Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналду “Манчестер Юнайтед”нинг муаммосими ёхуд янги мураббийни нималар кутмоқда?

“Манчестер Юнайтед” Оле-Гуннар Сульшерни истефога чиқарди ва янги бош мураббий қидирмоқда. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, янги келган мутахассис мавсум охиригача клубни бошқаради. “Stadion.uz” нашри янги мураббий жамоага келгандан сўнг нималарни ўзгартиришии кераклиги ҳақида бироз фикр юритади. 

“Манчестер Юнайтед” яна бир бор инқирозга учради, Оле-Гуннар Сульшер жамоани ундан чиқара олмади. Клуб янги бош мураббий излай бошлади ва матбуот хабарларига кўра, жамоа бошқарувига келиши мумкин бўлган асосий номзод Зинедин Зидан МЮни бошқаришни рад этди. Манкунианликлар энди мавсум охиригача вақтинчалик мураббий  ким бўлишини аниқлаши керак. Афтидан, “Манчестер Юнайтед” шошқалоқлик қилишнинг ҳожати йўқлигини тушуниб етган ва янги мураббий ишни хотиржам режимда бошқаришини таъминламоқчи, чунки у кўп муаммоларни ҳал қилиши керак.

 

Кўпчилик Криштиану Роналдуни “Манчестер Юнайтед”нинг асосий муаммоси деб атайди. Тўғри, португалиялик гол уради ва ажойиб шахсий статистика кўрсатади, лекин унинг жамоада эканлиги клуб муҳитига салбий тасир кўрсатиши айтилмоқда. Таъкидланишича, Роналду прессингда фаол тарзда ўйнай олмаяпти.

 

Назарий жиҳатдан, бу муаммони майдоннинг ўртасини ўйнайдиган кучли яримҳимоячилар зонаси билан ҳал қилиш мумкин. Олдин Каземиро, Модрич ва Кроос биргаликда Роналдунинг бу камчилигини ёпишган. Бироқ “Манчестер Юнайтед”да бундай кучли яримҳимоячилар деярли йўқ.

Умуман олганда, марказий чизиқ “Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийининг иккинчи глобал муаммосидир. Жамоада кучли таянч яримҳимоячи йўқлигидан ташқари, клубни тарк этмоқчи бўлган Поль Погба МЮ ўйинига салбий таъсир ўтказмоқда. Сабаби, Погбанинг кетиш истагидан ташқари жамоа ўйинига киришиб кета олмаслиги, шунингдек, баъзи пайтларда жуда ажойиб ўйин намойиш этса, баъзан унинг майдонда борлиги ҳам сезилмайди.

 

Қизиғи шундаки, янги мураббий Роналду ва Погба муаммоларини ҳал қилиш вазифасидан эрта халос бўлиши мумкин. Франциялик футболчининг шартномаси ёзда тугайди ва у клубни текинга тарк этиш эҳтимоли катта. Қолаверса, португалиялик “Манчестер Юнайтед” Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, жамоадан кетишини айтган. Эҳтимол, иккита юқори даражадаги ўйинчининг жамоадан кетиши янги мураббийниннг ютуғи бўлиши мумкин. Чунки, агар улар жамоада қолса, жамоада якка лидер бўлади ва бу ҳолат мураббийнинг услубига салбий таъсир ўтказиши мумкин.

Бироқ, Погба ва Роналду кетгани билан жамоадаги муаммолар тугамайди. Биз олдинроқ майдон маркази ҳақида гапирган эдик, аммо ҳужумда ҳам ниманидир ҳал қилиш керак бўлади. Тўғри, таркибда Рэшфорд, Санчо, Гринвуд каби футболчилар бор, лекин улар қанот футболчиси ҳисобланади. Янги мураббийга марказий ҳужумчи ва таянч яримҳимоячи керак бўлади. Бусиз “Манчестер Юнайтед” анча мувозанатсиз жамоа бўлиб қолади.

 

Шу билан бирга, мураббий Санчо, Рэшфорд ва Гринвуд бир-бирини қандай тушуниб ўйнаши ҳақида ўйлаши керак. Қолаверча, Антони Марсьял, жамоанинг энг яхши футболчиси деб эътироф этиладиган Бруну Фернандеш, Амад Диалло, шунингдек, бир ярим йилдан бери захирада ўтирган иқтидорли Донни ван де Бек муаммоси ҳам бор.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “Манчестер Юнайтед” учун янги мураббий ҳал қилиши керак бўлган асосий муаммо – жамоадаги мувозанатни топиш. Клуб таркибида жуда иқтидорли ўйинчилар бор, лекин уларнинг барчаси ўйинларда якка ҳолда натижа кўрсата олади ва жамоавий ўйинларда бироз оқсайди. Бу эса янги келган мутахассис принципларига тўғри келмаслиги мумкин.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 23.11.2021 20:02. Ўқилди: 10314 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.