Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сульшерга эътирозлар давом этади. Клуб тўғри йўлдами?

«Манчестер Юнайтед» клуби бир неча йиллардан буён чемпионликка интилиб келади. Буюк, машҳур ва севимли клуб, бунга шубҳа йўқ, албатта. Аммо унинг сўнгги бир неча ҳафтада намойиш этаётган ўйинларига бундай таъриф бериш мушкул. Оле Гунар Сульшер қўл-остида клуб охирги еттита учрашувининг тўрттасида ғалаба қозона олмади. Уларнинг ичида Англия лига кубоги ҳам бор эди ва клуб бу турнирни тарк этди. Хуллас, бош мураббий катта босимга дуч келмоқда. Унинг ўйин тактикасидан нолувчилар кўпайиб қолди. Шулардан бири, «МЮ»нинг афсонавий ўйинчиси Пол Скоулздир. У клубга «Ливерпуль» ҳамда «Сити» билан курашда агрессия етишмаётганини таъкидлайди. Унинг фикрича, жамоа футболчилар тезкор ва тажовузкор ўйин намойиш этиши керак. Фақат мана шу йўл билангина чемпионликка эришиш мумкин. Ҳозирда «қизил иблислар» турнир жадвалида тўртинчи ўринни банд қилишган ва бу мухлисларга ёқмаяпти. Бу ҳақда Скоулз «Webby» сайтига интервью берар экан, шундай фикрлар билдиради:

«Жамоадан бир футболчини ажратиб кўрсатиш керак бўлса, мен Скотт Мактоминайни айтган бўлардим. Менимча, унда таянчда ўйнаш учун барча нарса мавжуд. У яхши жисмоний имкониятга эга. Майдонда вазифасини яхши бажаради. Ўйлашимча, Оле жамоада мувозанатни топишга қийналмоқда. У жамоада айнан бир киши атрофида ўйин қурмаган. Бу яхшидир. Лекин у доимо иккита таянч ярим ҳимоячиси билан ўйнайди. Погба эса ҳимояда ёрдам беришга унчалик ҳам ошиқмай қўйган. Ҳужумда ҳам ҳаминқадар. Мана шу нарсалар «МЮ»га ҳалақит қилади. Менимча, «Ливерпуль»ва «Ман Сити» уларга қараганда тажовузкорроқ ўйин кўрсатади. Бу клублар футболчисининг ҳар бирида ҳужум ўйи мавжуд. Агар «Сити»ни «Челси»га қарши меҳмондаги баҳсини кузатган бўлсангиз, Пеп ҳимояга ихтисослашган биттагина ярим ҳимоячи билан ўйнади. Жамоанинг қолган олти ёки еттита футболчиси ҳужум учун ошиқди. Мана бу футболчиларнинг ўйин менталитетидаги фарқларни кўзга ташлантиради.

Фикримча, Сульшер ҳам нисбатан ҳужумга асосланган футболга ўтиши лозим. Жамоа ичида мувозанатни топа билиб, футболчиларни кўпроқ ҳужумга йўналтирса, бу ерда бошқа муаммонинг ўзи қолмайди. Таркибга қарасангиз, Криштиану келиши билан ҳужумни яхши кўрадиган футболчилар кўплигига гувоҳи бўласиз.


Ҳимояда ҳам аслида жамоанинг аҳволи ёмон эмас. Биламан, Магуайр сўнгги пайтларда жароҳати сабаб ўйнай олмади. Аммо халқаро танаффуслардан кейин у қайтади ва ҳимоя ҳам ўзига келади. Кўриниб турибдики, майдон марказида қоладиган битта футболчи ҳаммасини мувозанатлай олади. Буни татбиқ этгандан кейин, ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман».

Оле Гунар Сульшер «Манчестер Юнайтед»ни 2018 йилнинг декабрь ойида Жозе Моуриньодан қабул қилиб олганди. У мана, қарийб уч йилдан бери ҳали соврин юта олганича йўқ. Норвегиялик янги мавсумда буни бажариши шарт қилиб қўйилган. Ҳозирги каби ҳолатлар кузатилаётгани, жамоага ортиқча босим юклайди, холос. Шундай бўлса ҳам биз воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. «Қизил иблислар» кейинги баҳсини 16 октябрь куни «Лестер Сити» майдонига сафари билан бошлайди.

 

Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади

Киритилди: 10.10.2021 17:50. Ўқилди: 3512 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.