Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналдунинг дебюти ҳақида

АПЛда сўнгги кунларнинг энг кўп кутилган футбол воқейлиги юз берди. “Манчестер Юнайтед”га Криштиану қайтди... “Олд Траффорд”га Роналду қайтди!

Қайтиш ҳам гапми, у дубл билан жамоаси ғалабасига (4:1) муносиб ҳисса қўшди. Ўйинни кўргандирсиз, Роналду "МЮ"га қайтиши маълум бўлгач, таркибдаги бир қатор футболчилар сояга ўтиб қолади, барчаси КриРо атрофида айланиб, клубда шу вақтгача юзага келган руҳга путур етади, деган хавотирлар тўла-тўкис чиппакка чиқди чоғи. Албатта, бундай хавотирлар “Ювентус”дан сўнг юзага чиққанди ва улар маълум асосларга ҳам эга бўлиб, биргина Пауло Дибала кейси буни тасдиқлаши мумкин. Бироқ, Туринда муаммо Роналдуда эмас, мураббийларда бўлгани кеча “Ньюкасл”га қарши ўйинда яна бир бор исботланди чамаси.

Тўғри, биргина ўйин ва уч йиллик фаолиятни тугал солиштириб бўлмайди. Бироқ шундай бўлсада, кеча ўйинда фаол бўлган футболчиларга аҳамият беринг:

—  Биринчи голга сабаб бўлган зарба муаллифи Мейсон Гринвуд. У энди захирада қолади, дейилганди.

—  Роналду майдонда экан, худди терма жамоадаги сингари унинг кўланкасига айланиб қолади, дейилган Бруну Фернандеш. Супер голини четга суриб, ўйинини олинг, асло ўзгариш сезмайсиз. Кўплаб узатмалар, ҳужумга йўналиш бериш функцияси ҳали ҳам Брунуда эканини кўрасиз.

— Оғир феъли, нозик таъби бор деб қараладиган Пол Погбада эса яна икки ассист.

—  “Вест Хэм”га қайтиб олмади-да, дейилган Лингард(иньо)да чиройли гол. Ҳатто Марсиаль тўпга тегмаслик керак бўлган ўринларни ўрганиб олибди, кўрдингизми.

Менимча норвегиялик мутахассис Роналдуни таркибга самарали қўшишда Аллегри, Сарри ёки Пирлодаги каби муаммоларга дуч келмайди.  


"МЮ" кеча 21 маротаба рақиб дарвозаси томон зарба йўллаган ва шундан 12 таси жарима майдони ташқарасидан. Демак, “Роналдуга юқоридан ва у қолганини ҳал қилади” услубигагина таянмайди Сульшер. “Ювентус” ва Португалияда бу кўринишнинг кенг қўлланилиши Роналдунинг мавжуд энергиясидан янада кўпроқ самара чиқаришга халақит қилган бўлса ажабланмайман.

Кўрдик-ки, Криштиану қанотлардан ёки марказдан жарима майдонига майда паслар билан ҳам кира олади, икки-уч ўринда омади келмаган бўлсада дриблинг ҳам ҳали юқори даража, энг муҳими у ўта хавфли кутувчига айланган. Дарвозабон ҳудудида унинг каби ҳужумчининг борлиги бу яримгол дегани аслида.

Бу биринчи ўйиндан кейин айтилаётган фикрлар, албатта. Аммо кеча кўплаб футбол мутахассислари ўйиндан сўнг Роналду мавсумни 30+ гол билан якунлаши ҳақида ёзишди. Нима ҳам дердим – тўла асослар бор бундай дейишга.

Яна бир бор дебют билан!

Ориф Толипов.

Киритилди: 12.09.2021 07:46. Ўқилди: 5961 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.