Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналдунинг «МЮ»га қайтиши қандай муаммоларни келтириб чиқаради?

Маълум бўлишича, «Сити»га ўтишга тайёрланаётган Криштиану «Юнайтед»дан таклифни эшитибоқ, фикрини ўзгартирган. Табиийки, «Сити» дарҳол ўйиндан чиқди.

Хўш, энди нима бўлади?

«Юнайтед»га жарима майдони ичида фойдали бўладиган ҳужумчи зарур экани сир эмас. Шунинг учун ҳам бир амаллаб Эдисон Кавани яна бир йилга рози қилинганди.

Аммо АПЛ клублари вирус муаммоли бўлган мамлакатлар терма жамоаларига футболчиларни юбормасликлари ёки бориб келган футболчи 10 кун карантинда ўтириши маълум бўлгач, Кавани қарши чиқиб, нима қилиб бўлсаям, Уругвай ўйинларига боришни талаб қилаётганди. Олтита йиғин, ҳар сафар ўн кундан карантин - бу дегани, Кавани мавсумда кутилганидек фойдали бўлмайдигандек эди. Роналдунинг трансфери бу шароитда айни муддао.

Шундай бўлса-да, "Юнайтед" уч кун ичида баъзи ишларни амалга ошириш керак.

Энг муҳими, ҳозир ҳужум чизиғида футболчи ҳаддан ташқари кўп. Роналдунинг келиши муаммони яна кўпайтиради. Ҳужумчилар ичида Санчо, Рэшфорд ва Гринвуд тегиб бўлмайдиган номзодлар. Марсиял ва Жеймсга харидор ахтарилиши, Кавани билан иложи бўлса, шартнома бекор қилиниши, Эланга ва Амад Диаллога ижара жамоа топилиши керак. Хуллас, мана шу беш футболчидан камида 3 таси мавсумни "МЮ"да ўтказмаган тақдирдаям, жамоа олдинги чизиғида уч ўринга 6 футболчи бўлади.

Иккинчиси, Погба масаласи. Роналдунинг келиши унинг фикрини қанақа ўзгартиради, билмадиму, агар ПСЖ Мбаппени сотиб, Погбага харидор бўлса, кетиши мумкин. У ҳолда унинг ўрнига Саул, Невеш ёки Райс (тактик жиҳатдан энг зарури - ҳақиқий таянч) олиб келиниши зарур.

Зеро, Погба ва Роналдунинг бир таркибда югуриши (югурмаслиги)  ҳимояга анча бош оғриқ бўлиши турган гап.

Қаҳрамон Асланов.

Киритилди: 28.08.2021 10:26. Ўқилди: 10567 марта. Фикрлар: 8 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.