Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Моуриньо ва АПЛ муносабати

Португалиялик «Беназир» - Жозе Моуриньонинг нав­батдаги истеъфоси узоққа чўзилмаган Суперлига талвасаси вақтига тўғри келди. Бир қарашда, Флорентино Перес ва Андреа Аньелли имзоси остидаги мўрт ғояникидан кучлироқ «гумбурлаш»ни юзага келтириш иложсиздек туюлганди.  Лекин «Тоттенхэм» раҳбарияти буни уддалади - Жозе Моуриньонинг кутилган истеъфосини расман тасдиқлаш билан ОАВни бирров ўз томонига бурди.

Жозе Моуриньо зиддиятли хатти-ҳаракати ва мураккаб табиатига қарамай, АПЛ рамзига айланди. Бошқача айтганда, Жозе Англия чемпионатининг асосий юлдузлари қаторига кирди ва энди шундай мақомда қолади. Ҳеч шубҳа йўқ, Моуриньо ҳаттоки, ишсиз юрса ҳам, омма эътиборидан тушмайди асло.

Маълумот учун, португалиялик мутахассиснинг АПЛдаги фаолияти 4та даврни ўз ичига олди. Улар ҳақида кўп гапирилган, ёзилган. Шундай экан, келинг, бу сафар тафсилотларни бир четга сурамизда Моуриньо ва АПЛ муносабатини энг муҳим фактларни ўз ичига олган 4тагина тасвир ёрдамида эсга оламиз. Шубҳасиз, мухлислар бу инсонни тезда соғинсалар керак.

Жозе Моуриньо АПЛда: Биринчи қадам

ЧЕЛСИ |2004-2007

184 ўйин | 124 ғалаба | 22 мағлубият

2 АПЛ чемпиони |2  Лига кубоги | Англия кубоги | Англия суперкубоги

- Мени калондимоғ ёки мақтанчоқ ўрнида кўрманг. Лекин ЧЛда ғалаба қозонганман ва ўйлайманки, беназирман.

 

Жозе Моуриньо АПЛда: иккинчи қадам

ЧЕЛСИ |2013-2015

136 ўйин | 80 ғалаба | 29 мағлубият

АПЛ чемпиони | Лига кубоги

- Одатда қийинчиликлардан ўзгача роҳатланаман. Менимча, керакли жойга келдим.

 

Жозе Моуриньо АПЛда: учинчи қадам

МЮ |2016-2018

 144 ўйин | 84 ғалаба | 29 мағлубият

ЕЛ кубоги | Лига кубоги | Англия суперкубоги

- Бир мавсумда қўлга киритилган 3та совринни назарда тутиб бемалол айтаман - бутун фаолиятимдаги энг оғир йилдан қониқдим.

 

Жозе Моуриньо АПЛда: тўртинчи қадам

ТОТТЕНХЭМ |2019-2021

86 ўйин | 45 ғалаба | 24 мағлубият

Жозе «Тоттенхэм» билан бирор соврин ютолмади.

- Бу ерга ютқазиш учун келганим йўқ - мағлубиятни жин урсин. «Тоттенхэм» соврин ютиши учун шу ердаман.

Яна бир жиҳатга алоҳида тўхталиш керак - Жозе Моуриньо «Тоттенхэм»да ҳеч нарсага эришмагани ҳақида гапириш унча тўғри эмас. Ахир у ҳавас қиладиган даражада пул топди. Daily Mail нашрининг тасдиқлашича, португалиялик мутахассис 2023 йилгача мўлжалланган шартномасининг муддатидан олдин бекор қилингани туфайли «Тоттенхэм»дан 15 млн. фунт стерлинг миқдорида товон пули олади (айрим манбаларда ёзилишича - 20 «лимон»). Бу Моуриньонинг бутун фаолияти учун одатий ҳолдир. Умуман олганда, клублар «Беназир»ни кўп бора истеъфога чиқарган ва у ҳар сафар яхшигина компенсация тўловига эга чиққан:

2007 йил - «Челси» 23 млн. фунт стерлинг тўлади

2013 йил - «Реал» 17 млн. фунт стерлинг тўлади

2015 йил - «Челси» 8 млн. фунт стерлинг тўлади

2018 йил - «МЮ» 26 млн. фунт стерлинг тўлади

2021 йил - «Тоттенхэм» 15 млн. фунт стерлинг тўлайди

Умумий ҳисобда айтсак, истеъфолар ортидан португалиялик мураббий чўнтагига тушган (тушадиган) жами сумма 89 млн. фунт стерлингга тенг. Тўғри, бу борада турли манбаларда турлича суммалар келтирилади.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади

Киритилди: 01.05.2021 09:22. Ўқилди: 4132 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
20:30
Манчестер Сити
3-0
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

20.09.2025. АПЛ. 5-тур.
21:30
Ман. Юнайтед
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.