Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. Роналдунинг қайтиши ва янгиланаётган МЮ

Охирги 2 ҳафта ичида "Манчестер Юнайтед" кўп тилга олинаётган клублардан бири бўлиб турибди.

Хабарингиз бор, манкунианликлар сафига 12 йиллик танаффусдан кейин Криштиану Роналду қайтиб келди. Бу ҳодиса ўз навбатида клуб акцияларининг ошиши, ижтимоий тармоқларда обуначилар сонининг кўпайиши ҳамда португалияликнинг афсонавий 7-рақамли либосларининг барчаси сотиб бўлинишига сабаб бўлди. Ҳозирда Роналдунинг либосларини харид қилишни истаётган мухлислар сони минглаб топилмоқда.

Манчестер клуби янги мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган футболчилар номини маълум қилди.

Мазкур қайдномани таништириб ўтишдан олдин клубнинг амалга оширган уч трансфери ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Рафаэль Варан («Реал»дан), Жейдон Санчо ("Боруссия Дортмунд") ва Криштиану Роналду («Ювентус»). Мазкур трансферлар жамоанинг мавқеи ва ўйин савияси ошишига таъсир кўрсатиш эҳтимоли юқори. Ҳимоя ва ҳужум чизиғи сезиларли даражада мустаҳкамланди. Демак, қайднома билан танишиб олинг.

Дарвозабонлар: Давид де Хеа, Дин Хендерсон, Том Хитон

Испаниялик посбон янги мавсумда асосий таркибда ҳаракат қилиши мумкин. Ҳар ҳолда Хендерсоннинг жароҳатдан сафга қайтгунига қадар де Хеадан муносиб номзод йўқ. Том Хитон захира дарвозабони сифатида харид қилинганини барча бирдек тушуниб турибди. Умуман олганда, МЮда иккита яхши савиядаги дарвозабонлар бор.

Ҳимоячилар: Аарон Ван-Биссака, Диогу Далот, Виктор Линделёф, Эрик Байи, Харри Магуайр, Рафаэль Варан, Люк Шоу, Алекс Теллес.

Иккитадан ўнг ва чап қанот ҳимоячиларидан бошласак. Ван-Биссака ва Шоу асосий таркиб футболчилари ҳисобланса, Далот ва Теллес ротация ўрнида майдонга туширилади. Латераллар клубда жуда ҳам юқори савияли футболчилар ҳисобланишади. Марказда Варан ҳамда Магуайр жуфтлигини кўришимиз мумкин. Байи ва Линделёфнинг даражаси ёмон эмас, аммо шерикларига нисбатан бироз тажрибасиз ва бошланғич таркиб учун кўпроқ тер тўкишларига тўғри келади.

Ярим ҳимоячилар: Поль Погба, Бруно Фернандеш, Хуан Мата, Жесси Лингард, Амад Диалло, Фред, Неманья Матич, Донни ван де Бек, Скотт МакТомини, Жейдон Санчо.

Фернандеш ва Погба марказий ҳимоянинг таянчи ва устуни ҳисобланишади. Фред кўпроқ ҳимояга ёрдам берса, Санчо ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида асосисй таркибда кўриниш бериши мумкин. Мата, Матич сингари тажрибали футболчилар ҳам керак вақтда укаларига ёрдам бериб туришади. Диалло, Ван де Бек, Лингард захирада қолиб кетиши, МакТомини эса асосий таркиб учун жиддий рақобатга киришиши мумкин. Футболчиларнинг ҳозирги салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда шундай фикр шаклланмоқда.

Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Энтони Марсяль, Маркус Решфорд, Эдинсон Кавани.

Решфорд ва Роналду асосий таркибда мунтазам тушиши мумкин. Марсяль ва Каванининг қай даражадаги футболчи эканлигини яхши биламиз. Санчо ҳам ҳужум учлигида ўзини кўрсата олади. Умуман олганда, жорий мавсум Оле-Гуннар Сульшер жамоасида охирги йиллардаги "Манчестер Юнайтед"нинг энг оптимал таркиби йиғилган деб бемалол айта оламиз ва бу ЕЧЛда клубнинг ғолиб чиқиш имкониятларини ошириб юборади.

Киритилди: 08.09.2021 08:19. Ўқилди: 6466 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.