Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Фейр-плей улар учун эмас! Қатар шейхлари молиялаштираётган "бойвачча" клуб инфратузилмаси ҳақида

Франциянинг Париж шаҳри клуби "ПСЖ" шундай бир клубки, улар ҳар қандай муаммони осон ҳал қила олади. Анча йиллардан буён Европа Чемпионлар Лигаси учун курашиб, унга етиша олмаётган парижликлар, ҳамон ўз юришини давом эттирмоқда. Қатар шейхлари бу клуб учун умуман пулни аямайди. Бу лойиҳа яқин вақтлар ичида якунига етади деб ўйлар эдим. Ҳеч бўлмаса, Қатардаги Жаҳон чемпионатидан сўнг. Айни вақтда фикрим ўзгариб бормоқда. Ушбу клуб ҳали бери ўз лойиҳасидан чекинмаса керак. Бу йили Месси олиб келингани ва келаси йилда Роналдуни ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлигини инобатга олсак, шейхлар бу клубни молиялаштиришни ҳали анча давом эттиради. Келинг, ушбу клуб ҳақида билганларимни сиз билан бўлишаман

"Янги бой"

1970 йилнинг 12 апрелида ташкил топган ушбу клуб айни дамда Франциянинг ва Европанинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Аввал бошидан шундай бўлганми? Йўқ. Ташкил топганидан то 2012 йилга қадар улар атиги 2 марта Лига 1 чемпиони бўла олган (1985/86, 1993/94). Барчаси 2011 йилдан бошланди. 2011 йилда клубни Қатар инвестиция идорасини сотиб олади. Ташкилот дарҳол "ПСЖ"га сармоя киритишни бошлайди. Пасторе, Сиссоко, Гамейро, Менес, Лугано, Максвелл, Алекс каби футболчилар жамоада пайдо бўлди ва Карло Анчелотти мураббий бош мураббий сифатида олиб келинди. Бу тезда ўз эффектини берди ва бир йилдан сўнг жамоа Франция чемпионига айланди. Аслида, инвестиция ўзи нима? Инвестиция - иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида ўз мамлакатида ёки чет элларда турли тармокларга, ижтимоий иқтисодий дастурларга, инновация, тадбиркорлик лойиҳаларига узок, муддатли капитал киритиш. Аниқроғ қилиб айтганда, келажакда катта сармоя топиш мақсадидда пул тикиш. Мазкур клуб яқин йиллар ичида ўта катта трансферларни амалга оширди. Замонамизнинг энг номдор футболчиларидан бири Златан Ибрагимович ва унинг "Милан"даги жамоадоши Тиагу Силва 2012 йилда Париж клубига келди. Бир йилдан сўнг "Наполи"даги ўйинлари билан кўзга ташланган Кавани ҳам ушбу клуб сафига ўтди. Шунингдек, айни дамда мазкур клуб сафида тўп тепаётган Вератти, Маркиньос каби футболчилар ҳам ўша пайтларда клубга келиб қўшилган. Шунингдек, Ди Марияни ҳам унутмаслик керак. У 2015 йил ушбу клуб футболчисига айланган ва айни вақтга қадар жамоанинг энг мухим футболчиларидан бири бўлиб турибди. Хуллас, Париж клуби аста-секинлик ва катта пуллар билан Европани забт этишга киришди.

"Янги бой"нинг янги даври

2017 йил "ПСЖ" учун янги даврнинг бошланиши эди. Бунгача ҳам клубда кучли футболчилар ўйнади, бироқ буёғига Қатар шейхлари "қутуриб" макро трансферларни амалга ошириб ташлади. Неймар ва Мбаппе учун улар 400 миллион евро пул сарфлади, аммо бу тезда натижа бермади. Ўзгарган ва анчагина кучайган "ПСЖ" нимчорак финалнинг ўзидаёқ "Реал"дан мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди. Кейинги мавсум эса худди шу босқичда "Манчестер Юнайтед" клуби уларни мағлуб этди. 2019-2020 йилги мавсум "ПСЖ" "кўҳна қитъа" нуфузли турнирида ажойиб ўйин ўтказди ва финалгача етиб келди, бироқ "Бавария" чемпионликни улардан илиб кетди. Ўтган мавсум Чемпионлар Лигасида клуб ярим финалгача етиб борди, холос. Шундай қилиб, катта пуллар, футболчиларга тўланаётган катта маош фойда бермаяпти. Буёғига клуб нима қилади? Чекинадими? Асло йўқ.

Мукаммал жамоа

Париж клубида Неймар, Мбаппе, Ди Мария каби номлар ҳужумда тўп сурсада, таркиб мукаммлар эмас эди. Ҳужум қолган чизиқлардан яққол ажралиб қолди ва Унаи Эмери ва Томас Тухель бу клубни у даражада маромида бошқара олмади. Бу мавсум бу муаммоларнинг барчасига барҳам берилди. Доннарума дарвоза чизиғини, Хакими мудофаа чизиғини ва Вейналдум яримҳимояни кучайтириш мақсадида олиб келинди. Сўнгра клуб мухлислари учун Рамос ҳақиқий совға бўлди. "Реал Мадрид" ҳимоясида узоқ йиллар тўп суриб, катта натижалар қайд этган жангчи Париж клуби мудофаасини кучайтириши аниқ. Шу билан клуб тўхтамади. Месси "Барселона" билан шартномани узайтира олмади! Ахир, у энди қайси клубга йўл олади. "ПСЖ" яхши вариант. "Барселона" Месси билан шартнома имзолашига молиявий фейр-плей ҳалақит берди. Париж клубига хатто бу факторлар ҳам халақит бермайди. Нассер Аль-Хелаифи УЕФАга ўз садоқатини Суперлигага қўшилмай кўрсатиб қўйди. УЕФА ҳам айни дамда Хелаифига ўз хурматини изҳор этаётгандир, балки. Қонунлар ҳам бу клубга халақит бермайди хатто. Шундай қилиб, Лео "ПСЖ" футболчиси ва у янги клубида 35 миллион евро маош олади. Энди бу клуб Европада таркиб жиҳатдан тенгсиз ва мукаммал. Биз ёшлигимизда турли хил компютер ва телефондаги футбол ўйинларида кучли футболчилардан жамоа тузар эдик. Айни дамда бу каби жамоа тузиш шарт эмас, менимча. "ПСЖ"ни танланг ва у ерда "танланган" юлдузлар мавжуд.

Молиявий гигант

Париж клуби айни дамда ўз футболчилари учун энг кўп маош тўловчи клуб ҳисобланади. Месси ва Неймарнинг ўзи айни дамда бу клубдан 100 миллион еврога яқин пул олади. Жами бу клуб ўз футболчиларига 572 миллион еврога яқин пул сарфлайди. Ха, ҳақиқатдан ҳам ушбу клуб иқтисодий томонлама яхшигина кўмакга эга. "Qatar Sports Investment" рахбари, "ПСЖ" клуби президенти, "Being Sports" телевизион тармоғи раиси Нассер Аль-Хелаифи ўзининг маркетингдаги оқилона юришлари билан ушбу клуб сафида катта ишларни амалга оширмоқда. Қатар шейхлари эса бу клубдан ўз пулларини аямаяпти. Бу футбол учун зиёнми? Ёки фойдами? Бу борада фикр билдириш ниятида эмасман. Шунчаки, янги мавсумда юлдузларга тўла "ПСЖ"ни ўйинларини кузатиш ёқимли. Шунча трансферлар ва сай-ҳаракатларнинг фойда бергани ёки бермагани борасида хулосани эса янги мавсум якунида айтса бўлади. Албатта, натижа тарафлама. Пул тарафлама клуб ҳам, бу жамоага пул тикаётган ҳомийлар ҳам мўмай даромад ишлаб олаётгани аниқ.

Катта маблағ ва маркетинг масалалари айни дамда футболнинг бир қисми ҳисобланади. Шундай экан, катта пул сарф қилиб, футболчи сотиб олаётган, ўз ўйинчилари учун катта маош тўлаётган клубларни айблаш тўғри эмас. Пулсиз футбол ўлади. Бу айни ҳақиқат.

 

                                                            Худайқулов КАРИМ мақоласи

Киритилди: 12.08.2021 17:41. Ўқилди: 7222 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Брайтон
0-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.