Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«МЮ» Роналду жамоани тарк этиши билан бир пайтда яна кимларни йўқотганди?

Криштиану Роналду 2009 йилда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этган пайтдаёқ ўзини дунёнинг энг зўр ўйинчиларидан бири сифатида кўрсатиб бўлган эди. Лекин у «Реал Мадрид»да янада юқорироқ чўққиларни забт этишга муваффақ бўлди, буни барча билади.

Португалиялик мегаюлдуз «Реал» сафида 438 та ўйинда майдонга тушиб, 450 та гол урди ва тўртта еврокубок ва икки марта Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди. У Мадридни тарк этганидан кейин ҳам «Ювентус»да яхши кўрсаткичларни қайд этди. Криш 134 ўйинда майдонга тушиб, 101 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилган.

Аммо у 2009 йили ёзги трансферлар ойнасида «Олд Траффорд»ни тарк этган ягона футболчи эмас эди. Шунингдек, яна тўрт футболчи у билан бирга клубини ўзгартирган. Бироқ Роналдунинг шов-шувли трансфери соясида кўпчилик уларни эсламайди ҳам. Биз юқоридаги футболчиларнинг аҳволи қандай эканлигини биргаликда кўриб чиқамиз.

Ли Мартин

Таунтон футбол ўчоғидан келиб чиққан Мартин 2009 йил июль ойида, 22 ёшида «Юнайтед»ни тарк этгунча бу ерда катта тажрибага эга бўлди.

«Уимблдон» ёшлар жамоасида фаолиятини бошлаганидан сўнг, у «Юнайтед» скаутларининг эътиборини тортди ва клуб у билан қўшимча бонуслар ёрдамида 1 миллион фунтлик маош эвазига шартнома имзолади.

2009 йилга келиб, вингер Бельгия, Шотландия ва Англиянинг олтита турли клубида ижарада ўйнади. Шу сабабли у «Юнайтед»да юқори мавқега чиқа олмаслигини тезда илғаб етган.

Ли қуйи лигада фаолиятини «Ипсвич»да бошлаган. Шундан сўнг Чемпионшипдаги узоқ даврлик саёҳатга старт берилди. Бироқ Мартин 2017 йилда ўзи айтганидек, Алекс Фергюсон жамоасида бир марта майдонга тушганидан ҳамиша миннатдор. У «МЮ»да ўйнаш бахтига муяссар бўлганини ҳеч қачон ёдидан чиқармайди.

Фрейзер Кэмпбелл

Кэмпбелл «Юнайтед»га келганида жиддий трансфер сифатида баҳоланди. «Қизил иблислар» раҳбарияти Фрейзернинг Чемпионшипда «Халл Сити» сафида ўтказган ижарасидан қониқарли таассурот ҳосил қилишди.

Аммо у «Олд Траффорд»даги қадамларини ҳеч қачон омадли тарзда боса олмади. Кэмпбелл 3 йил давомида атиги 2 тагина ўйинда майдонга тушди холос. Шундан сўнг у «Юнайтед» захира ўриндиғидан «Сандерленд»нинг биринчи жамоасига 3 миллион фунт эвазига кўчиб ўтди.

У «қора мушуклар» сафида Англия терма жамоаси таркибига жалб қилинди. Аммо жароҳатлар унинг ушбу клубдаги фаолиятига ҳам раҳна сола бошлади ва футболчининг ривожланишига тўсқинлик қилди.

Ўшандан бери Кемпбелл «Хаддерсфилд»га қайтишидан олдин «Кардифф», «Кристал Пелас» ва «Халл Сити» жамоаларида ўйнади ва у ерда ҳали ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Ричард Экерзли

Экерзли 2009 йили «Юнайтед» Лига Кубоги финалида ўйнаган пайтлар таркибда бор эди. Аммо ҳимоячи ўша ёздаёқ ўйин амалиётига муҳтож бўлгани ҳолда «Бёрнли» лагерига бориб қўшилди.

Аммо бу ҳаракат беҳуда кетди; у 2011 йили МЛСда «Торонто» сафига қўшилишидан олдин нақ уч марта ижарага бериб юборилади.

«Нью-Йорк Ред Буллз» ва «Олдхэм» билан қисқа муддатли машғулотлардан сўнг, Экерзли 2016 йили атиги 26 ёшида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

У ҳозирда Тотнесдаги озиқ-овқат дўконининг эгаси ҳисобланади. 2017 йили у BBCга қуйидаги сўзларни айтган эди: “Мен пол супураман, тозалаяпман, умуман футболчилар қилолмайдиган бошқа нарсаларни қиляпман ва мен бу ерда доим ишламоқдаман».

«Футбол ақл бовар қилмас даражада бутун дунё одамларини ўзига жалб қилади. Бу мамлакатда ҳам футболга иштиёқманд мухлислар кўп.

Аммо бизда яшаш учун соғлом муҳит бўлмаса ва у гуллаб-яшнамаса, унда футболнинг аҳамияти йўқ, уни ўйнагандан фойда йўқ», - дейди футболчи.

Кўриб турганингиздек, Экерзли ҳозирги ҳаётидан бахтли ва яшашга, футбол кўришга ўзида мотивация топа оляпти.

Манушу

Сэр Алекс Фергюсон Манушу билан 2008 йил январида шартнома имзолаган. У Анголанинг «Петро Атлетико» клубидаги уч йиллик фаолиятидан сўнг Англияга кўчиб ўтганди. Фергюсон буни қуйидагича эслайди:

“У баланд бўйли, чаққон, тезкор ҳужумчи. Карлос [Кейруш] билан алоқалари орқали тахминан олти ой олдин эътиборимизга тушганди», - дейди Сэр.

У баланд бўйли ва чаққон бўлишига қарамай «Олд Траффорд»даги стандартларга ҳеч қачон тўлиқ жавоб бера олмаган.

«Панатинаикос»га ижарага ўтиш унга тажриба тўплаб олишга катта ёрдам берди. Аммо у Фергини ҳайратда қолдириш учун етарлича иш қила олмади ва кейинчалик «Реал Вальядолид»га ўтиб кетди.

У Испанияда ўзини яхши йўлга қўйди. «Вальядолид» ва «Райо Вальекано» сафида 100 дан ортиқ ўйинларда майдонга тушди ва Ангола терма жамоаси учун ҳам 53 та ўйин ўтказди.

Манушу учинчи дивизион жамоаси «Корнелья»да 2019 йилда бир йилини ўтказди.

Киритилди: 24.10.2021 01:40. Ўқилди: 5922 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.