Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Орзулар театри”да орзусига етишиши мумкин бўлган футболчилар ёхуд МЮ академиясидаги 7 нафар иқтидор

Ральф Рангник “Манчестер Юнайтед”га мураббий этиб тайинланганидан кейинги илк матбуот анжуманларидан бирида клуб академияси ишига алоҳида этибор қаратишини айтди. Мутахассис МЮда ҳар йили ёшлар жамоасидан асосий таркибга ўтиши мумкин бўлган бир нечта ўйинчи бўлишини истайди. Немис ёш футболчилар билан ишлашни яхши кўради. Рангникнинг келиши “Юнайтед” тарбияланувчилари учун яхши янгилик. Энди немис мутахассиси уларнинг ўйинларини диққат билан кузатилишига ишонч ҳосил қилиши мумкин. Келинг, биз сизлар билан “қизил иблислар” академиясидан асосий жамоага ўтиши мумкин бўлган 7 нафар иқтидор ҳақида суҳбатлашамиз.

 

Альваро Фернандес

Фернандес 2020 йилдан бери МЮда. Бунгача испаниялик футболчи “Депортиво” ва “Реал Мадрид” клубларининг академияларида ўйнаган. Ҳимоячи ёшлар таркибида ўзини яхши кўрсатмоқда. Жорий мавсумда 18 ёшли ҳимоячи U-23 терма жамоаси сафида барча турнирларда 18 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ҳимоячи позициясида ўйнайдиган футболчи учун бу жуда яхши кўрсаткичлар. Люк Шоу ва Алекс Теллес ҳозирда “Юнайтед” чап қанот ҳимоячиси ўйнайди. Рақобат зўр, лекин бу футболчиларнинг ҳар бири бир хил кўрсаткичда ўйнай олмайди. Фернандес, албатта, имкониятга эга бўлиши мумкин.

 

Теден Менги

Менги U-23 жамоаси сардори ҳисобланади. Ўтган йилнинг июнь ойидан бошлаб ҳимоячи Оле-Гуннар Сульшер ташаббуси билан базада машғулотларга жалб қилина бошлаган. Шу кунгача 19 ёшли марказий ҳимоячида “Юнайтед” асосий таркибида бор йўғи 2 та ўйин ўтказди, аммо унинг келажагини ёрқин деб тахмин қилишади. Футболчи Чемпионшип клуби “Дерби Каунти” сафида ижара асосида ўйнади, шундан сўнг у ўз клубига қайтди. Рангник ёш англияликни Чемпионлар лигаси доирасидаги “Янг Бойз”га қарши ўйинда майдонга туширди. “Манчестер Юнайтед”нинг ҳимоядаги ўйинлари яхши эмас, шунинг учун яна бир ҳимоячи ортиқча бўлмайди.

 

Ханнибал Межбри

“Манчестер Юнайтед” Межбрини 2019 йилнинг ёзида “Монако”дан 10 миллион еврога сотиб олганди. Ўшандан бери футболчи “Юнайтед” сафида шуғулланиб келмоқда. Шу кунгача 18 ёшли яримҳимоячи манкунианликлар сафида атиги 8 дақиқа майдонга тушди. Шу билан бирга, у Тунис терма жамоаси сафида 8 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. Жорий мавсумда Межбри ёшлар жамоаси сафида кам ўйнамоқда, аммо маҳаллий ОАВ уни вақти-вақти билан эслаб туради. Мисол учун, “Manchester Evening News” нашрининг фикрича, Ханнибал яқин келажакда “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши мумкин бўлган Жесси Лингард ёки Хуан Мата ўрнини эгаллаши мумкин. Манкунианликлар ҳақиқатан ҳам футболчига ишонишади, чунки улар Межбрини яхшигина пул эвазига сотиб олишган. Шунингдек, қолган ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ.

 

Антони Эланга

Эланга Манчестерга 2014 йилнинг ёзида “Мальмё”дан келган эди. Футболчи “Манчестер Юнайтед”да ёшлар жамоаларининг турли тоифаларида ўйнаб келган. Ҳозир 19 ёшли вингер асосан U-23 таркибида тўп тепади, лекин вақти-вақти билан асосий жамоага ҳам жалб этилади. Жорий мавсумда футболчи Премьер-лига ва Лига кубогида битта ўйин ўтказган, шунингдек, Рангник қўл остида “Янг Бойз”га қарши ўйинда 90 дақиқа майдонда ўтказган. Швециялик универсал футболчи, чунки у ҳужумнинг чап қанотида ҳам, марказий ҳужумчи позициясида ҳам ўйнай олади. Марказий ҳужумчи сифатида Эланга кетма-кет учта марта U-21 жамоаси сафида гол урди..

 

Амад Диалло

Диалло - МЮнинг сўнгги харидларидан бири. 2021 йил бошида “Юнайтед” футболчини “Аталанта”дан 21,5 миллион еврога сотиб олди. Бу йигит Манчестерда жиддий умид қилаётганидан далолат беради. 19 ёшли вингер шу кунгача манкунианликларнинг асосий таркибида 9та ўйин ўтказиб, 1та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди. Кот-д’Ивуарлик футболчи U-23 таркибида ҳам 5 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Жуда ажойиб натижа. Бундан ташқари, Диаллода ҳам терма жамоа сафидаги 3 та ўйин ва 1 та гол бор. Рангник “Янг Бойз”га қарши ўйинда йигитни майдонга туширган. Тақвим зичлигини ҳисобга олсак, мутахассис футболчини асосий таркибга тез-тез жалб этиши мумкин.

 

Тахит Чонг

 

Чонг 2016 йилнинг ёзида “Фейноорд”дан “Манчестер Юнайтед” академиясига кўчиб ўтганди. Ўшандан бери у “Вердер”, “Брюгге” ва “Бирмингем”да ижара асосида ўйнаган. Шунингдек, 22 ёшли вингер “Манчестер Юнайтед”нинг асосий жамоаси таркибида 16 ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширган. Июль ойида голландиялик футболчи “Бирмингем”га ижарага ўтди. Футболчи чемпионатда яхши ҳаракат қилди - у 13 та ўйинда (барчаси асосий таркибда) майдонга тушди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. “Кўклар” футболчидан мамнун эди, бироқ у жиддий жароҳат олди ва тикланиш учун Манчестерга қайтишга мажбур бўлди. Чонг кўп қиррали футболчи. У чап қанот яримҳимоячи, ҳужумкор яримҳимоячи ёки ҳужум орти футболчиси сифатида ҳам ўйнай олади. Балки голландиялик футболчи жароҳатдан қайтганидан кейин Рангникни ҳайратда қолдириши мумкин.

 

Чарли Макнилл

Макнилл ҳозирда 18 ёшда ва у аллақачон “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” каби клублар академиясида ўйнашга улгурган. Футболчи “қизиллар”дан “Юнайтед”га ўтди. 2014 йилнинг июлида манкунианликлар қўшниларидан 16 минг евро олиб, футболчини “шаҳарликлар”га беришган, 2020 йилнинг октябрида эса 800 мингга қайтариб сотиб олишган. Ҳужумчи “Манчестер Юнайтед” ёшлар жамоасида ўзини яхши кўрсатмоқда. Шу кунгача англиялик футболчи U-23 терма жамоаси сафида 16 та ўйин ўтказиб, 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Бунгача у U-18 терма жамоасида 23 учрашувда 25 та гол урган. Макнилл барқарор ўйин кўрсатмоқда, “Манчестер Юнайтед”нинг марказий ҳужумчилари эса ўзини унча кўрсатмаяпти. Эҳтимол, эртами-кечми Рангник унга эътибор қаратади.

 

Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.

Киритилди: 18.12.2021 15:35. Ўқилди: 3880 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
20:30
Манчестер Сити
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.