Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Рома»дан «Манчестер Юнайтед»гача. 2020/21 йилги мавсумда трансфер учун катта пул сарфлаган жамоалар (топ-10)

Ёзги трансфер ойнаси аллақачон ёпилган, бироқ ҳали ҳамма натижалар сарҳисоб қилинмаган. Мутахассислар кўплаб клублар қийин даврни бошидан кечираётгани сабабли, кўп сонли трансферлар амалга ошмаслигини Аммо, шунга қарамай ўтган ёзда бир қанча катта харидлар амалга ошиирилди. Шу сабабли, «Stadion.uz» нашри эса ўтган трансфер бозорида энг кўп харажатга эга бўлган 10 та клуб ҳақида маълумот беради.

«Вест Хэм» (74,5 миллион евро)



«Вест Хэм» ўтган мавсумда жуда яхши ўйин кўрсатишди. «Болғачилар» АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб, Европа Лигасига йўл олишди. Мавсум турнир жадвалида «Вест Хэм»дан ортда қолган «Тоттенхэм», «Арсенал» ва «Эвертон»га қараганда яхшироқ якунлади. Аммо рақобатбардошликни сақлаб қолиш учун «болғачилар» таркибни кучайтиришга муҳтож эди. Натижада, Лондон клуби ўз сафига бешта янги футболчини қўшиб олди. «Вест Хэм» яримҳимоячи Никола Влашич (ЦСКА; 30 млн евро), ҳимоячилар Курт Зума («Челси», 35 млн евро) ва Крейг Доусон («Уотфорд», 2.3 млн евро). Дарвозабон Альфонсо Ареола («ПСЖ», 2 млн евро) ва яримҳимоячи Алекс Крал («Спартак», 5,20 млн евро) Лондон клубига ўтди. Эслатиб ўтамиз, «болғачилар» «Лацио»га қанот ҳимоячиси Фелипе Андерсонга сотиб, 3 млн евро ишлаб топишган.

«Ренн» (79,5 миллион евро)



«Ренн» асосий футболчисидан айрилди. Клуб етакчиси Эдуардо Камавинга «Реал»га ўтди. Шу билан бирга, «қизил-қоралар» 7та янги футболчи билан шартнома имзолади. Ҳимоячилар Биргер Мелинг («Ним», 3 млн евро) ва Лоик Бад («Ленс», 17 млн евро), дарвозабон Доган Алемдар («Кайсериспор», 3,5 млн евро), яримҳимоячилар Ловро Майер («Динамо Загреб», 12 млн евро») ва Баптисте Сантамария («Фрайбург», 14 млн евро), вингер Камалдин Сулемана («Норджалланд», 15 миллион евро) ва ҳужумчи Гаэтан Лаборде («Монпелье», 15 миллион евро). Кўринишидан, «Ренн» яна Европа мусобақаларида қатнашмоқчи. Мазкур харидлар «қизил-қоралар»га фойда келтирадим, мавсум охирида барчасига гувоҳ бўламиз.

«ПСЖ» (83 миллион евро)



Ўтган ёзда «ПСЖ» уч футболчи учун 83 миллион евро сарфлаган. Парижликлар ҳимоячи Ашраф Ҳакими («Интер»; 60 млн евро) билан шартнома имзолади, ҳимоячи Нуно Мендесни («Спортинг», 7 млн евро) ижарага олди ва яримҳимоячи Данило Перейрани (16 млн евро) «Порту»дан сотиб олди. Қолаверса, Франция вице-чемпионлари тўрт нафар эркин агент мақомидаги футболчи билан шартнома имзолади. «ПСЖ» дарвозабон Жанлуижи Доннарумма, ҳимоячи Серхио Рамос, яримҳимоячи Жоржиньо Вейналдум ва ҳужумчи Лионель Мессини қўлга киритди. Парижликлар трансфер бозорида ажойиб ишларни амалга ошириб, кўплаб юлдуз футболчиларни бир жамоага бирлаштирдилар. Бу футболчилар бир жамоада қандай тил топишишади - бу бошқа савол.

«Рома» (98 миллион евро)



Жозе Моуриньони жамоага таклиф қилган ҳолда, «Рома» раҳбарияти трансфер бозорида жиддий харажатларга тайёргарлик кўришлари керак эди. Натижада, «бўрилар»нинг америкаликлар хўжайинлари таркибни кучайтириш учун деярли 100 миллион евро ажратди. Дарвозабон Руи Патрисио («Вулверхэмптон»; 11,5 млн евро), ҳимоячилар Брайан Рейнолдс («Даллас», 6,75 млн евро), Рожер Ибанез («Аталанта» 9 млн евро) ва Маттиас Винья («Палмейрас»; 13 млн евро), шунингдек, ҳужумчи Элдор. Шомуродов («Женоа»; 17,5 млн евро) ва Тэмми Абрахам («Челси», 40 млн евро). Италияликлар охирги пайтларда футболчиларни ижарага олишни афзал кўришмоқда, бироқ «бўрилар»нинг барча трансферлари тўлақонли. Моуриньода юлдузли жамоа йўқ, лекин у совринлар учун курашадиган жуда кучли таркибга эга.

«Астон Вилла» (100 миллион евро)



«Астон Вилла» ўз сардори Жек Грилишни жамоада олиб қола олмади, лекин улар футболчини «Манчестер Сити»га катта суммага сотиш орқали, яхшигина даромад кўришди. Яъни, 117,5 миллион еврога Грилиш «Сити» футболчисига айланди. Ўз навбатида, «Астон Вилла» ҳам 100 миллионлик учта янги харидни амалга оширди.  Қанот ҳимоячилари Эмилиано Буэндия («Норвич», 38,4 млн евро) ва Леон Бейли («Байер», 32 млн евро), шунингдек, ҳужумчи Денни Ингз («Саутгемптон»; 29,42 млн евро) Бирмингемга йўл олишди. Бундан ташқари, «шерлар» ҳимоячи Эшли Янгни эркин агент сифатида жамоага қўшиб олишди. Қолаверса, ҳимоячи Аксел Туанзебени «Манчестер Юнайтед»дан текинга ижарага олди. Грилишнинг кетиши «Астон Вилла» учун катта йўқотиш, лекин жамоа яхши футболчилар орқали жамоани  янада мустаҳкамлади, шунинг учун Бирмингем клубидан яхши натижаларни кутиш мумкин.

«Лейпциг» (108 миллион евро)



Ўтган ёзда «Лейпсиг» учта жиддийга учради. Ҳимоячилар Иброҳима Конате ва Дайо Упамекано, шунингдек яримҳимоячи Марсель Забицер «буқалар»ни тарк этишди. Қолаверса, охирги иккиси ҳам рақобатчи - «Бавария»га трансфер қилинди. Аммо, «Лейпциг» ҳам таркибни яхши кучайтира олди. «Буқалар» илгари ижарага олинган ҳимоячилар Беньямин Хендрикс (Монако; 15 млн евро) ва Анхелиньо (Манчестер Сити; 18 млн евро)ни сотиб олди, шунингдек, ҳимоячи Муҳаммад Симакан («Страсбург»; 15 млн евро) ва Жошко Гвардиола («Динамо Загреб»; 18,8 млн евро) билан шартнома имзолади. Бундан ташқари, ярим ҳимоячилар Илайш Мориба («Барселона»; 16 млн евро) ва Каден Кларк («Нью-Йорк Ред Буллс»; 1,82 млн евро), шунингдек, ҳужумчилар Андреа Силва («Айнтрахт»; 23 миллион евро) ва Брайан Броби («Аякс», эркин агент) . Ҳа,«Лейпциг» йўқотишлар ўрнини тўлдирди. Клуб ушбу мавсум ҳам яхши натижалар кўрсата оладими? Келинг, буни мавсум сўнгида сарҳисоб қилиб кўрамиз.

«Челси» (120 млн евро)



«Челси» атиги иккита янги футболчи билан шартнома имзолади, бу уларга 120 миллион еврога тушди. «Аристократлар» ҳужумчи Ромелу Лукаку учун «Интер»га 115 миллион евро тўлади ва ярим ҳимоячи Саул Ньигезни «Атлетико»дан 5 миллион еврога ижарага олди. Бу сафар Лондон клуби кўплаб трансфер амалга оширмади, леки сотиб олган икки футболчиси ҳам сифатли ўйин кўрсатиши аниқ. Бельгиялик аллақачон «кўклар» сафида ўз ўйинини намойиш этиб, кетма-кет учрашувларда гол киритди. Лекин, испан футболчиси ҳали лондонликлар сафида ҳали майдонга тушмади. Қолаверса, «Челси» «Фулхэм»нинг собиқ дарвозабони Маркус Беттинеллини ҳам эркин агент сифатида таркибга қўшиб олди, аммо бу шартнома катта ютуқ деб бўлмайди. Сабаби, Лондон клуби дарвозасида иқтидорли киперлар етарлича.

«Манчестер Сити» (127,5 миллион евро)



«Шаҳарликлар» ҳам ўтган ёзда жуда кўп футболчи биланшартнома имзолашмаган. Шунга қарамай, «Манчестер Сити» 127,5 миллион евро сарфлади. Клубнинг асосий хариди Жек Грилиш эди, улар футболчи учун «Астон Вилла»га 117,5 миллион евро тўлашди. Бундан ташқари, инглизлар «Флуминенсе» вингери Кайкани 10 миллионга сотиб олишди, аммо футболчи январда манчестерликлар сафига қўшилади ва дарвозабон Скотт Карсонни эркин агент сифатида ортга қайтариб олди. Шу билан бирга, «Манчестер Сити» ҳеч қачон марказий ҳужумчини ололмади. Баъзида Хосеп Гвардиола жамоасида ҳужумда катта муаммолар бўлади, лекин мутахассис қўлида гол ура оладиган кўплаб футболчилар бор. Эҳтимол, январь ойида «шаҳарликлар» ҳужумчи сотиб олишга уриниб кўришар?!

«Манчестер Юнайтед» (140 млн евро)



«Манчестер Юнайтед» «ПСЖ» билан бирга ёзги трансфер ойнасининг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди. «Юнайтед» бирданига 3 та машҳур футболчи билан шартномани тузди. Манкунианликлар ҳимоячи Рафаэль Варан («Реал», 40 млн евро) ва қанот ҳужумчиси Жейдон Санчо («Боруссия», 85 млн евро) билан шартнома имзоладилар ва ҳужумчи Криштиану Роналду («Ювентус», 15 млн евро) ва дарвозабон Том Хитонни («Астон Вилла», эркин агент) қайтаришди. ) «Олд Траффорд»га қайтаришди. «Манчестер Юнайтед» ҳозирда нафақат Англияда, балки бутун Европадаги энг яхши таркибга эга. Манкунианликлар барча турнирларда совринлар учун курашишлари шарт. Амалда қандай бўлишини вақт кўрсатади. Ҳозирча «Юнайтед» мавсум бошида 4 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этди.


«Арсенал» (165,6 миллион евро)



Ажабланарлиси шундаки, Премьер-лигадани энг ёмон бошлаган жамоа ўтган ёзда энг кўп харажат қилган. «Арсенал» мавсум бошида ўтказилган 3 ўйинда ҳам мағлубиятга учради ва битта гол ҳам ура олмади. Улар бошида Премьер-лига турнир жадвалининг сўнгги, 20 -поғонасини банд этишди. Аммо, охирги учрашувлардаги 3 ғалаба ва 1 дуранг лондонликларни яна юқорига қайтишга имкон берди. Шу билан бирга, «канонирлар» таркибни кучайтириш устида фаол иш олиб боришди. Дарвозабон Аарон Рамсдейл («Шеффилд Юнайтед»; 28 млн евро), ҳимоячилар Нуну Тавареш («Бенфика»; 8 млн евро), Такехиро Томиясу («Болонья»; 18,6 млн евро) ва Бен Уайт («Брайтон»; 50 млн евро), шунингдек яримҳимоячилар Сами Локонга. («Андерлехт»; 17,5 млн евро) ва Мартин Эдегор («Реал», 58,5 млн евро). Шу билан бирга, «Арсенал» ҳужумчи Фоларин Балоганни жамоага таклиф қилди. «Канонирлар» энг қисқа вақт ичида рақобатбардош бўлиши керак бўлган ёш жамоани тузишмоқда. Келинг, Микель Артета нима қила олишини мавсум сўнгида кўриб чиқайлик.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 10.10.2021 12:21. Ўқилди: 4554 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.