Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Криштиану Роналду қандай қилиб сўнгги дақиқаларда «МЮ»га ўтиб кетди? (интервью)

Бу йилги ёзда амалга оширилган трансферлар таъбир жоиз бўлса, ХХI асрдаги энг катталари бўлди. Аср аввалидан шаккланиб, футбол оламида йирик фигураларга айланган Лео Месси ҳамда Криштиану Роналдулар ўз клубларини ўзгартиришди. Мессининг кетиши аввалдан барча учун аён эди, аммо Роналдунинг кўчиши трансферлар бозорида сенсация ясади. Яъни португалияликнинг дастлаб, Манчестернинг «кўк томони»га йўлга отланиб, «қизил томони»да қўним топгани, барчани ҳайратини оширди. Айнан мана шу трансфер қандай амалга ошгани ҳақида қуйида қисқача маълумотга эга бўласиз.

Harry Lineker

Собиқ Англия терма жамоаси ва «Тоттенхэм» клуби футболчиси Гари Линекер яқинда ОАВга Роналдунинг трансфери унинг уйида, ҳовлибоғида амалга ошганини ошкор қилди. Бу хабар кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Собиқ футболчи «МЮ» директори Эд Вудварднинг қўшниси ҳисобланади. Эд 2009 йилда «Реал»га сотиб юборилган юлдузни бу ёзда жамоага қайтаришда бош-қош бўлган шахс ҳисобланади. Ушбу воқеа «Sky Sports» мухбири Алан Ширер ва Майка Ричардслар томонидан ҳикоя қилиб берилганди. Бу ҳақда сўралганда Гари Линекер каналга шундай дейди: «Мен ҳозир қўлимдаги барча қарталарни очаман. Эд Вудвард билан яқин дўстмиз. У менинг ён қўшним. Эд Роналду билан айнан менинг боғимда шартнома имзолади! У уйимга кириб келаётганида қўлида телефон билан ким биландур гаплашаётган эди. У шундай деди: «Умид қиламанки, бу учун жуда кўп сўрамайсиз». Кейин билсам, унинг суҳбатдоши Криштианунинг агенти Хорхе Мендеш бўлган экан. Менда ҳатто Эд ва Роналдунинг боғимда гаплашиб ўтирган суратлари ҳам бор. Мен буни бир кун келиб уларнинг рухсати билан сизларга тақдим этаман деб умид қиламан».

Криштиану Роналду ўз жамоаси «МЮ»га супер камбекни амалга оширди. У янги мавсумда 5 та голга муаллифлик қилган. Шунга қарамай, Сульшер жамоаси охирги пайтларда натижа қайд этиш бўйича оқсамоқда. Унинг клуби сўнгги ўтказилган 7 та ўйинининг 4 тасида ғалаба қозона олмади. Ҳозирда жамоанинг қийин ҳолатига қарамасдан Алан Ширер Роналду клубни чемпионликка етаклашига ишонмоқда. Ундан бу ҳақда сўралганда шундай дейди: «Сўнгги бир неча йилга қарайдиган бўлсак, «Манчестер Юнайтед» совринлар учун курашувчи жамоа мақомидан тушиб қолганди. Роналду келгач, клуб бутунлай ўзгарди. Улар бу мавсумдан рақобат учун етук жамоага айланди. У билан битим тузиш клубга фойдали бўлди. Улар бундан ҳеч нарса йўқотгани йўқ. Клуб 25 миллион фунтга Даниел Жеймсни сотди ва тахминан шунча қийматга Криштиануни келтирди. Ўйлайманки, бу фойдали савдо бўлди».

Дарҳақиқат, Роналду клубга фойдали трансфер саналади. Унинг келиши жамоани сезиларли кучайтирди. Амми ҳозир ҳам бу мавзу атрофида ҳар хил гаплар айланмоқда. Хусусан, CriRoнинг келиши, жамоага зиён дегувчилар ҳам топилиб турибди. «Қизил иблислар» АПЛда кейинги баҳсини халқаро танаффусдан кейин «Лестер»га қарши, сафарда ўтказади. Ушбу учрашув 16 октябрьга белгиланган.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 06.10.2021 14:59. Ўқилди: 8530 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.