Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рангник – ван де Бек учун идеал мураббий (ми?). Мутахассис келгандан кейин голландияликнинг “Манчестер Юнайтед”даги ўрни қандай бўлади?

2020 йил ёзги трансферлар ойнасида “Манчестер Юнайтед” ажойиб футболчи билан шартнома имзолади – 39 миллион евро эвазига “Аякс” жамоаси етакчиларидан бири Донни ван де Бекни қўлга киритишди. Доннига қитъанинг кўплаб топ-клублари даъвогарлик қилишди, аммо Манчестер клуби қолганлардан анча илдамроқ ҳаракат қилишди. “Қизил иблислар” мухлислари бу трансфердан жуда хурсанд бўлиб, голландиялик футболчи “Олд Траффорд”да ўзини қандай кўрсата олишини интиқлик билан кутишди.

“Манчестер Юнайтед”нинг янги ўйинчисининг ёши мухлислар ва мутахассисларда янада кўпроқ хурсандчилик уйғотди. Англияга кўчиб ўтганда ван де Бек атиги 23 ёшда эди, бироқ ёш бўлса-да, унда катта ўйин тажрибаси бор эди – Голландия Эредивизиясида юздан ортиқ ўйин, шунингдек, Чемпионлар лигаси мусобақасидаги ўндан ортиқ ўйин. Доннининг кўп қирралилиги билан бирлашганда, келишув Манчестер клуби учун жуда муваффақиятли бўлиб туюлди, лекин аслида воқеалар бошқа йўналишда ривожлана бошлади ...

Ван де Бек Англия Премьер-лигасида дебют қилди. Ўтган йилнинг 19 сентябрь куни “Кристал Пэлас”га қарши уй учрашувнинг 67-дақиқасида Поль Погба ўрнига захирадан майдонга тушган Донни жамоасининг ягона голи муаллифига айланди. Аммо голландиялик футболчи жамоадаги ўз ўрнини мустаҳкамлай олмади, бу эса Оле-Гуннар Сульшерни ван де Бек учун энг яхши жой захира ўриндиғи эканлиги ҳақидаги фикрнинг уйғотишга олиб келди.

 

Натижада, ван де Бек 2020/21 йилги Премьер-лигада 19 та ўйин ўтказди, шундан бор-йўғи 4 таси асосий таркибда бошланган. Яримҳимоядаги жиддий муаммоларга қарамай, Поль Погба ҳам, Фред ҳам, Скотт Мактоминай ҳам барқарор бўлмаган бўлмаган бўлса-да, голландиялик Сулшернинг иккинчи ўриндаги танлови эди.

2021 йилнинг ёзида “Манчестер Юнайтед” ва Сульшернинг ван де Бекни қўйиб юборишдан бошқа иложи йўқдек туюлади. Голландиялик футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши керак эди ва “қизил иблислар” ўйинчини ижарага бериш ёки уни қайтариб сотиб олиш шарти билан бошқа жамоага трансфер қилишга ҳаракат қилди. Аммо, сўнгги 12 ой ичида Доннининг потенциал қиймати ярмига тушиб кетган.

Аммо, шундай бўлса ҳам ван де Бек “Олд Траффорд”да қолишга қарор қилди ва Сульшер ўз шарҳларидан бирида голландияликга кўпроқ ўйин амалиёти беришга ваъда берди. Вақт кўрсатганидек, норвегияликнинг сўзларига ишониш қийин эди, чунки унинг ўзи клубда қолиш учун курашиши керак эди ва бунинг учун Оле-Гуннар тажрибали кадрларга таянишни афзал кўрди. Сульшер ишдан бўшатилган вақтда ван де Бек “Манчестер Юнайтед” сафида барча турнирларда бор-йўғи 6 та ўйинда майдонга тушганди.

Қизиғи шундаки, Сульшер “Манчестер Юнайтед” бошчилигидаги сўнгги “Уотфорд”га қарши меҳмондаги ўйиннинг иккинчи ярмида ван де Бекни майдонга туширди. Бу вақтга келиб мезбонлар икки тўп фарқи билан ғалаба қозонаётган эди ва норвегияликнинг шундай танқидий паллада асосий таркибда ўзи энг кам ишонадиган одамидан умид қилиш қарори очиғи, ҳайратда қолдирди. Балки бу фақат норвегияликнинг изтироби бўлгандир, аммо ван де Бек майдонда бор-йўғи 5 дақиқа вақт топиб, Криштиану Роналдунинг узатмаси билан ҳисобни ўзгартиришга муваффақ бўлди. Қолаверса, голландиялик футболчи яккакурашларда ғалаба қозониш фоизи (67%) бўйича МЮ лагерида энг яхшиси бўлиб чиқди ва умуман олганда, у ўз фаоллиги билан майдонда ажралиб турди. Аммо, 69-дақиқада меҳмонларнинг марказий ҳимоячисига нисбатан қоида бузган Гарри Магуайрга қизил карточка олгани Сульшер жамоасига кўпроқ нарса учун курашишга ва ҳеч бўлмаганда бир очкони сақлаб қолишга имкон бермади. Қолаверса, учрашув якуни арафасида “Юнайтед” ўз дарвозасидан яна иккита гол ўтказиб юборди ва турнир аутсайдерларидан 1:4 ҳисобида мағлубиятга учрагани Сульшернинг бош мураббийлик лавозимидан кетишига сабаб бўлди.

Сулшерсиз “Манчестер Юнайтед”нинг навбатдаги расмий ўйинида, ван де Бек “Вильярреал”га қарши Чемпионлар лигасидаги муҳим ўйинида асосий таркибга майдонга тушди. Мазкур баҳсда Донни “Уотфорд”га қарши ўйиндагидек зўр ўйин кўрсатмаган бўлса-да, барибир тиришқоқлиги билан яхши таассурот қолдирди.

Премьер-лига доирасидаги “Челси”га қарши ўйин олдидан Каррик матбуот анжуманида ван де Бекни мақтади: “Донни – жуда кўп қиррали футболчи. У бир нечта позицияларда ўйнай олади, бутунлай бошқа функцияларни ҳам бажара олади”.

“Аякс” ва Голландия терма жамоасида ҳам ван де Бек шу каби фазилатларни намоён этади. Унинг кўп қирралилиги - бу ҳақиқат. 

Аммо Майкл Каррик жамоа бошқарувида узоқ қолмади. “Арсенал” устидан қозонилган ажойиб ғалабадан сўнг (3:2) мутахассис клубдан кетишини эълон қилди ва германиялик Ральф Рангник тез орада “қизил иблислар”нинг мураббийига айланди. Бу мутахассис прессингнинг отаси сифатида танилган – босим қилишга одатланган футболнинг немисча версияси. Унинг қўл остидаги ўйинчилар барча вазиятларида, ҳатто тўпсиз ҳам доимий иштирок этишлари талаб этилади.

Бу Ван де Бек учун асосий таркиб футболчиси бўлиш учун яхши имконият, чунки Голландияда прессингли футбол асослари бир неча ўн йиллар олдин жорий қилинган ва Донни тарбияланувчиси бўлган “Аякс” академиясида ҳам шунга ўхшаш схемада ўйнашади. Аммо, шуни унутмаслигимиз керакки, Рангник яхши кўрадиган шиддатли ўйин учун футболчи оптимал жисмоний ҳолатда бўлиши керак ва ван де Бекда бўлган бундай чигал ўйин жадвалидан сўнг голландиялик баъзи муаммолар бўлиши мумкин.

Ҳозирча ван де Бек “Манчестер Юнайтед”га мослашиш учун иккинчи имкониятга эга бўлди. Хусусан, Рангник Доннига Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридаги “Янг Бойз”га қарши тўлиқ ўйин ўтказишга имконберди ва умуман олганда, голландиялик жуда муносиб ўйин кўрсатди. Унинг ҳисобида 107 та пас бўлиб, улардан 78 фоизи шерикларига муваффақиятли етиб борган. Бундан ташқари, ван де Бек 23 та яккалик курашда қатнашиб, уларнинг 57 фоизида ғалаба қозонганини, шунингдек, дарвоза томон 12 та зарба амалга оширган. Бу Донни учун 2019 йил ноябрь ойидан бери максимал кўрсаткич бўлди. У “Аякс” футболчиси сифатида “Лилль”га қарши Чемпионлар лигаси ўйинида шундай 13 та ҳаракатни амалга оширган эди.

Демак, назарий жиҳатдан Рангник ван де Бек учун “Манчестер Юнайтед”да деярли идеал мураббийга айланиши мумкин, бунда Донни фаолиятини қайта тиклай олади ва ниҳоят “Олд Траффорд”нинг ҳақиқий эгаларидан бирига айланади. Агар бу сафар ҳам нимадир нотўғри бўлса, кейинги трансфер ойнасида клуб ҳам, футболчи ҳам қатъий қарор қабул қилиши керак.

 

Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.

Киритилди: 20.12.2021 17:36. Ўқилди: 2899 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
20:30
Манчестер Сити
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.