Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сукут кўринишида раҳмат!

Жорий мавсум бошида, аниқроғи, Испания Ла-Лигаси 8-турида «Атлетико» ўз майдонида «Барселона»ни тор-мор келтирди - 2:0. Савол туғилади: нега тўсатдан айнан шу учрашув ёдга олиняпти? Гап шундаки, Мадриддаги баҳсда бош қаҳрамон бўлган Луис Суарес (уругвайлик футболчи аввалига Тома Лемар голига ассистентлик қилган, кейин рақиб дарвозасини ўзи ҳам нишонга олганди) ижобий хатти-ҳаракати билан эътибор марказига тушганди. Яъни асовроқ табиатли ҳужумчи Каталония клуби билан ёмон хайрлашганига қарамай, ўз голини ҳам, ғалабани ҳам алоҳида нишонламаганди. У бу билан собиқ жамоасига сукут кўринишида раҳмат йўллади. Энг қизиғи, Луис Суарес яна бир собиқ жамоаси - «Ливерпуль» дарвозасига урган дастлабки голини нишонлашдан тийилмаганди. Умуман олганда, замонавий футболда топ даражадаги ўйинчиларнинг собиқ жамоалари дарвозасига урилган голдан кейин хурсандчилик қилмасликлари урфга айланиб улгурди. Бу ҳурмат белгиси, албатта.

* Криштиану Роналду мавсум-2012|2013да «МЮ» дарвозасига 2та гол урди ва ҳар иккисини нишонламади. Ўшанда «Реал» ЧЛ 1|8 финалида «Юнайтед» билан тўқнаш келганди. Ҳаммаси - сэр Алекс Фергюсонга ҳурмат ифодаси.

* Криштиану Роналду ва «МЮ» йўллари 2018 йили ҳам кесишди - бу вақтда Ферги «қизил иблислар» бошқарувида эмасди. Шунинг учунми, Криштиану бу гал голни эффект­ли тарзда нишонлади - трибуналарга мукаммал мушакларини кўрсатди.

* Криштиану Роналду ЧЛда собиқ клубларидан фақат «МЮ» эмас, балки «Спор-тинг» дарвозасини ҳам ишғол қилган. 2017|2018 йиллар мавсумида Криш илк жамоасига қарши баҳсда жарима зарбасидан чиройли гол урди ва сукут сақлашни маъқул кўрди - у аввалига қўлларини юқори кўтарди, кейин дарҳол тушириб, узр сўрагандек бўлди. Португалиялик юлдуз кейинчалик ўз хатти-ҳаракатини чиройли сўзлар ёрдамида ифодалади: «Айнан шу клуб туфайли ҳозирги ҳолатдаман».

* Тўғри, Криштиану Роналду 2008 йили бошқача ўйларди: «Спортинг» дарвозаси томон йўлланган идеал жарима зарбасидан сўнг дабдабали юз ифодасини кўрсатганди.

* Муҳаммад Салоҳ ҳам икки ҳолатда голини нишонламади: мисрлик футболчи аввалига АПЛда «Чел­си»га қарши баҳсда сукут сақлади.

* Иккинчи ҳолат ЧЛдан ўрин олган «Рома» билан олишувда кузатилди. Ўшанда Муҳаммад Салоҳ гўёки, Роберто Фирмино ортига яшириниб олди...

* Энг драматик воқеа Фрэнк Лэмпардга тааллуқли, албатта. У захирадан майдонга тушди ва ўйин­нинг энг охирги лаҳзаларида «Челси» дарвозасини ишғол қилди. Табиийки, Фрэнк «аристократлар»га ҳурмат белгиси ўлароқ, жим турди.

* Яна «Челси» афсоналари ҳақида: Фернандо Торрес ЧЛ-2013|2014 ярим финалида «Атлетико» дарвозасига йўл топди. У қуръадан ке­йиноқ гол урган тақдирида ҳам, уни нишонламасликка сўз берганди. Торрес ваъдасига хилоф иш тутгани йўқ.

* Робин ван Перси «МЮ» сафидаги илк голларидан бирини «Арсенал» дарвозасига йўллади. Албатта, ҳеч қандай нишонлаш ҳаракати йўқ.

* Тўғри, Робин ван Перси кейинги мавсум «Арсенал» мухлислари нафратига жавобан ўз голини рисоладагидек нишонлади.

* «МЮ»дан яна бир мисол: «Вест Хэм»да ижара муддатини ўтаган Жесси Лингард 16та ўйинда 9та гол ва 5та самарали узатма қайд этиш асносида фаолиятини қайта изга солди. Кейин «Юнайтед»га қайтди ва «бол­ғачилар» дарвозасига урган голини нишонлагани йўқ.

Энг қизиғи, нишонланмаган голлар ҳақидаги ҳикояга терма жамоалар футболидан ҳам мисоллар келтириш мумкин.

* Антуан Гризманн Уругвай термаси дарвозасига гол уриб, сукут сақлади. Зеро, Франция миллий жамоаси вакили Уругвай маданиятини яхши кўради. Антуан кўпинча бир томондан уругвайлик эканлигини яширмайди. Қолаверса, «Реал Сосьедад»да Гризманни кашф этган мураббий Мартин Ласарте уругвайлик, яна «Атлетико» афсонаси Диего Годин ҳам.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Киритилди: 02.02.2022 15:32. Ўқилди: 3388 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.