Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Match Day: Манчестерда супер қарама-қаршилик. "Юнайтед" "Сити"нинг сериясини тўхтата оладими? (Превью)

Бугун, аниқроғи кечки соат 21:30да Англия Премер Лигаси 27-тури доирасидаги бир шаҳарнинг икки жамоси "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Дунё футболида дербилар жуда кўп. Лондон дербиси, Мадрид дербиси, Милан дербиси шулар жумласидандир. Лекин бугунги дерби эса қолганларидан бироз фарқ қилади, чунки бу кунда Манчестернинг бир томони қизил рангга бўялса, иккинчи томони мовий рангга бурканади. Бу қарама-қаршилик ўзининг қизиқарлилиги ва шиддатли кечиши билан ҳар доим мухлислар эътиборида бўлиб келган. Бугунги учрашувни ҳам ҳужумларга бой ва ажойиб ўтишига шубҳа йўқ, негаки айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 1 ва 3 - ўринларда кетаётган жамоларнинг тўқнашуви, қолаверса дерби мақомида ўтиши баҳснинг қизиқарлилигини янада оширади. Ҳозир эса биз сизларга мазкур жамоалар атрофидаги янгиликлар, йўқотишлар ва эҳтимолий таркиб ҳақидаги қисқача превьюни тақдим этамиз.


"Манчестер Сити"


Бугунги учрашувда "Манчестер Сити" чемпионлик учу яна бир катта қадам ташлаши мумкин. Қолаверса, айни пайтда "шаҳарликлар" барча турнирларда кетма-кет 21 ғалабага эришиб, ўзига хос натижани кўрсатмоқда, аммо бу рекорд кўрсаткич ҳисобланмайди. Карло Анчелотти "Реал Мадрид" билан 22 ўйинда ғалабали серия қайд этишган бўлса, Флик бошчилигидаги "Бавария"да бу натижа 23 учрашувга етган. Олдинда "Манчестер Сити"ни иккита ўз майдонида бўладиган учрашувлари кутилмоқда, бу эса ҳам рухий, ҳам жисмоний томондан ғалабага яқинлаштиради. Бу ҳақида "Вулверхемтон" билан учрашувдан олдин ҳам, Пеп Гвардиола таъкидлаган эди. Уйда учрашувларидаги ғалаба чемпионликка жуда ҳам яқинлаштиради. Аммо бугунги рақиб жиддий. Гарчи, сўнги учрашувларда Сульшер шогирдларининг унчалик омади келмаётган бўлсада, бугунги бажс учун етарлич қаршилик кўрсатиши тайин. Шунинг учун Пеп ва унинг армиясига келаётган баҳсда осон бўлмаслиги мумкин.
Сўнги ўйинларда, "шаҳарликлар" нафақат учрашув натижаларида, балки баҳс жараёнида ҳам рақибларидан ҳар томонлама устун келмоқда. Пеп шогирдлари нафақат ҳужумдаги ажойиб ўйинлари билан, балки ҳимояда кўрсатаётган ўйинлари орқали ҳам мухлислар олқишига сазовор бўлмоқда. "Ман Сити" 13 - январдан, 3 - февралгача бўлган вақтд давомида АПЛда 6 ўйин ўтказиб, уларнининг ҳеч бирида гол ўтказиб юбормадилар, бу эса ажойиб натижа саналади.
Бугунги баҳс, Манчестернинг қайси клуби ҳозирда 1-рақам эканлигини аниқлаш учун яна бир имконият. Охирги марта "Манчестер Юнайтед" 2012/13 - йилги мавсумда Англия чемпиони бўлган эди. Ўшандан бери, "Манчестер Сити" уч марта чемпионликни қўлга киритди ва ҳозирда 4-чемпионликка дадил қадам ташламоқда. Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашуви 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якунланган эди, аммо 7 - январь кунидаги Англия Лига кубоги ярим финал учрашувида Гвардиола шогирдлари 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишган эди. Бундан ташқари, Манчестернинг бу икки жамоасининг бири Чемпионлар Лигасида ўз юришини давом эттираётган бўлсаа, бири Европа Лигасида қатнашмоқда. "Шаҳрликлар" 17 - март куни ўз майдонида "Боруссия М" жамоасига қарши жавоб ўйинини ўтказади.
Мавсум давомида Гвардиола жамоадан деярли хатосиз ишлайдиган механизм яратди, унинг ҳамкасби Оле-Гуннар эса асосан битта ўйинчига таянадиган жамоани шакллантирди ва бу тактика кучли рақиблар билан ўйинларда ушбу схема амал қилиб келди.
"Манчестер Сити" чемпионликка томон тўхтовсиз тезликда парвоз қилмоқда. 2021 - йил бошлагандан бери, жамоа мағлубият уёқда турсин, дуранг ҳам қайд этмаган ва Пеп Гвардиола шогирдлари ҳали-бери тўхташ ниятида эмаслар.

"Манчестер Юнайтед

Англия Премер Лигада ҳозирга келиб «Манчестер Юнайтед» 27 ўйиндан сўнг, 51 очко билан турнир жадвалида 3-поғонадан жой олган. Етакчи «Манчестер сити»дан 14 очко билан ортда қолаётган бўлса, 2-ўриндаги «Лестер»дан эса икки очко ортда қолаяпти. Аммо. «тулкилар» кеча ўз ўйинини ўтказган бўлса, «манкунианлар»нинг «Сити»га қарши учтрашувдаги жамоани яна иккинчи ўринга қайтариши мумкин. Шунинг учун, бугунги баҳсда «қизил иблислар» максимал кучини намойиш этишга ҳаракат қилишади.

Сўнгги йилларда «Манчестер Юнайтед»нинг ўйини сезиларли даражада ўзгарган. Лекин, ҳозир клубнинг мақсади пешқадамликка ҳаракат эмас, аксинча кучли 3ликдан чиқиб кетмаслик учун ҳаракат қилаётгандек туюлмоқда.
«Манчестер Сити» яна бир рекорд қайд этишга яқин турибди. Сўнгги турдаги ғалабадан кейин, «шаҳарликлар» барча турнирларда кетма-кет 28 учрашувда мағлуб бўлишмади. Бугунги баҳсда эса, ўзлари қайд этган рекордни янгилаши мумкин. Рекордни янгилаш учун бир қадам қолган ва бу ҳолат дерби учрашувида амалга оширилади. «Манчестер Юнайтед» жамоаси буни тўхтата оладими?

Оле-Гуннар Сульшер жамоаси «Манчестер Сити»га қарши сўнги, 4 баҳснинг 3тасида мағлуб бўлишмаган. Ҳатто, ўша учрашувда «шаҳарликлар» рақиби дарвозасига йўл ҳам тополмаган.
«Манчестер Юнайтед»да бугунги баҳс олдидан, бир қанча йўқотишлар бор. Давид де Хеа, Фил Жонес, Хуан Мата, Пол Погба каби ўйинчилар бугунги баҳсда қатнаша олмайди. Испаниялик дарвозабон Де Хеа шахсий сабабларга кўра учрашувда қатнашмаётган бўлса, қолган футболчилар турли хил жароҳатлар сабаб майдонга тушмайди. Қолаверса, Ван де Бек ва Марсьял каби ўйинчиларнинг ҳам бугунги баҳсда қатнаша олмаслиги мумкин.

Эҳтимолий таркиб.


«Манчестер Сити» (4-3-3): Эдерсон, Конселу, Диаш, Стоунс, Уокер, Гюндоган, Родри, де Брюйне, Фоден, Стерлинг, Силва.

«Манчестер Юнайтед» (4-2-3-1): Хендерсон, Ван-Биссако, Линделёф, Магуайр, Шоу, Мактоминей, Фред, Рэшфорд, Фернандеш, Жеймс, Кавани.

«Манчестер Сити» жамоасида камдан-кам учрайдиган ҳодиса юз берган, яъни жамоада жароҳат олган футболчи йўқ. Ҳатто, ҳимоячи Натан Аке ҳам жароҳатидан тузалиб кетди. Аммо Гвардиола катта ўзгаришларни амалга оширмаса керак. Шунинг учун ҳам жамаоа ҳар доимги 4-3-3 схемадан фойдаланса керак.

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бугунги бугунги баҳсда, бир қанча ўзгаришларни амалга ошириши мумкин. Хусусан, дарвозабон Де Хеани айтиш мумкин. Дарвозабон шахсий сабаблар билан Испанияга учиб кетди, унинг ўрнига Дин Хендерсон майдонга тушади. Қолаверса, Мартиалнинг иштироки ҳам савол остида. Шунинг учун, ҳужумда ҳеч қандай жуфтликни кўрмаймиз. Схема эса 4-2-3-1 бўлиниши тахмин қилинмоқда.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 07.03.2021 13:00. Ўқилди: 3797 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
20:30
Манчестер Сити
3-0
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

20.09.2025. АПЛ. 5-тур.
21:30
Ман. Юнайтед
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.