Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

100 миллион фунт. Рангник “Манчестер Юнайтед”га кимни олиб келади

Матбуот хабарларига кўра, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти қишки трансферлар учун Ральф Рангникга 100 миллион фунт ажратишга тайёр. “Stadion.uz” нашри немис мутахассиси “Олд Траффорд”га кимларни олиб келиши мумкинлиги ҳақида фикр юритади.

Ральф Рангник йил охиригача “Манчестер Юнайтед”ни бошқаради, ёзда эса у клуб маслаҳатчисига айланиши керак. Немис мутахассиси клубни қайта қуриш билан шуғулланиши талаб этилади. Кейинги трансфер ойнасидаёқ Рангник жамоани янгилашни бошлаш имкониятига эга бўлади. Матбуот хабарларига кўра, немис янги ўйинчиларни харид қилиш учун 100 миллион фунт олади. Миқдор жуда катта, аммо замонавий футболда уни қандайдир ажойиб деб аташ мумкин эмас. Мисол учун, Эрлинг Холандни сотиб олиш даргумон, бироқ “қизил иблислар” раҳбарлари норвегияликни жамоасида кўришни хоҳлашмоқда.

 

Қизиғи шундаки, энди асосий миш-мишлар қаторида “Лейпциг”нинг бир қанча ўйинчиларининг номи ҳам эшитилмоқда. Гап ўнг қанот ҳимоячиси Норди Мукиеле, ҳимоячи Амаду Айдара ва ҳужумкор яримҳимоячи Кристофер Нкунку ҳақида кетмоқда. Шунингдек, Эдинсон Каванини “Барселона” футболчиларидан бирига алмашиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабар берилганди. Уругвайлик футболчи Каталония клубига ўтмоқчи ва унинг ўрнига “Олд Траффорд”га Филиппе Коутиньони олиб келиниши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ҳам кўзга ташланмоқда. Тўғри, бунга ишониш қийин.

“Манчестер Юнайтед”да ҳозирда кучли ҳужумкор ўйинчилар бор. Рангник таъкидлаган фаол футбол ва фаол босим учун ҳам ҳужум чизиғида ҳаммаси жойидадек туюлади. Рэшфорд, Гринвуд, Бруну Фернандеш, Санчо бундай номга мос келади. Роналду билан нима қилиш кераклиги унчалик аниқ эмас, лекин умуман олганда, ҳужум чизиғи анча тўлиқдек кўринади.

 

“Манчестер Юнайтед”га ҳозирда яхши яримҳимоячи етишмаяпти. ОАВда Айдаранинг номзоди пайдо бўлди. Кейинчалик, Россия матбуоти Дмитрий Бариновга қизиқишлари ҳақида ҳам ёзишган. Агар, у ҳақиқатдан ҳам Рангник рўйхатида бўлса, кўпчилик россиялик  мухлислар яримҳимоячини “Олд Траффорд” эгалари сафига ўтишини хоҳлайди. Бироқ, Бариновдан Айдара номзоди афзалроқ вариантлиги аниқ. “Лейпциг” раҳбарияти ҳам ўз футболчиларини сотишга рози эканлигини билдиришди.

 

Албатта, Рангникнинг рўйхатида яна бир қанча ижрочилар бор.

Рангникнинг потенциал харидлар рўйхатидаги Мукиеле номи “Манчестер Юнайтед” ҳимоя позициясини мустаҳкамлай оладиган яна бир қизиқ вариант. Ван-Биссака яхши футболчи, аммо унинг ривожланишида инқироз юзага келган. Ўнг қанот ҳимоячиси ўз устида ишлашни тўхтатди ва “Манчестер Юнайтед”даги бу зона юқори даражадаги футболчига муҳтож.

Шу билан бирга, ҳозирда кучли ўнг қанот ҳимоячисини топиш жуда қийин. Сўнгги йилларда кучли ижрочилар унчалик кўп чиқмаяпти. Мукиеле ҳақиқатан ҳам ҳозир энг мос вариантлардан бири кўринади. Тўғри, ҳали Ван-Биссакадан воз кечишга эрта. Ҳимоячининг имкониятлари бор ва у Сульшер билан бирга ишлагани учун ривожланишда тўхтаб қолган бўлиши мумкин.

 

“Манчестер Юнайтед” марказий ҳужумчи позициясини мустаҳкамламоқчи. Роналду ҳам Кавани каби фаол босимли футболга мос келмайди. Иккаласи ҳам тезликни ушлаб туролмайди. Шунга қарамай, МЮ ҳозир бирор футболчини сотиб олиши даргумон. Клубнинг мақсади Холанд, аммо уни қишда сотиб олиб бўлмайди. Сабаби, агар ҳозир Эрлингни сотиб олишга ҳаракат бошласа, унда манкунианликлар катта сумма сарфлашга мажбур бўлади.

 

Рангникдан қишда қандайдир катта трансфер мавсумини кутишнинг ҳожати йўқ. Бироқ, немис бир нечта муҳим трансферларни амалга оширишга қодирлиги аниқ.

Киритилди: 03.12.2021 13:50. Ўқилди: 14244 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
20:30
Манчестер Сити
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.