Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Манчестер Юнайтед»нинг умидлари. Улар ҳозир қаерда?!

Дунёда юз миллионлаб мухлислари бўлган жамоа «МЮ», Сер Алекс Фергюсоннинг сўнгги, 2012-2013 йилги мавсумидан бери ҳеч қандай соврин юта олмаган(Англияда). Тўғри, бу жамоа 20 марта Англия чемпиони бўлган. Яна 12 марта мамлакат кубогини қўлга киритган. Аммо, «қизил иблислар»нинг сўнгги 10 йиллик тарихига назар солсангиз, жамоа анча бўшашиб қолганига гувоҳ бўласиз. Бизнинг қуйида баён қиладиган мавзумиз, аслида бошқа нарса ҳақида. Бу мавзу «МЮ» ёшларига бағишланади. Улар 2003 йилги ёшлар ўртасидаги мамлакат кубоги баҳсида зафар қучган эди. Аммо ўша йигитлар ҳозир қаерда? Уларга нима бўлди? Билишни истайсизми, унда ўқишда давом этинг!

Том Хитон

Хитон 2002 йилда «Рексхэм» клубидан жамоага қўшилгач, ёшлар ва асосий таркибнинг заҳира дарвозабони сифатида фаолият юритади. У ҳеч қачон асосий таркиб футболчисига айлана олмаган. Шу сабабдан 2010 йилда жамоани тарк этиб, «Кардифф» клубига йўл олади. Шундан бери Хитон «Бёрнли», «Астон Вилла» каби жамоаларда ўйнади. У ҳатто Англия терма жамоасига ҳам жалб этилган. Бугунги кунда эса, Хитон яна «МЮ» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Жерар Пике

Дунёдаги энг яхши ҳимоячилардан бирининг катта футболдаги қадамлари айнан Манчестер шаҳрида ривожланган. Пике «Барселона» академиясидан «МЮ»га кўчиб ўтади. У тез орада клуб билан АПЛ ҳамда ЕЧЛ ғолибига айланади. 2008 йилда яна Испанияга қайтган Пике, ўз совринлар жамғармасини энди «Барса» сафида тўлдира бошлайди. Саккизта Ла лига титули, яна учта ЕЧЛ кубоги, Жаҳон ҳамда Европа чемпионлиги Пике номини футбол тарихида ўчмайдиган қилиб қўйди.

Ли Симс

«МЮ» ёшлари таркибидаги яна бир ҳимоячи. У бир пайтлар Пике билан бирга ҳимоя марказида фаоллик кўрсатар эди. Симс Ёшлар ўртасидаги чемпионликдан кейин «Кардифф» клубига ўтади, аммо бу кўчиш омадли бўлмайди.

Фил Бардсли

Пике ҳамда Симснинг яхши ҳаракати Филнинг яхши ўйинига қаттиқ боғланган эди. Негаки, у «МЮ» ёшлари сафида ўнг қанотни қўриқлаган. У бир муддат катта жамоа сафида ҳам ҳаракат қилади. 2008 йилда эса, Бардсли «Сандерленд» сафига йўл олади. Унинг кейинги фаолияти ҳам АПЛда, «Сток Сити» ҳамда «Бёрнли» таркибида кечди.

Пол МакШейн

МакШейн клуб ёшлари сафига 2003 йилги зафарли ўйиндан бир йил илгари қўшилган эди. Аммо ҳеч қачон асосий жамоа таркибида ўйнамаган. Ирландия терма жамоасининг собиқ аъзоси кейинги пайтларда «Вест Бром», «Сандерленд» ҳамда «Ридинг» футболчиси сифатида ҳаракат қилди. Унинг энг эсда қоларли голи 2012-2013 йилги мавсумнинг сўнги кунида киритилган эди.

Девид Жонс

2003 йилги чемпионликда ёшлар таркибида сардорлик қилган футболчи, клубнинг яна бир омадсиз вакил ҳисобланади. Жонс «МЮ» катталари сафида ҳаракат қилмайди. Шунга қарамай, ярим ҳимоячи АПЛда «Дерби», «Вулверхэмптон», «Бёрнли» каби клублар шарафини ҳимоя қилди. Футболчи айни дамда 36 ёшни қарши олган ва «Рексхэм» клубида ўйновчи-мураббийлик билан шуғулланмоқда.

Крис Иглз

Иглзни омадли футболчилар сафига қўшсак бўлади. Негаки, у 2003 йилги чемпионликдан кейин атиги 6 ой ўтиб, «МЮ»нинг асосий таркибида ўзининг дебют ўйинини ўтказади. Аммо бу юриш давомли бўлиб чиқмади, афсуски. Умумий ҳисобда 17 марта майдонга туширилган футболчи, 2008 йилда «Бёрнли»га сотиб юборилади. Ҳозирда 35 ёшда бўлган Иглс, «Олдхэм» клубида фаолият юритмоқда.

Бен Коллетт

Бен 2003 йилги ғалабанинг энг асосий сабабчиларидан бири эди. Бироқ у «МЮ»нинг асосий жамоасига кириш бахтига эриша олмади. Коллет 2003 йилда клубнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилади. У ўшанда Фергюсон назарига тушган эди. Буни қарангки, футболчи билан нохуш ҳодиса юз берди. Унинг оёғи ўйинларнинг бирида синиб кетади. Шу сабаб, Коллетт 2008 йилдаёқ фаолиятини якунлашга мажбур бўлган. Унга ўшанда компенсация сифатида 4,3 миллион фунт тўлаб берилади.

Жузеппе Росси

Росси яна «МЮ»нинг келажаги сифатида қаралаётган ёш ҳужумчилардан бири эди. Унинг фаолияти ҳам жароҳатлар билан чамбарчас боғланиб кетган. Италиялик футболчи АҚШда таваллуд топади ва «қизил иблислар» академиясига қўшилади. У кўпроқ амалиёт истаб «Вильярреал»га кетишга мажбур бўлган.

Росси Испанияда ўзини бир мунча намойиш эта билди, аммо бу яна «МЮ»га қайтиш учун камлик қиларди. Шу сабаб у она юрти Италияга, «Фиорентина»га йўл олди. Унинг тиззасидан олган жиддий жароҳати, энг гуллаган даврларини заҳира ўриндиғида ўтказишга мажбур қилган эди.

Ли Лоуренс

Футболчи иқтидорга эга эди. Лидан кўп нарса кутилаётганди. У «МЮ» ёшлари билан ғалабасидан сўнг, «Шревсбери Таун»га ижарага бериб юборилади. Лоуренснинг туганмас жароҳатлари карьерасига ҳам таъсир қилмай қолмади. Охир-оқибат футболчи «МЮ»ни тарк этишга мажбур бўлди.

Девид Пул

Вингер вазифасини қойилмақом қилиб бажара оладиган Пул, 2005 йилгача «МЮ» ёшлари сафида ҳаракат қилди. Сўнг, тажриба орттириш мақсадида қуйи лига жамоаларига йўл олади. «Евил Таун» ҳамда «Стокпорт» жамоалари Девидни жон деб асосий таркибда майдонга туширар эди. Лекин унга «МЮ»га қайтиш насиб этмади. Футболчи бошқа клубларда узоқ вақт ижара асосида ўйнади ва сотиб юборилди.


Айнан мана шу футболчилар ёрдамида «МЮ» 2003 йилги Ёшлар кубогини(FA Youth Cup) «Мидлсбро» устидан ғалаба қозониб, қабул қилиб олганди. Ҳозир эса уларнинг қайсиларидир, ҳали-ҳамон юқори нотада ўйнамоқда, кимлардир эса футболдан аллақачон кетган. Яна бирлари, мураббийлик фаолиятини бошлаган. Биз эса уларнинг барчасига фақатгина омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 06.12.2021 21:19. Ўқилди: 7182 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
20:30
Манчестер Сити
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.