидаги 7 та бизнесмен жамоани молиялаштиришга қарор қилди ва тўлиқ янгича услубда иш бошланди. Aввалига, жамоанинг номидан ортиқча сўз олиб ташланди. Кейин, либослар Туркия президенти етакчилик қилаётган адолат ва юксалиш партияси рангига ўзгартирилди. Клуб жойлашган Истанбул шаҳрида 90 йилларда Эрдоган шаҳар мери сифатида фаолият олиб борган. Унинг даврида, Башекшаҳер тўлиқ янгидан қад ростлади. Бу ерда Ражаб Тойиб истаганидек, масжидлар кўп. Aҳоли хотиржам истиқомат қилмоқда.

Жамоа ишбилармонлар қўлига ўтгач, «Истанбул» замонавий қарашлар билан олдинга интилишни бошлади. Aввалига, клуб имиджи кўтарилиши учун Мартин Шкртел, Робиньо, Арда Туран, Гаэл Клиши, Демба Ба сингари собиқ юлдузлар харид қилинди. Эътиборлиси шундаки, клуб ушбу футболчилар билан чекланиб қолгани йўқ. Ёш ва иқтидорли футболчиларни излаш ва уларни янги даражага олиб чиқиш борасида ҳам муваффақиятли иш йўлга қўйилди. Оддий мисол келтириб ўтамиз. Женгиз Ундер учун жамоа 5 миллион евро сарф этди ва кўп ўтмай уни «Рома»га 14 миллионга пуллади. Туркиянинг Blizzard Turkiya нашри бош редактори клуб сиёсати ҳақида қуйидаги сўзларни келтириб ўтди: «Башекшаҳер» шундай футболчилардан жамоа туздики, уларга Истанбулнинг қолган 3 та гранд клубининг захира ўриндиғида ҳам жой топилмас эди.

Шунингдек, ушбу клуб мухлислари ҳам бошқалардан кескин фарқ қилади. Туркиянинг 3 та гранд жамоаси фанатлари ўзининг агрессив қўллаб-қувватлашидан воз кечмаётган бир пайтда, «Башекшаҳер» ўз уйида исталган рақиб билан ўйинда юқори маданият билан мухлислар қаршисида тўп сурмоқда. Ушбу клуб фанатлар етакчиси Бурак Бигли вазиятга ўз муносабатини билдириб ўтди:

« Биз адолатли, меҳрибон одамлармиз. Ҳар қандай рақибга ҳурмат билан муносабатда бўламиз. Биз стадион атрофида ва унинг ичида ҳам куч ишлатмаганмиз. Шундай бўлиб қолади.»

Туркия чемпионларининг мухлислар ҳаракати шиори шундан иборат. Бу Шаҳар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари учун чинакам совға десак, адашмаган бўламиз. Шунга қарамай, мухлислар борасида минуслар ҳам мавжуд. «Истанбул» фан клубида 1453 тагина ишқибоз мавжуд. Бундан ташқари, жамоанинг стадиони ҳам қолганларникидан кўра камроқ мухлисларни қарши олади. Чемпионат ўйинларида эса, баъзан 3 минг мухлис билан ўйин ўтказишга тўғри келади. Қўшни грандларда эса, бу кўрсатгич 28-35 мингдан тушиб кетмаяпти. Эътиборлиси шундаки, «Истанбул» жамоаси Туркияда стадионларга мухлислар киритилмасада, бир ритмда тўп суришда давом этди. Бу омил гранд клубларга салбий таъсир кўрсатган бўлсада, «Истанбул» ҳеч қандай муаммони ҳис этгани йўқ.

Жамоа Президентга тегишлими?

Aслида, 2004 йилдан бери ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Клуб президенти ҳам ўша-ўша. Ҳатто директорлар кенгаши таркиби ҳам тўлиқ сақланиб қолинган, аммо уларнинг сафи бироз кенгайган. Гексел Гумудуш клуб бошқарувидаги энг асосий фигура саналади. Эрдоган етакчилик қилаётган партия аъзоси, жамоанинг деярли барча ишларида бош-қош. Гексел Туркиянинг биринчи рақамли аёлининг жиянига уйланган бўлиб, 2016 йилдаги инқилоб чоғида Эрдоғаннинг президентлик позициясини сақлаб қолишида улкан қаҳрамонлик кўрсатганлардан бири саналади.

Жамоанинг асосий ҳомийси - «Медипол» компанияси. Тиббий ёрдам соҳасида етакчи бўлган улкан компания эгаси ҳам Эрдоганга яқин шахс саналади. У Туркия президентининг шахсий шифокори ва Туркия соғлиқни сақлаш вазири. Қолган ҳомийлар ҳам ўз йўналишларида мамлакатда тўлиқ етакчилик қилаётган "Turkish Airlines" ва "Ҳалк Экмак" компаниялари эгаларидир. Шундай бўлсада, клуб ҳали-ҳамон Эрдоганга »Истанбул Башекшаҳер«нинг ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлиги ҳақида баёнот бериб келишмоқда. Бу маълумотга қарамай, Европанинг энг кўзга кўринган нашри »The Athletik" воқеани ёритиш мақсадида Туркияга етиб келди ва вазиятга ойдинлик киритди. Нашр мухбирини кутиб олган жамоанинг бош директори Мустафа Эрогутнинг интервьюсидаги энг муҳим сўзларни келтириб ўтамиз.

"Бизнинг жамоани мамлакат президентига умуман алоқаси йўқ. Тўғри, клуб эгаларидан айримлари Эрдоган билан таниш, баъзилари эса йўқ. Жамоамизга уйғонган нафратнинг асосий сабаби унинг омадли иштирок этаётганида деб ҳисоблайман. Aслида, илк йилларда бизнинг структурамиз кўп мақталди. Ҳатто, Туркия футболи келажаги деб ҳам аташар эди. Энди, эса чемпионлик учун курашга қўшилганимиз уларга манзур келмаяпти. Бизда ҳам бошқа турк клублари сингари ҳомийлар ва ишбилармонлар ёрдамида иш олиб борамиз. Бизнинг бюжед Туркиянинг 3 та грандининг 25 фоизини ҳам ташкил этмайди. Бизнинг клубларимизнинг 25 тасида бизникидан яхшироқ стадион мавжуд. ( 2014 йилдаги илк учрашувида шахсан Ражаб Тойиб Эрдоған иштирок этган. Туркиянинг 12-президенти майдонда 12 рақамда тўп суради ва 3 та гол киритади.

Тўғри, миллий биринчиликда мухлислар борасида муаммо бор, аммо ЕЧЛ доирасидаги учрашувларда мухлислар сони максимумга кўтарилмоқда. Бу ҳолат «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда ҳам яққол кўринди. Биз ўсишда давом этяпмиз. Сабаби, академия учун 9 та стадион барпо этдик. Энди ўз футболчиларимизни энг юқори даражада шуғулланишлари учун имкон бор. "

Aйни дамда, ушбу клуб ўзининг ривожланиш борасида режасини ўйлаб чиққан ва шу йўналишда давом этмоқда. Aгар шу темп билан «Истанбул Башекшаҳер» одимлашда давом этса, тез орада Туркиядаги грандлар сони 4 та ортади!

Киритилди: 05.11.2020 23:14. Ўқилди: 5525 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.01.2026. АПЛ. 23-тур.
21:30
Арсенал
2-3
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.