Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Манчестер Юнайтед”нинг баъзи футболчилари раҳбариятдан норози. Клубдан кимлар кетиши мумкин?

“Манчестер Юнайтед” кийиниш хонасида бутун мавсум носоғлом муҳит ҳукмронлик қилди, аммо сўнгги воқеалар вазият кутилганидан ҳам ёмонроқ эканлигини кўрсатмоқда. Бош мураббий Ральф Рангник жамоа ичидаги ёмон муҳит туфайли “Манчестер Юнайтед” Чемпионлар лигасига йўлланмасини қўлдан чиқаришдан хавотирда эканлигини, шунингдек, баъзи футболчилар клубини тарк этмоқчилиги ҳақида маълумот берди. Қолаверса, Рангник қўл остида кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчилар мутахассиснинг принципларидан норози.

Вазиятга Криштиану Роналду ҳам “олов қўйиб” юборди ва у ОАВ орқали жамоадошларини танқид қилди. Португалиялик машғулотдан сўнг, ёлғиз ўзи қолиши ва қолганлардан кўра кўпроқ шуғулланишини айтган. Бироқ, КриРо жамоанинг қолган аъзолари шундай иш тутмаётганидан норози. Клуб вакиллари “Манчестер Юнайтед” қишки трансфер ойнасида фаол бўлмаслигини айтишди. Ральф Рангник таркибни мустаҳкамлаш ортиқча пул сарф қилмайди. Бироқ, муносиб таклифлар бўлган тақдирда, “қизил иблислар” бир қанча сотувларни амалга оширишии мумкин. Чунки, клуб ёзда таркибни жиддий равишда кучайтиришни режалаштирмоқда. Шу сабаб, “Stadion.uz” нашри қишки трансфер ойнасида МЮни кимлар тарк этиши мумкинлиги ҳақида бироз маълумот беришга қарор қилди.

 

Поль Погба
Трансфер нархи: 55 млн евро

Қаерга бориш мумкин: ПСЖ, “Реал Мадрид”

Франциялик яримҳимоячининг шартномаси шу ёзда якунига етади. Погба кейинги мавсумда ҳам “Манчестер Юнайтед”да қолиши номаълум. Сўнги трансфер ойнасида Поль деярли ПСЖга ўтган эди, аммо Мессининг хариди бу воқеага нуқта қўди. Сабаби, Париж клуби учун Погба билан шартнома имзолаш молиявий жиҳатдан имконсиз эди. “Манчестер Юнайтед” вазиятдан келиб чиқиб, футболчини қўйиб юбориш вақти келди деб ҳисобламоқда. Бироқ, “қизил иблислар” уни яқин кунларда сотмаса, француз олти ой ичида жамоадан бепул кетади. Шу сабаб, манкунианликлар қишда Погбани сотишга уриниб кўрмоқчи. Бу сумма тахминан 55 миллион евро ташкил қилиши мумкин. Шунингдек, франциялик футболчининг ўзи ҳам Манчестерда бахтсиз эканини, Туринда ўйнаш қулайроқ бўлганини бир неча бор таъкидлаган.

 

Антони Марсьял

Трансфер нархи: 32 млн евро


Қаерга бориш мумкин: “Барселона”,   “Севилья”, “Ньюкасл”, “Атлетико”, “Ювентус”

Марсьялнинг Рангник билан муносабатлари ёмон эканлигини “Астон Вилла” – “Манчестер Юнайтед” ўйини олдидан содир бўлган воқеалар кўрсатиб турибди. Немис мутахассиси Марсьялнинг нега таркибда йўқлиги ҳақидаги саволга: “У таркибда бўлишни истамади”, - деб жавоб берди. Футболчи эса “Мен ҳеч қачон “Манчестер Юнайтед”да ўйнашни рад этмаганман”, - дея мураббийнинг сўзларига жавоб қайтарди. Марсьял жорий мавсум Премьер-лигада 20 та ўйиндан атиги 7 тасида майдонга тушди. На собиқ, на ҳозирги мураббийлар Антонини асосий марказий ҳужумчи сифатида кўришмайди. “Қизил иблислар” 26 ёшли форвардни сотишга қарши эмас. Қолаверса, футболчига даъвогарлар ҳам етарлича. Харидорларнинг барчаси французни ижарага олмоқчи. Аммо, ушбу жамоалар орасида фақатгина “Барса” сотиб олиш шарти билан 40 миллион евролик таклиф жўнатган.

 

Жесси Лингард

Трансфер нархи: 20 млн евро

Қаерга бориш мумкин: “Тоттенхэм”, “Ньюкасл”

“Манчестер Юнайтед” ўтган ёзда Лингардни сотмоқчи эди, аммо клуб инглиз футболчиси учун фойдали таклиф олмади. Ҳужумкор яримҳимоячи манкунианликлар уни асосий таркибда китишмагани сабаб, фаолиятининг катта қисмини ижарада ўтказди. Жессининг ўзи ҳам бундан чарчаганга ўхшайди. 2021 йилда у МЮнинг янги таклифини рад этди ва клубини ўзгартириш ниятида эканлигини маълум қилди. “Тоттенхэм” Лингардни ёзда текинга қўлга киритишни режалаштирмоқда, аммо “Ньюкасл” ҳам Жессини қўлдан чиқармоқчи эмас ва қишдаёқ “қизил иблислар”га фойдали таклиф юбормоқчи. Чунки, “қарғалар” чемпионшипга тушиб кетмаслик учун жамоани кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Футболчининг нархи унчалик катта эмас, шунинг учун унга Англиядан бошқа харидорлар ҳам бўлиши мумкин.

 

Маркус Рэшфорд

Трансфер нархи: 85 млн евро

Қаерга бориш мумкин: ПСЖ

Мураббийлар штаби охирги пайтларда Рэшфорднинг ёмон спорт формасидан хавотирда, аммо “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти футболчи билан хайрлашишни исташмаяпти. Манкунианликлар Маркус операциядан тузалиб кетгунча кутишга тайёр. Жорий мавсумда ҳужумчи 11 учрашувда атиги 2 та гол урган. Футболчининг шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Кўринишидан, футболчи ҳам, клуб ҳам ҳамкорликни якунламоқчи эмас. Аммо, бирданига Рэшфорд ПСЖнинг қисқа рўйхатидан жой олгани маълум бўлди. Гап шундаки, Почеттино Маркуснинг ўйинига қойил қолади. Агар, Мбаппе “Реал”га кетса, парижликлар Рэшфордни қўлга киритишга ҳаракат қилишмоқчи.

 

Эдинсон Кавани

Трансфер нархи: 4 млн евро

Қаерга бориш мумкин: “Барселона”, “Севилья”, “Ювентус”, “Коринтианс”

Эдинсон Кавани, Мейсон Гринвуд ва Гарри Магуайр “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Роналдуга кўпроқ эътибор бераётганидан норози. 34 ёшли уругвайлик ҳужумчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи. Жорий мавсумда у Премьер-лигада 9та ўйинда 2та гол урди. Ёши катта бўлишига қарамай, Кавани кўплаб клублар қизиқиш билдирган. Декабрь ойида “Барселона” ҳужумчи билан 1,5 йиллик шартнома борасида келишиб олгани, аммо “қизил иблислар” билан трансфер борасида тўлиқ келишмагани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, уругвайлик футболчига “Барса” таклиф қилганидан кўра кўпроқ маош тўлашга тайёр бўлган “Коринтианс” ҳам курашга қўшилди. Бироқ, Эдисон ҳали Европада ўйнаш ниятида эканлигини билдирган.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 18.01.2022 19:38. Ўқилди: 8023 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.