Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Манчестер Юнайтед”нинг “янги Фергюсони” ким бўлади?

“Манчестер Юнайтед”га орзуйидаги мураббийни топишга навбатдаги уриниш ҳеч қандай натижа бермади. Не орзу умидлар билан жамоага таклиф қилинган Оле Гуннар-Сульшер кеча қониқарсиз натижалардан сўнг ўз лавозимидан озод этилди.  Айни пайтда, МЮнинг барча мухлислари янги Алекс Фергюсонни кутишмоқда. “Stadion.uz” нашри айнан келажакдаги Фергюсон ким бўлишини тахмин  қилиб кўради. 

Сульшернинг Фергюсон эмаслиги бошидаёқ аниқ эди. Сер Алекс билан солиштирадиган бўлсак, норвегияликда, биринчи навбатда, характер етишмасди. Фергюсон бир сўзли мураббий эди. У жамоадаги барча футболчиларга ўз сўзини ўтказа олиши биланҳам машҳур бўлган. Фергюсон билан солиштирганда, Оле шунчаки зарарсиз қўзичоқ. У клуб афсоналарининг бири сифатида машҳур, лекин у буюк мураббий қилган ишни уддалай олмади. Жамоани ажойиб таркиб билан қабул қилган норвегиялик, камтарин натижалар билан тарк этди.

Лекин савол туғилади. буни ким уддалай олади? Йиллар давомида Фергюсон давом эттирган анъанани ким давом эттиришга қодир?

 

Бу шотландиялик ўзининг қатъиятли феъл-атворидан ташқари, ҳаёт ва футболчилар ҳақида ажойиб тушунчага эга эди. Бу унга оптимал таркибни танлашга ёрдам беради. Бунда у камдан-кам хато қиларди. Фергюсон футболчиларга ғалаба қозонишни қандай ўргатиш кераклигини биларди. Унинг қўл остида ўзи ҳоҳлаган вақтда ва хоҳлаган жойда ўйнашни истайдиган Пол Погбадек футболчини таркибда бўлишини тасаввур қилиб бўлмасди. Фергюсон қийин машғулотларни ўтказар, бу машғулотларда у ҳар доим сифат стандарт вазиятларни қандай амалга оширишга, жамоа билан бир оз бўлсада олдинга қадам ташлашга ҳаракат қиларди. Мураббийнинг ўзи айтганидек: “Йигитларим, “Манчестер Юнайтед”да ўйнаш осон иш эмаслигини тушунинглар”. Аммо, ҳамма буни бахт деб ҳисобларди. чунки Фергининг қаттиқ ўйин усули ғалаба ва совринлар олиб келарди. 

У ҳамма нарсани назорат қиларди. Барча қонунбузарликларга, ўз обрўсини шубҳа остига қўйишга бўлган ҳар қандай уринишларга қаттиқ муносабатда бўлди. Клуб келажаги у учун ҳар доим бир шахснинг келажагидан муҳимроқ бўлган, ҳатто улар Рой Кин ёки Руд ван Нистелрой кабилар бўлса ҳам бу ўзгармаган.

 

Фергюсон яхши тактика танлашни билар, ўйин давомида керакли алмаштиришларни қандай амалга оширарди.

Энди келинг, ҳаммасини бир жойга жамлаймиз, юқоридаги фактларни диққат билан кўриб чиқамиз ва ўзимизга битта оддий саволни берамиз: кеча ишдан бўшатилган Сульшерда бундай қобилиятларни қайси бири бор эди? Ҳеч бўлмаганда тахминан? Умуман олганда, “қизил иблислар” бошқарувига келиши тахмин қилиган мутахассисларнинг қайси бирида Сер Алекс каби қобилият бор? Эҳтимол, Зинедин Зидан номзодини айтарсиз?! Ҳақиқатдан ҳам француз тактик схемалар атрофида футбол қила олади, шунингдек, ажойиб мотиватор ва ғалабаларни қўлга кирита оладиган мутахассис. Кўпчилик тахмин қилгандек, Зидан ушбу бўшлиқни тўлдира олиши мумкин. Аммо, хабарларга кўра, у “Юнайтед” билан ишлаш имкониятини расман рад этди. У инглиз тилини билмаслигини ва Туманли Альбионга кўчиб ўтишни хоҳламаслиги билан тушунтирди.

Клуб фахрийси Рио Фердинанд “янги Фергюсон”ни Эрик тен Хаг сифатида кўришини айтди: “Мен Эрик тен Хагни шахсан билмайман. У ажойиб мураббий. “Аякс” кичик клуб эмас. Бу катта клуб, Голландиядаги энг катта клуби. Эрик айнан ушбу клуб билан ажойиб натижалар қайдэтмоқда. Агар у МЮга келса бу ажойиб иш бўларди”.

Ҳозирча бу голландиялик мутахассис ҳақида аниқ бир нарса дейиш қийин – у “Аякс”дан бошқа ҳеч қаерда жиддий ишламаган. Аммо, уни Фергюсон билан бирлаштирган энг муҳим жиҳати – истиқболли қарашлари борлиги аллақачон аён. У худди сер Алекс каби, жамоага янги ўйинчиларни қандай киритишни ва улардаги бўлажак юлдузлар кашф этишни билади. “Аякс” учун бу доимги нарса бўлиши мумкиндир, аммо ҳозирги “Манчестер Юнайтед”га бу жуда керак. Клуб ҳар доим ўзига хос истеъдодларга тўла жамоа эди ва Сульшер қўл остида клуб таркибидаиқтидорли ёш футболчилар кўп эди, норвегиялик мутахассис....

Тен Хагда жамоа тузиш қобилияти ва характер бор. У гарчи катта юлдузлар билан ишламаган бўлсада, буни уддалашини тахмин қилиш мумкин.

 

Янги Фергюсон ролига мавҳум тарзда тахмин қилиниб келаётган яна бир киши бор. Бу Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике. У ҳали “қизил иблислар” раҳбарияти “шорт листи”га киргани йўқ, аммо Криштиану Роналду Энрике орқали яхши натижаларни қўлга киритиш мумкинлигини тахмин қилди.

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигига номзодлар рўйхатида Брендан Рожерс, Маурисио Почеттино, Хулен Лопетеги, Лоран Блан, Ральф Рангник бор. Уларнинг ҳар бири ажойиб мутахассис. Лекин, улар “янги Фергюсон” бўла олармикан? Тахмин қилиш қийин.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

 

Киритилди: 22.11.2021 17:11. Ўқилди: 9572 марта. Фикрлар: 37 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.