Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Зидан ёки Почеттино эмас. “Манчестер Юнайтед” учун идеал мураббий – Брендан Рожерс

Топ-клубларда тез-тез учраб турганидек, мураббий истеъфога чиқарилганидан сўнг дарҳол унинг ўринбосари ҳақида миш-мишлар тарқалади. Айн пайтда “Манчестер Юнайтед” шундай ҳолат бўлмоқда. Деярли ҳар куни “қизил иблислар”ни бошқариши мумкин бўлган янги мутахассис номи ОАВ орқали эълон қилинмоқда. Аммо ҳозир бу ҳақда эмас. Чемпионлар лигаси дирасидаги “Вильярреал”га қарши ўйин аввалида манкунианлилар Сульшерга ўринбосар топа олмади ва жамоани норвегиялик мутахассис ёрдамчиси бўлиб ишлаган Майк Каррик ўйинга олиб келди.

МЮни бошқариши тахмин қилинган Антонио Конте АПЛнинг бошқа жамоаси “Тоттенхэм”да иш бошлади. Бу эса Манчестер клуби учун катта йўқотишга айланди. Эндиликда бу лавозимга номзодлар рўйхатида ПСЖдан Маурисио Почеттино, “Лестер”дан Брендан Рожерс, “Аякс”дан Эрик тен Хаг, “Брайтон”дан Грем Поттер, ишсиз Зинедин Зидан ва Эрнесто Вальверде ҳамда Москванинг “Локомотив” спорт директори Ральф Рангник бор. Кўпчилик юқорида келтирилган мутахассислар ичида МЮ тизимига тушадиган мураббий сифатида Брендан Рожерсни эътироф этишади. “Stadion.uz” нашри эса нима учун “Лестер” устози “Манчестер Юнайтед” учун муносиб номзод эканлиги ҳақида фикр билдиради.

“Манчестер Юнайтед” - бош мураббийларга раҳм-шафқат қилмайдиган клуб. Аммо, Глейзерлар оиласи норвегиялик мутахассисга кўпроқ имкон беришга қарор қилди. Бироқ, Сульшер ўз услубини МЮга сингдира олмади ва шунинг учун мураббийнинг истеъфоси кутилмаган нарса бўлмади. Айни пайтда “қизил иблислар”га мавсум ўртасида ишга киришиш тажрибасига эга бўлган, юлдузлар ва ёшлар билан бир вақтда ишлаган, шунингдек, футболчилар билан тўғри мулоқот қила оладиган тизимли мутахассис керак.

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийлик лавозимини эгаллаши мумкин бўлган асосий фаворитлардан бири - Брендан Рожерс. Мослашувчанлик ирландияликнинг асосий фазилатларидан биридир. Унинг “Лестер”и ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ажойиб ўйин кўрсатади ва рақибларига қийинчиликлар туғдиради. Бу мавсумда “тулкилар” 7 та схемада ўйнаганлиги айтилмоқда. Бу эса Рожерснинг ўзгаришларга қўл уришдан чўчимаслигини билдиради.

2020/21 йилги мавсумда Бренданнинг тажрибалари ҳимоячилар Жеймс Жастин ва Уэсли Фофананинг жароҳатлари билан боғлиқ муаммо бор эди. Бироқ, асосий ҳимоячилар йўқлигига қарамай, “Лестер” Премьер-лигада xGA (ўтказиб юборилган голлар)да атиги бешта жамоадан ортда қолди. 2021/22 йилги мавсумда “Лестер”нинг муаммолари янада оғирлашди – Фофана ва Жастиндан ташқари, Жонни Эванс ва Нампали Мендида ҳам жароҳат билан боғлиқ муаммо пайдо бўлди, жамоага янги келганлар эса мослаша олмади. Ҳозирда Рожерс шогирдлари xGA рейтингида 8-ўринда. Мавсум бошидан бери “Лестер”дан 21 та гол ўтказиб юборган. Фақатгина “Норвич” ва “Ньюкасл” улардан кўпроқ гол ўтказиб юборган. Халқаро ўйинлар билан боғлиқ қисқа танаффус бўлганда, Рожерс жамоанинг тўпсиз ўйин тактикасини ўзгартиришга уриниб кўрди, аммо барчаси аянчли якунланди – “Лестер” – “Челси” - 0:3. Бироқ, бу вақтинчалик пасайиш ва ҳаммаси ҳимоячиларнинг жароҳатлари сабаб.

Ирландиялик мураббий “Лестер”ни қабул қилиб олгач, тезда жамоа юлдузи Жейми Варди билан яхши муносабатлар ўрнатишга муваффақ бўлди. Рожерсдан олдин “тулкилар”ни бошқарган Клод Пюэл бунга эриша олмади. Варди франциялик мутахассиснинг тактикаси жамоа ўйинига тўғри келмаслигини бир неча бор айтиб ўтган ва “Манчестер Юнайтед”дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1), ҳамюрти Поль Погбани ғалаба билан табриклагани боргани учун мураббийга жаҳл қилган.

Пюэл бошчилигида Варди 23 та гол урди. Бунинг учун Жеймига 51 та учрашув керак эди. Рожерс қўл остида Варди статистик маълумотларни такрорлади, лекин буни анча тез бажарди - 25 учрашувда. “Лестер” тўпурари ҳозирги бош мураббийни мақташдан тортинмаяпти. Вардининг таъкидлашича, Рожерс клубга ўз ғоялари билан келган ва футболчилар уларни дарҳол қабул қилишган. Агар Рожерс МЮга ўтса, бошқа юлдуз билан тўқнашув келади. Маҳаллий эмас, балки жаҳон даражасидаги юлдуз унинг шогирдига айланади. Бу — Криштиану Роналду.

Ирландиялик мутахассиснинг ёшлар билан ишлаш услуби ҳам бирдек муҳим. Рожерс умидли футболчиларни базага жалб қилишдан қўрқмайди. Брендан қўл остида 17 ёшли Раҳим Стерлинг Премьер-лигада 24 та ўйин ўтказган. “Ливерпул”га келган 20 ёшли Филиппе Коутиньо ўзининг биринчи мавсумида Премьер-лигада 33 та ўйин ўтказди. Эмре Жан 20 ёшида ҳам асосий таркиб футболчиси эди. “Лестер”да тарих такрорланди - Юри Тилеманс ва Харви Барнс каби футболчиларни айнан Рожерс кашф қилган. “Манчестер Юнайтед” учун мураббийнинг ёшлар билан ишлашни билиши муҳим, чунки жамоада 20 ёшли Гринвуд, 21 ёшли Санчо ва яна 22 ёшдан 25 ёшгача бўлган 7 нафар футболчи бор.


Рожерс юқори маош олувчи мутахассис, аммо МЮ учун бу муаммо эмас. Брендан кўплаб ижобий профессионал фазилатларга эга: тактик мослашувчанлик, топ-клубдаги иш тажрибаси, футболчилар билан ажойиб шахсий ишлаши. Тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ягона нарса - Рожерснинг “Лестер”да қолиш истаги, чунки у яқинда “Челси”дан учралган мағлубиятидан еейин жамоада қолишини айтиб ўтди. Бироқ, “қизил иблислар” мустаҳкам шартнома таклиф қилишса, ирландиялик қаршилик кўрсатмаслиги аниқ

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 25.11.2021 18:53. Ўқилди: 6101 марта. Фикрлар: 15 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
20:30
Манчестер Сити
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.