Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Омадли ва омадсиз харидлар. “Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг қиммат трансферлар (топ-10)

“Stadion.uz” нашри “Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг қиммат 10 та транфер ҳақида маълумот беришга қарор қилди.

10. Рио Фердинанд “Лидс”дан “Манчестер Юнайтед”га – 46 миллион евро

2002 йилнинг ёзида дунёнинг энг қиммат марказий ҳимоячиларидан бири инглиз Рио Фердинанд эди. “Манчестер Юнайтед” 23 ёшли Фердинандни 46 миллион евро эвазига сотиб олди. Ўша пайтда Риодай ўйинчи учун бундай пул тўлаш тасаввур қилиб бўлмайдиган нарса эди. Рио Фердинанд “қизил иблислар” сафида 12 йил давомида тўп тепди. Бу вақт ичида у 6 марта Премьер-лига ва 2008 йилги Чемпионлар лигасида, жами 19 та совринни қўлга киритди. “Манчестер Юнайтед” таркибида Фердинанд 454 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урган.

 

9. Аарон ван Биссака “Кристал Пэлас”дан “Манчестер Юнайтед”га  – 55 миллион евро

2019-2020 йилги мавсумда “Манчестер Юнайтед” Аарон ван Биссакани ўз сафига қўшиб олди. У АПЛнинг энг кучли ва истиқболли ҳимоячиларидан бири ҳисобланган ва у буни амалда ҳам исботлаб келмоқда. Манкунианликлар ўша пайтдаги Англия ёшлар терма жамоаси футболчиси учун трансфер бозоридаги қийматидан анча юқори бўлган 55 миллион евро тўлашди. Эътиборли томони, ушбу сотув “Кристал Пэлас” ўз тарихидаги рекорд трансфер ҳисобланади.

 

8. Фред “Шахтёр”дан “Манчестер Юнайтед”га – 59 миллион евро

Саккизинчи ўриндан бразилиялик яримҳимоячи Фреднинг трансфери жой олди. У Донецкнинг “Шахтёр” клубидан 59 миллион евро эвазига “қизил иблислар” сафига кўчиб ўтди (Украина клуби тарихидаги рекорд трансфер). Бироқ, футболчи Украина Премьер-лигасида ва Европа майдонларида кўрсатган ўйинини Манчестерда намойиш эта олмади. Фред Моуриньонинг норозилиги ва Сульшер келиши билан асосий таркибда унчалик кўп кўриниш бермай қолди. Лекин, ушбу мавсумда футболчи аввалгиларига қараганда анча яхши ўйин намойиш этмоқда ва ҳозиргача 18 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланган. Умуман олганда, юқоридаги натижа аввалгиларига қараганда анча яхши.

 

7. Антони Марсьял “Монако”дан “Манчестер Юнайтед”га - 60 миллион евро

Рейтинг еттинчи поғонасида франциялик ҳужумчи Антони Марсьял жойлашган. Франциялик футболчи етти йилдан бери манкунианликлар шарафини ҳимоя қилмоқда. Аввалига у асосий таркибда ўз ўрнига эга бўла олмади, аммо бош мураббий алмашиши билан Марсьял кўпроқ ўйин амалиётига эга бўла бошлади. Бироқ, ушбу мавсумда Криштиану Роналдунинг МЮга қайтиши, Антони учун яхши бўлмади ва ҳозирда яна захира футболчиига айланди. Умуман олганда, француз “қизил иблислар” сафида 269 та ўйин ўтказиб, 79 та гол урган ва 50 та голли узатмани амалга оширган.

 

6. Бруно Фернандеш “Спортинг”дан “Манчестер Юнайтед”га, – 63 милион евро

Португалиянинг “Спортинг” клубидаги ажойиб ўйинларидан ўнг, “Манчетер Юнайтед” Фернандешга қизиқиш билдира бошлади. 2019-2020 йилги мавсумда эса португал расман “қизил иблис”га “айланди”. Умуман олганда, Брунонинг МЮга келиши, клуб учун анча фойдали бўлди. Чунки, футболчи яримҳимоя позицияда ўйнаса-да, кўплаб гол ва асистлар муаллифига айланган. Фернадеш ҳозиргача, “Манчестер Юнайтед” таркибида 108 ўйинда майдонга тушиб, 47 та гол ва 38 та асистни ўзҳисобига ёздириб қўйган. Шунчаки, ажойиб!

 

5. Анхель Ди Мария “Реал”дан “Манчестер Юнайтед”га – 75 миллион евро

 

2014 йилнинг 26 август куни “Манчестер Юнайтед” “Реал” юлдузи Анхель Ди Мария билан шартнома имзолади. Аргентиналик футболчи 75 миллион евро эвазига Туманли Альбионга кўчиб ўтди. “Қизил иблислар” таркибида ўтган бир мавсум Ди Мария учун жуда омадсиз ўтди: 32 ўйин, 4 гол, 12 голли узатма. Бундан ташқари, футболчи клубини ўзгартириш истагини билдирган. 2015 йилнинг ёзида эса “Манчестер Юнайтед” аргентиналик футболчини ПСЖга 63 миллион еврога сотиб юборди ва шу тариқа клуб футболчи ортидан 12 миллион зарар кўрди.

 

4. Ромелу Лукаку “Эвертон”дан “Манчестер Юнайтед”га – 84,7 миллион евро

Тўртинчи ўриндан бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку жой олди. 2017 йилнинг 10 июлида манкунианликлар “Эвертон” ҳужумчиси билан шартнома имзолаганини расман элон қилиб, трансфер тафсилотларини ошкор қилди. Трансфер суммаси салкам 85 миллион еврони ташкил қилди. “Манчестер Юнайтед” билан икки йил давомида Лукаку 96 ўйинда майдонга тушиб, 42 гол урган ва 13 голга ассистентлик қилган. Кейинчали, футболчи Италиянинг “Интер” клубига ўтди ва ҳозирда бельгиялик яна АПЛнинг “Челси” клубида ўйнамоқда

 

3. Жейдон Санчо “Боруссия Д”дан “Манчестер Юнайтед”га – 85 миллион евро

Учинчи ўриндан Англия терма жамоаси футболчиси Жейдон Санчо жой олди. “Боруссия Д”  Жейдон Санчо “Манчестер Юнайтед”га  нақд 85 миллион еврони трансфер қилди. Умуман олганда, футболчининг АПЛдаги ишлари юришмаган ва 2017 йилда салкам 8 миллион евро эвазига немис клуби сафига кўчиб ўтган эди. Жорий мавсум аввалида футболчи яна Англия чемпионатига қайтди.

 

2. Гарри Магуайр “Лестер”дан “Манчестер Юнайтед”га  – 87 миллион евро

“Манчестер Юнайтед”нинг амалдаги сардори Гарри Магуайр рейтингимизнинг 2-поғонасидан жой олди. Футболчи “қизил иблислар” сафига “Лестер Сити”дан кўчиб ўтди. Манкунианликлар футболчи учун 87 миллион евро тўлашга мажбур бўлди. Умуман олганда, бу трансфер МЮ учун омадли ёки омадсиз деб бўлмайди. Чунки, Гарри баъзи пайтларда ўта ишончли тарзда ўйин намойиш этса, баъзан оддий хатоларга йўл қўйади.

 

1. Поль Погба “Ювентус”дан “Манчестер Юнайтед”га - 105 млн евро

“Манчестер Юнайтед”нинг энг қиммат харидлари рейтингида биринчи ўринни франциялик марказий яримҳимоячи Поль Погба эгаллаб турибди. 2016 йилнинг 9 августида манкунианликлар Погба учун “Ювентус”га 105 миллион евро тўлашди. Ушбу харид ортидан“Манчестер Юнайтед” ва футболчининг ўзига кўплаб танқидларбўлди. Кўпчиликнинг таъкидлашича, футбол оламида ҳали ҳеч нарсани қойиллатмананфутболчи учун бу жуда катта сумма бўлган. Бироқ, “Манчестер Юнайтед” трансфер сиёсатидаги мавжуд тенденциялардан келиб чиқиб, футболчи учун шунча пул тўлаган. Погба “Манчестер Юнайтед” сафида 219 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол урган ва 49 та голга ассистентлик қилган.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 23.01.2022 18:00. Ўқилди: 3630 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.