Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Тарихий финал»

Польшадаги финал тарихга кўп воқеалари билан киради. Майдонда ҳаракат қилган барча футболчининг пенальтилар сериясида қатнашгани билан айниқса. Охирида дарвозабонлардан бири хатога йўл қўйиши билан. Ҳа, бу шунақа ўйин. Белгиланган вақтда енга олмадингми, асаблар синови қарши олади.

"МЮ"га лотереяда қийинроқ бўлди. Чунки биринчи тепган жамоада руҳият нисбатан яхшироқ бўлади. У гол урса, иккинчи тепгувчи клуб вакилига оғир. Масъулиятнинг ўзи еб қўяди. Статистика бўйича биринчи тепганлар кўпроқ енгишган. Бу сафар ҳам шундай бўлди.

Пенальтилар сериясига боргунга қадар ҳам шундай бўлди-да ўзи. Ўйиндаги голни ҳам "Вильярреал" урди. Морено ҳисобига ёзилган гол стандарт вазият натижаси.

"Юнайтед"нинг голи ҳам шунга ўхшаш. Жамоалар ўта ўхшаш ва тенг савияли экани маълум бўлди. Иккиси бир-бирининг ҳимоясида муаммолар борлиги учун ҳужумга берилишга интилди, шу интилиш асносида ўз ҳимояси муаммосини эслаб қолаверди.

Сульшер 22 йил олдин худди шу санада "Бавария"ни қон қақшатганди. Ҳа, у пайти Оле эмас, Сэр ғалаба қозонганини бугун яна тушундик. Миллий чемпионатлардаги камбэклар бу давравий тизимдаги босимсиз жараён. Аммо мана бунақа финалларда мураббийнинг жасорати қутқариб қолади одатда. Норвегиялик мураббий иккинчи бўлим охирида ҳам, тўртинчи бўлим охирида ҳам қўрқди. Жамоаси ҳисоб ушлаш учун ўйнагиси келмаса-да, ундан ҳужумкорликка ёрдам бўлмади. 22 йил олдин эса, Фергюсон икки ҳужумчини бир пайтда ташлаган. Балки таваккалдир, балки режа асосида, аммо шу иши билан ўша кунги нурсиз ўйини билан-да ғалабага ҳақли бўлиб кўринган.

Сульшернинг бугунги танлаган йўли на совуқ, на иссиқ, қандайдир или-милиқ йўлга ўхшайди. Унаи Эмерининг ҳар бир ҳаракати ғалаба учун қаратилган. Билиниб турди. У испаниялик мутахассисдан қўрқди кўпроқ. Ўтган йили Лопетегидан чўчигани каби. "МЮ" футболчиларига охир-оқибат мураббийнинг қўрқуви ўтгандек бўлди. Ўнта тўғри тепилган пенальтида бўлмаса-да, охирги зарбани йўлловчи Де Хеяда барибир ўз аксини берди. Биринчи бўлимда "МЮ" гол ўтказиб юборган бўлса-да, энг яхши бўлимини ўтказди. Хавфли вазиятлар билан эмас, назорат билан. Тизгин ўйин тугаши сари рақибга бериб борилаверди. Бунақа "МЮ"ни АПЛда учратмагандик. Бу сафар негадир шундай жамоа гавдаланди.

Мен ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Нейтрал мухлис сифатида айтаман, холос — ғалабага харисроқ ва финал қадрини кўпроқ ҳис қилган жамоа кубок эгаси бўлди. Бу кубок "Вильярреал" учун биринчиси. Унаи Эмери учун тўртинчиси. Иккинчи жамоада ҳам қўлга кирита олди. Демак, у “Севилья”дагина чой қайнатадиган жин” эмас. “Арсенал” билан финалда енгилгани бошқа жиҳатлар билан изоҳланади.

Сульшер биринчи финалини бой берди. Тажриба орттирар балки, лекин таркиб жиҳатидан аниқ кучли бўла туриб ютқазишга, аниқроғи, 120 дақиқа давомида енга олмасликка оқлов шарт эмас. Уят бўлади. Лекин унинг АПЛдаги камида охирги 30 ўйини учун раҳмат. Зўр ишлар қилди. Охирида "МЮ" билан финалда ютқазди. Бир пайтлари уни тўқсонинчи дақиқада майдонга ғалаба учун ташлаган мўйсафид устозининг қаршисида ютқазди. Мана шу азоб унинг сочида оқларни яна кўпайтирса керак.

"Вильярреал"ни табриклаймиз, у Испаниянинг ЕЧЛда қатнашувчи бешинчи жамоасига айланди. Қуръада биринчи сеткадан ўрин олади. Унаи Эмери Англияга бориб тўккан обрўсини Англия жамоаларини енгиб тиклади. "МЮ" испан клублари финалга чиқса, ярим финални бой бериб қўявергани маъқул. Испания тупроғида немисни ютиши мумкиндир, аммо испанларга кучи етмас экан. Бу масалада Оле тугул, унинг устози ҳам ожизлик қилган. Хуллас, шунақа тарихий финални кузатдик ва роҳатландик. Ҳаммаси учун раҳмат!

Хайрулла Ҳамидов.

Киритилди: 27.05.2021 06:00. Ўқилди: 6470 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
20:30
Манчестер Сити
3-0
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

20.09.2025. АПЛ. 5-тур.
21:30
Ман. Юнайтед
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.