Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«МЮ»да ҳомий ўзгарди

2014 йилдан буён «Манчестер Юнайтед»га Chevrolet титул ҳомий вазифасини ўтади. Деярли 7 йиллик ҳамкорлик мобайнида клуб мазкур келишувдан 385 млн. фунт ишлади. Энди «қизил иблислар» янги титул ҳомий номини эълон қилишди - Teamviewer. Жамоа 10та номзод билан музокаралар ўтказиб, айнан шу компанияни танлади.

Алоқалар узилиши - автомобиль компанияси қарори

Chevrolet «Манчестер Юнайтед» билан 2012 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келади, 2014 йилдан эса титул ҳомийга айланди. Дастлаб томонлар 450 млн. фунт стерлинг миқдоридаги тўлов назарда тутилган келишувга имзо чекишганди. Chevrolet титул ҳомийлик учун йилига 53 млн. фунт тўлаши талаб этиларди - The Telegraph нашрида ёзилишича, жамоанинг иштироки шартномага таъсир ўтказмаслиги белгиланган.

Шундан кейин «МЮ»нинг АПЛ­даги кўрсаткичлари:

Мавсум-2014|2015 - 4-ўрин.
Мавсум-2015|2016 - 5-ўрин.
Мавсум-2016|2017 - 6-ўрин.
Мавсум-2017|2018 - 2-ўрин.
Мавсум-2018|2019 - 6-ўрин.

Фақат 5 мавсумдаги статистика қайд этилгани бежиз эмас, чунки 2019 йили The Times нашри диққатга молик маълумотни тақдим этди: Chevrolet вакиллари ҳамкорликдан қониқмаяптилар. Титул ҳомийлик бошланганидан буён клуб атиги уч марта кучли учликдан жой олди, бир мартадан Англия кубоги, Лига кубоги, мамлакат Суперкубоги ва Европа Лигаси бош совринини қўлга киритди - бу эса Chevrolet компаниясини қаноатлантирмади.

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ҳамкорлик фойдасини қуйидагича изоҳлашди: жамоанинг бутун дунёдаги мухлислик базаси 1,1 млрд. кишигача ошди. Аммо бу Chevrolet вакилларига маъқул эмасди. 2012 йили General Motors мутасаддилари клуб билан шартномага масъул бўлган маркетинг бўйича менежер Жоэль Эваникни ишдан бўшатишди - келишув зиён келтирувчи деб ҳисобланди.

2019-2020 йилларда Chevrolet (аниқроғи, General Motors) раҳбарлари «МЮ» билан амалдаги битимни узайтиришмади.

Teamviewer нима, клуб ҳомийлигидан унга  қандай наф бор?

Teamviewer - Германиянинг компьютерларни масофадан туриб бошқарадиган дастурлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган технологик компанияси. Унга 2005 йили асос солинган. Ташкилот Ухинген шаҳрида жойлашган. 16 йиллик фаолияти давомида IT соҳасида гигантга айланишга улгурмади. Шунга қарамай:

а) барча қитъалардаги бозорларга чиқди;

б) 2019 йил якунларига кўра, соф даромадни 390,2 млн. еврога, 2020 йилда 455 млн.гача кўтаришга эришди. Компания активлари шу вақт мобайнида 1 млрд. евродан ошди.

Дунёнинг турли нуқталарида Teamviewer компаниясига тегишли бўлимларда мингдан ортиқ киши ишлайди. 2018 йилдан буён муассаса бош директори вазифасини бажараётган Оливер Стейл эса бир йил аввал шундай деганди: «Teamviewer ўз таъсир доирасини кенгайтириш ва бутун жаҳондаги одамларни бирлаштириш учун бошқа тармоқлардаги компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатишга эътибор қаратади».

«Манчестер Юнайтед» билан ҳамкорлик масаласида эса Стейл қуйидагича фикр билдирди: «Ушбу келишувни имзолаганимиздан бағоят хурсандмиз. Бу битим брендимиз нуфузини оширишда асқотади, мижозларимиз аудиторияси кенгайишида муҳим ўрин тутади».

«МЮ» номидан эса клуб бошқарув директори Ричард Арнольд чиқиш қилди: «Teamviewer билан иш бошлашни интиқиб кутяпмиз. Одамлар ва ташкилотлар алоқаларининг оқилона услубларига асосланган шериклигимизни ҳаётга татбиқ этмоқчимиз».

Дарвоқе, Teamviewer логотипи аслида мовий рангда, аммо «Манчестер Юнайтед» либосларида у оқ тусда бўлади - бунга «Манчестер Сити» билан ўртадаги рақобат сабабдир.

«МЮ» шартномадаги ҳомийлик тўловлари камайишига рози

Teamviewer «Манчестер Юнайтед» тарихида Sharp, vodafone AIG, AON ва Chevrolet компанияларидан кейинги олтинчи титул ҳомийга айланди. Chevrolet билан ҳамкорлик (титул ҳомий сифатида) футбол тарихидаги энг йириги бўлди. «МЮ» бу шартномадан ҳар йили 53 млн. фунт оларди.

Teamviewer билан тузилган битимдаги сумма озроқ бўлади - бир мавсум учун 47 млн. фунт. Кейинги беш йил мобайнида ушбу тартиб сақланиб қолади.

Ўз навбатида, «Манчестер Юнайтед» ҳомийлардан олинадиган бошқа суммаларда ҳам пасайиш кузатилгани ҳақида хабар берди. У бир йил мобайнида 627 млн. евродан 509 млн. еврогача тушиб кетди. Қўшимчасига, мавсум охирида AON билан тузилган йирик келишув муддати ҳам якунланади: ушбу компания дастлаб клубнинг титул ҳомийси бўлган, кейинчалик эса машғулотлар либосида рекламасини жойлаган.

«Манчестер Юнайтед» ва Teamviewer ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик ушбу йўқотиш ўрнини қоплай олмайди, уни қисман ёпиши мумкин, холос.

О.АТАБОЕВ тайёрлади

Киритилди: 12.04.2021 07:38. Ўқилди: 6590 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
20:30
Манчестер Сити
3-0
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

20.09.2025. АПЛ. 5-тур.
21:30
Ман. Юнайтед
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.