Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«90min». Англия Премьер-лигасининг энг яхши ярим ҳимоячилари ўнталиги билан танишинг!

АПЛ узоқ йиллардан буён дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячилар макони ҳисобланади. У ердан сиз исталган жамоага, исталган услубга мос футболчиларни топа оласиз. Рақиб ҳужумини бузувчи тўртинчи рақам дейсизми, плеймейкерликни қойиллатадиган олтинчи, ўйин динамикасини таъмин этувчи саккизинчи ёхуд голлар урадиган ўн сони туширилган либос эгалари, айнан мана шу позицияда ҳаракат қилишади. Шу ўринда савол туғилади: АПЛда кимлар бу борада етакчи? Қуйида ушбу саволнинг жавобини билиб олишингиз мумкин бўлади.

10. Конор Галлахер – «Кристал Пэлас»

Конор ўтган мавсум «Вест Бромвич»даги ҳаракатлари орқали ўзинининг истеъдодини намойиш қилганди. Унинг нималарга қодирлиги эса, «Кристал Пэлас»да кўрина бошлади. Галлахер майдон марказида битмас қувват манбайига айлана олди. Биз буни унинг голлари ҳамда голли узатмалари орқали кўриб турибмиз. Ўйлаймизки, у кейинги мавсумдан бошлаб «Челси»да ёрқинроқ порлайди.

9. Мейсон Моунт – «Челси»

Ҳужумкор ярим ҳимоячилар ичида Мейсон Моунт каби ноёб иқтидорларни топиш жуда ҳам мушкул иш. У майдоннинг исталган нуқтасида фаол ўйнай олади. Айниқса, ҳужумда, унинг таъсири юқори даражада. Буни Моунтнинг бу мавсумдаги 7та голи ҳамда 8та ассистидан ҳам билиб олсак бўлади. Ҳа, «Челси» сўнгги пайтларда таркибни кучайтириш учун кўп ҳаражат қилди. Аммо клубнинг академия ёшлари ҳам катта юлдузларга рақобат қила оладиган даражадаги савияга эга.

8. Фил Фоден – «Манчестер Сити»

Фоденнинг қила оладиган ишларини АПЛда унча-мунчаси эплай олмайди. Хусусан, унинг жозибадор ҳаракати, юқори техникаси ва албатта тезлиги, жамоаси учун ўта муҳим фактор бўлиб хизмат қилади. Айнан шундай хусусиятларга эга бўлгани учун ҳам Фоденга қарши ҳимояланиш жуда мураккаб иш бўлиб қолган. У «шаҳарликлар» мактабидан чиққан. Бу ҳам Фоденнинг ютуқли томонларидан биридир.

7. Бруну Фернандеш – «МЮ»

Бруну Фернандешни ушбу рўйхатга киритиш учун анча ўйландик. Аммо футболчининг ўтган мавсум кўрсатган фантастик ҳаракатлари бизни бунга мажбур қилди. Ҳархолда, бу еттинчи ўрин учун арзирли меҳнат. Гарчанд, португал бу мавсумда ўзини у қадар кўрсата олмаётган бўлсада, унинг фаолияти ҳали олдинда. Шундай экан, Бруну яқин келажакда ҳам «МЮ» асоси бўлиб қолади.

6. Илкай Гюндоган – «Манчестер Сити»

2021 йил якунларини чиқарилаётганда ҳам Илкай бизнинг рўйхатда ўз ўрнига эга бўлганди. Умуман олганда, у «Etihad»да муҳим фигуралардан бири саналади. Гол уришни ёқтирадиган ва жамоаси ўйинини боғлаш билан шуғулланадиган немис футболчиси ўйинини эътироф этмасликнинг иложи йўқ, назаримизда. У АПЛнинг энг яхшилари қаторида бўлишга муносибдир.

5. Н'Голо Канте – «Челси»

Кантенинг куч-қудратига клуб миқёсида яқин-яқингача шубҳа кўзи билан қарайдиганларнинг сони жуда кўп эди. Аммо француз сўнгги 12 ой ичида нималарга қодир эканини исботлаб бера олди. Футболчининг, айниқса, ҳимояда тегадиган фойдаси жуда ҳам катта. Тухель даврида эса Канте ўз ўйинида ҳужумкор унсурларни ҳам намойиш эта бошлади. Бу эса унинг голлар уришида ўз исботини топмоқда.

4. Деклан Райс – «Вест Хэм»

Бир кун келиб, келажакда, «Вест Хэм» бу футболчисини катта маблағ эвазига сотиб юборади. Райс инглиз футболчиси бўлгани учун ҳам Англияда унинг баҳоси анча баланд бўлади, албатта. Товон пулини айтмаса ҳам бўлади. Негаки, у Премьер-лигадаги энг кучли таянч ярим ҳимоячиларидан биридир.

3. Родри – «Манчестер Сити»

Ушбу ярим ҳимоячига йиллар давомида танқид тошини отувчилар топилиб келаётган эди. Аммо жорий мавсумдан унинг қимматбаҳо футболчи эканига ҳеч қандай шубҳа қолмади ҳисоб. «Ман Сити»нинг афсонавий футболчиларидан бири бўлмиш, Фернандиньо ўрнида ҳаракат қилаётган испан футболчиси давомий равишда барқарорлик кўрсатиб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида Родри Пеп Гвардиола жамоасининг доимий асосий таркиб футболчиси бўлишини таъминлади.

2. Бернарду Силва – «Манчестер Сити»

Очиғи, Силванинг номини ушбу рўйхатда эътироф этмасликнинг иложи йўқ эди. Чунки унинг майдонда бўлиши - ўйин тақдирини ўзгартира олишини ҳамма яхши билади. Унинг тўпни назорат қила олиши, эпчиллиги, ҳамда ҳаракат темпи, жамоасига катта устунлик тақдим этади. Силванинг илғор таъминлови билан доимо Пеп жамоаси муваффақиятли ҳужумни амалга ошира олади. Португалия терма жамоаси аъзоси бугунги кунда «шаҳарликлар» учун сув ва ҳаво каби зарур унсурга айланиб улгурган.

1. Кевин Де Брюйне – «Манчестер Сити»

Мана, у қаерда! Шубҳасиз, Кевин ўзига мос жойда. Чунки у АПЛнинг энг яхши ярим ҳимоячисидир. Бельгия термаси сардори ҳақида фақат бир нарса дейиш мумкин – биз унинг ўйинларини севамиз ва севишда давом этамиз! Гвардиола - бахтли инсонлардан бири. Чунки унинг жамоасида Кевиндек футболчи тўп суради...

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 31.01.2022 22:29. Ўқилди: 3136 марта. Фикрлар: 21 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.