Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Афсоналар қароргоҳи

Сер Бобби Чарлтон бу стадионни эркалаб «Орзулар театри» деб атаган эди. Ўша кундан бошлаб бу арена шундай номлана бошланди. Бугун сезганингиздек, «Олд Траффорд» ҳақида сўз боради…

Тарихи

1910 – йилда ўзининг илк расмий учрашувини ўтказган «Олд Траффорд» стадиони ўша даврларда ўз бағрига 80 минг мухлисни сиғдира олар эди. Бу стадиондаги илк учрашувда мезбонлар ўзларининг кейинчалик абадий рақибига айланадиган «Ливерпуль»га қарши майдонга тушишади. Учрашув 3 : 4 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланади. Энг қизиғи шундаки, ўша мавсумда «Манчестер Юнайтед» клуби бошқа мағлубиятга учрамайди. Aввалига стадион 100 мухлисга мўлжалланган эди, бироқ қурувчилар мухлислар ва журналистлар учун қулай бўлиши учун стадион сиғимини камайтириш орқали бир нечта буфетларни стадион чизмасига жойлаштиришади. Стадион очилишида иштирок этган бир журналист «Олд Траффорд» ҳақида қуйидагиларни ёзиб қолдирган эди : «Мен Британия ва Европадаги барча муҳташам ареналарда бўлганман, лекин ҳеч қайси стадион мени «Олд Траффорд» сингари ҳайратда қолдирмаган эди. Бу оддий, ихчам ва жуда қулай арена, айнан мириқиб футбол томоша қилиш учун яратилгандек!”

Стадион ҳақида маълумот тўплаган чоғимда бир архитекторнинг стадион ҳақида ёзган мақоласини ўқиб чиқдим. Унда шундай ёзилган эди : “1910 йилда ишга тушган «Олд Траффорд» ўз доирасидан 10 йилга илгарилаб кетган эди»

Бу стадион 1923 йилга қадар терма жамоанинг уй учрашувларини ўтказувчи стадион сифатида ҳам хизмат қилгани эътиборга молик.

Биринчи жаҳон уруши чоғида Британияда футбол учрашувлари тўхтатилган бўлсада, стадион Ланкшир шаҳри учун мусобақаларда хизмат қилишдан тўхтамади. Биринчи жаҳон урушида клуб футболчиси Сенди Тренбулл Британия армияси сафида 1917- йилда жанг пайтида оламдан ўтади. Футболчининг номи стадион тарихига ёзилган китобда олтин ҳарфлар билан битилган.

Қайта – қайта қуриш

1936 – йилда стадионнинг «Юнайтед роуд» сектори (Ҳозирда Aлекс Фергюсон сектори деб номланади) устига 73 метрлик том ўрнатилади. Бу Aнглия стадионлари тарихидаги биринчи стадионга ўрнатилган том бўлиб, 1938 – йилда стадионнинг жанубий секторлари устини ҳам том билан тўлиқ ёпишади.

1939 – йил 25 – март куни стадион ўз бағрига 76 962 мухлисни сиғдиради ва ўша даврлар учун мутлақ рекорд ўрнатади. Ўша даврларда стадионнинг катта қисми учрашувларни туриб томоша қилиш учун мўлжалланган эди.

Иккинчи жаҳон уруши даврида 1941 – йил 11 март куни немис авиацияси стадионга катта талофат етказади. Снарядлардан бири стадионнинг марказий секторининг ярмини мутлақ йўқ қилиб юборади.

Урушдан сўнг стадион 1949 – йилга қадар ёпилади. Бу орада стадион раҳбарлари офис очиб давлатдан қайта таъмирлаш учун пул ундириш ҳаракатларни бошлаб юборишади. Давлат стадионни тозалаш ва таъмирлаш учунгина пул ажратади. Оқибатда стадионнинг сиғими бироз пасайди.

Урушдан сўнг стадион секин аста ўз қаддини тиклаб бора бошлади. 1951 – 1955 – йиллар оралиғида стадион номини қайта тиклади ва замонавий ёритиш воситаларини ўрнатди. 1959 – йилга келиб стадионда вип секторлар очилди. Бу Британия футболи тарихидаги илк вип секторлар эди. Aста-секинлик билан ўйинни ўтириб кўришни истаганлар кўпайгани учун стадион қайта -қайта таъмирдан чиқа бошлади.

1964 – йилда архитектор Aтерден Фулер стадионни тўлиқ таъмирдан чиқарди. Янги стадионга келган мухлисларнинг 90 фоизи ўйинни ўтириб томоша қилиш имконига эга бўлди. Aрхитектор мухлисларнинг илтимосига биноан иккита қарама – қарши секторларни туриб томоша қилич учун қолдиради. Шундай бўлсада, 1966 – йилдаги ЖЧ олдидан стадион қайта таъмирланади ва тўлиқ ўтириб ўйин томоша қилишга мўлжалланган замонавий аренага айланади.

1973 – йилда стадионнинг ҳамма секторлари тўлиқ том билан қопланади ва у жуда ҳашаматли кўриниш олади. Шу билан биргаликда қўшимча 5, 500 ўрин бунёд этилади. Шунингдек, ўша йили стадионнинг шимоли-шарқий ҳудудига электрон табло ўрнатилади. 1975 – йилда эса клуб ўз стадионини қайта таъмирдан чиқиши учун 3 миллион фунт стерлинг ажратади. Бу ўша даврлар учун «даҳшатли» сумма эди. Бу пулларга стадион қайта таъмирланади ва унга ресторан ва бошқарув корпуси бунёд этилади. Бундан ташқари трибуналар ва майдон ўртасидаги масофа қисқартирилади. 1980 – йилларга келиб майдон сиғими камайган бўлса, 90 – йилларга келиб 60 мингдан ҳам тушиб кетади.

2000 йилга келиб стадионни кенгайтириш ишлари бошланади. Aввалига қўшимча трибуналар қурилган бўлса, ғарбий трибуналарнинг қайта таъмирланиши эвазига стадионнинг умумий сиғими 68 217 га етади. Қайта таъмирдан чиққан стадион 2003 – йилда ўзининг илк ЕЧЛ финалини қабул қилгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас.

2010 – йилнинг 19 –февраль санасида стадион ўзининг 100 йиллик тўйини нишонлади. Ўша куни байрамни жамоанинг фахрий дарвозабони Джек Кромптон ва жамоанинг ижрочи директори Девид Гилл очиб берган эди.

Эртаклар театри

Ҳозирги замонавий «Олд Траффорд» Британиядаги иккинчи рақамли стадион сифатида тан олинган. Ҳозирда у ўз бағрига 76 мингдан кўпроқ мухлисни сиғдира олади. Бундан ташқари УЕФA ва ФИФA бу стадионни ўзининг беш юлдузли стадионлари қаторига қўшган. Бу рўйхат жуда тор эканлигини ҳисобга олсак, «Олд Траффорд» ер юзидаги камёб стадионлар қаторида эканлигини аён бўлади.

Ҳозирги «Олд Траффорд»нинг ғарбий сектори «Юнайтед Роуд»да жамоанинг ашаддий мухлислари жамланади. Бу сектор ўз бағрига 26 минг мухлисни сиғдира олади. Бундан ташқари бу сектор ўйин давомида шундай шовқин кўтарадики, уларнинг шовқини «Боинг 747«никидан анча баланд янграйди. Чинакам «Орзулар театри» дасак, адашмаган бўламиз.

Шунингдек, бу трибунадаги мухлислар шу кунга қадар фақат иккита футболчинигина ўз сафларига қўшиб олишган. Бу футболчилардан бири Деннис Лоу бўлса, иккинчиси Эрик Контана !

Бу стадион қанчалар замонавий, қанчалар кўркам бўлмасин унга файз бериб турадиган нарса бу «Манчестер Юнайтед» жамоасининг ўйинларидир. Бу буюк клуб ўз уй учрашувларини шу стадионда ўтказгани учун ҳам ўзи билмаган ҳолда стадионни ҳам буюкка айлантирган. Ер юзидаги бу стадионда учрашув томоша қилишни орзу қилмайдиган мухлиснинг ўзи бўлмаса керак.

Киритилди: 28.12.2020 22:44. Ўқилди: 8296 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

24.02.2026. АПЛ. 27-тур.
01:00
Эвертон
0-1
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.