Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сульшернинг “Манчестер Юнайтед”даги энг катта бешта хатоси

Оле-Гуннар Сульшер энди “Манчестер Юнайтед”да эмас ва кўпчилик мухлислар буни мантиқий эканлигини билишади. Бир неча ой олдин мутахассиснинг келажаги порлоқдек туюлганди. Аммо... 

Норвегиялик билан янги шартнома имзоланди ва “Юнайтед”раҳбарияти жадвалдаги иккинчи ўриндан сўнг жамоасининг ҳолати билан фахрланарди. Ҳозирда эса “қизил иблислар”нинг кучли тўртликка кириши ҳам аниқ эмас. Аммо қаерда хатолик юз берди? Ва Оле нима қилиши керак эди?

 

Дин Хендерсонни Европа Лигаси финалида асосий таркибда тушириш керак эди

Давид Де Хеа Европа лигаси финалида 11 та пенальтини ҳаммасини ўтказиб юборди ва бу “Вильярреал”га байрам қилиш имконини берди. 

Бу каби нарсаларни олдиндан айтиш қийин бўлса-да, Де Хеа 2016 йилдан бери пенальти қайтаришни уддаламаяпти. Албатта, клубдаги статистикани эътиборсиз қолдириб бўлмайди ва Хендерсон яхшироқ ўйнашига шубҳа йўқ эди. Ўша ўйинда “Манчестер Юнайтед” ютганида, Оле устидан босим камроқ бўларди. Ҳа, қарор аниқ эмас, лекин агар норвегиялик ақллироқ бўлса, у ҳали ҳам “Юнайтед” устози сифатида ишлаши мумкин эди.

 

Жесси Лингард ва Донни ван де Бекни сотиш керак эди

Сер Алекс Фергюсон “Юнайтед”ни бошқарганида, чемпионлар билан тенг келадиган таркибга эга эди. Яримҳимояга Парк Чи Сунг ва Даррен Флетчер жавоб беришган бўлса, агарда формада бўлганида бир мавсумда 15 та гол уришга қодир ҳужумчи Луи Саа захира ўриндиғида ўтирди.

Балки янги мавсумда Лингард ва ван де Бекни сақлаб қолган Оле айнан шундай ўйлагандир. Аммо Фергининг кунлари ўтди. Футболчилар терма жамоаларга чақирилиш учун ўйнашни хоҳлашади ва Оле ўзининг тежамкорлиги билан ўз футболчилари ва матбуот томонидан босим даражасини оширди.

 

Яримҳимоячи сотиб олиши керак эди

Яримҳимоя “Юнайтед”нинг заиф нуқтаси. Клуб таянч яримҳимоячисиз ҳеч қачон муваффақият қозона олмайди. Бу “тешик”ни ёпиш учун вақт ва пул бор эди, лекин мураббий уни бошқа позицияларга сарфлади. Масалан, сотилиши мумкин бўлган Поль Погбани сақлаб қолди. Роналдуни жамоага таклиф қилиш қарори ҳам мантиқан асосли эмас эди.

 

Магуайрнинг майдонга тушиши

Магуайрнинг қўрқинчли формаси “Манчестер Юнайтед”нинг бу йилги омадсиз ўйинининг асосий сабабларидан бири. Аммо ўтган мавсумда у жуда яхши ўйнади.

Гвардиола Жон Стоунзга оғир мавсумдан сўнг узлуксиз танаффус берган “Сити”ни кўриб чиқайлик. Унинг фонида Магуайр тинмай майдонга тушди. Бунинг натижасида у умуман тикланишга улгурмади. Ажабланарлиси, Гарри жароҳат олганидан кейин ҳам майдонга тушди.

Сульшер жароҳатланган Магуайрни бошқа ўйинчилардан яхшироқ деб қарор қилди ва бу хато қарор эди. Ҳатто Аксель Туанзебе ҳам яхшироқ ҳаракат қилган бўларди.

 

Криштиану Роналдуни ортга қайтариш

Жамоа учун Роналдунинг қўлга киритилиши орқага ташланган қадамдир, чунки унинг номи билан Оле жамоасининг мувозанати бузилди. Бундан ташқари: португалияликнинг келиши билан узоқ муддатли лойиҳа билан шуғулланадиган ва қиммат юлдузларни сотиб олишга интилмаган мураббийнинг обрўси пасайиб кетди. Кейин жамоа ўз мураббийини эмас, Роналдуни хурсанд қилишга ҳаракат қила бошлади. Норвегияликда бундай юлдуз билан курашиш тажрибаси бўлмаган ва миш-мишларга кўра, айнан Роналдунинг агенти мутахассисни ишдан бўшатишни талаб қилган.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 04.12.2021 14:01. Ўқилди: 8189 марта. Фикрлар: 13 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
20:30
Манчестер Сити
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.