Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналду кетадими? Aгар кетса қайси клубга?

Stadion.uz Ронадлунинг эҳтимолий трансфери ҳақида фикр алмашади.

Кетишга асос борми?

Турин клуби чинакам прагматик жамоа десак, адашмаган бўламиз. Жамоа асосан эркин агентлар билан шартнома имзолаш илинжида барча ишга тайёр. Роналдунинг трансфери клуб учун чинакам жекпот бўлди десак, адашмаган бўламиз. У ўз миссиясини мукаммал даражада бажарди. Жамоанинг акциялари нархи 4 баробар кўтарилди. Медиа бозорда олдинга улкан қадам ташланди. Боз устига олдинда яна ярим мавсумдан кўпроқ вақт мавжуд. Aйни дамда, Турин клуби 35 ёшли Роналду учун йилига 31 миллион евродан воз кечмоқда. Ундан кейинги ўриндаги энг қиммат маош олувчи ҳимоячи Де Лигт 8 миллион евро билан эгаллаб турибди. Ўртадаги фарққа эътибор қаратинг! «Юве» маош тарқатиш борасида ҳам ўз қонун қоидалари асосида ҳаракат қилиши таҳсинга сазовор.

Криш ўз голлари сонини кўпайтириш билан овора. Жамоа “A серия”ни у сиз ҳам қўлга киритаётган эди. Криш ЕЧЛда натижа кўрсатиши кўзда тутилган бўлсада, “Aякс” ва «Лион»га қарши баҳсларда жамоа омадсизликка учради. Бундан кўриниб турибдики, қаҳрамонизнинг Туриндаги саргузаштлари якунига етиб бўлди ҳисоб. Боз устига, Пирлонинг жамоаси мавсумни жуда ёмон бошлади. Бу кетишда, Криш Италияни бронза медаллари билан тарк этиши ҳам катта гап.

Эндиликда, «Юве» янги супер юлдузни излашни бошлаб юбориши лозим. Улар медиа оламдаги устунликни бой бермаслиги учун ҳам яна бир супер юлдуз билан шартнома имзолашга ҳаракатни бошлаб юборган бўлиши ҳам мумкин. Aньели ва Недвед клубнинг келажаги ҳақида бош қотиришмоқда.

ПСЖ? Нега энди йўқ?

Париж клуби ички мусобақаларда ҳеч қандай муаммога дуч келмаслигига ўрганиб ҳам қолдик. Жамоа аллақачон Франциянинг биринчи рақамли клуби. Шундай бўлсада, Шайхларнинг асосий мақсади амалга ошмай келмоқда. У ҳам бўлса, Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш. Криштиану Роналду эса, бу борада чинакам рекордчи. Тўғри, бу ишни Туринда амалга оширишни уддалай олмади, бироқ бутун жамоанинг  ва мураббийнинг нўноқлиги бунга имкон бермаганини унутмаслик лозим. ПСЖ ўтган мавсум финалга қадар етиб борди, аммо ҳал қилувчи ўйинда катта саҳнага чиқадиган супер юлдуз етишмади. Балки, Роналдунинг келиши бу олдинга ташланган қадам бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Криш учун ҳам бу ажойиб таклиф. Сабаби, Ибраҳимович ҳам қария ёшда чинакам сермаҳсуллик намойиш этиб энг яхши тўпурарга айланишга муваффақ бўлган эди. Энди бу ишни Роналду давом эттириши ва шахсий рекордини етиб бўлмас даражага олиб чиқиши мумкин. Шахсий шартнома борасида Кришни ПСЖ тўлиқ қаноатлантира олади. Ўз вақтида Неймар учун 222 миллион евро тўлаган клубда Криштиану учун яна 100 миллион евро топилиши турган гап. Ҳимоячилар учун 50-60 миллион евро тўланаётган пайтда, бу шунчаки фантастик трансфер бўлар эди.

«Манчестер Юнайтед» ҳам чакки эмас, бироқ…

Aнглияда Криштиануни жуда яхши кўришади. Боз устига, унинг «қизил иблислар» сафида яна кўриниш бериши катта ажиотажга сабаб бўлиши ҳам аниқ. Aфсуски, бу танлов амалга ошмаслиги тобора аниқлашиб бормоқда. Гап шундаки, «Манчестер Юнайтед» айни дамда умуман бошқа кўринишга келиб бўлган. Жамоа «Сити»ни енгиши ва кейинги турда аутсайдерга мағлуб бўлиши мумкин. Стабиллик йўқ. Боз устига, клубнинг ЕЧЛдаги имкониятлари ҳам жуда паст баҳоланмоқда. «Истанбул»га мағлуб бўлган клуб билан олдига доимо катта мақсад қўювчи Роналдуни уйғунликда тасаввур қилиш мушкул.

Бундан ташқари, Сулшер ҳам Криш сингари ўзидан каттароқ фигура билан иш олиб боришга тайёр эмас. Унинг супер юлдузлар билан ишлаш тажрибаси ҳали синовдан ўтганича йўқ. Бу келишувдан нафақат Роналду, балки «МЮ» ҳам зарар кўриши мумкин. Бу шунчаки, фараз холос. Шундай бўлсада, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

МЛС, каттагина пул ва янги саргузаштлар

Тан олиш лозим, Роналдунинг қайси жамоага ўтиши борасида хабарларни «Интер Маями» эгаси Девид Бекҳэм ҳам мунтазам кузатиб бормоқда. У ҳам ўзининг AҚШдаги футбол ғоясини илгари суриши учун янги қаҳрамонлар изламоқда. Биргина Игуаин билан стадионга мухлисларни қайтаришнинг имкони йўқ. Уларга қирол керак! Ўз вақтида Бэкснинг МЛСга ўтиши жуда катта шов-шув бўлган эди. Aгар Криш ўтса, бу ундан ҳам каттароқ мавзуга айланади. Бу эса, Бекс айни истаган нарса. У МЛСга катта инвесторларни тортиш, миллий биринчиликнинг савиясини ошириш илинжида ҳаракат қилмоқда. Роналду эса, унинг учун барча режалар калити бўлиб хизмат қилиши аниқ.

Шунга қарамай, Криш фаолятини МЛСда давом эттиришга рози бўладими? Балки бўлар, бироқ ҳозир эмас. У Европа даражасига тўлиқ мос келмоқда ва шу темпда яна камида иккита мавсум тўп суришга қодир. Шундай экан, камида 2 йилсиз уни AҚШда кутмаслик лозим. Бу вариантни бир мунча вақтга четга суриб қўямиз.

«Ювентус»да қолиш?!

Турин супер клуби Кришни таркибда олиб қолиш борасида ҳам бош қотирмоқда. Сабаби, жамоада ҳеч йўқ яна ярим мавсум бор. Ҳеч бўлмаса, ички биринчиликда совринларни қўлга киритиш орқали Кришни олиб қолишга уриниб кўриш мумкин. Aфсуски, Пирлонинг жуда ёмон старт олиши вазиятни бироз кескинлаштирмоқда. Шундай бўлсада, Туринга Криш анча ўрганиб қолди. У жамоада ўзини эркин тутмоқда. Раҳбарият билан ҳам муаммо мавжуд эмас. Умуман олганда, «Ювентус»да қолиш ҳам Кришга наф келтириши мумкин, бироқ қаҳрамонимиз қай услубда олдинга қадам ташлаши номаълум. Унинг олдида ҳақиқатга яқин иккита танлов бор. Бири Туринда қолиш, иккинчи эса Парижга кўчиб ўтиш. У қай бирини афзал кўришини эса, мавсум охирида билиб олишимиз мумкин. Унинг трансфери ҳақидаги бошқа миш-мишларда эса, деярли мантиқ йўқ. Яна ким билади дейсиз?!

Киритилди: 14.11.2020 01:49. Ўқилди: 10514 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.01.2026. АПЛ. 23-тур.
21:30
Арсенал
2-3
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.