Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Криштиану гаражига яна бир назар: 17 миллион фунтлик «моторлар уюми» ҳақида

Криштиану Роналду футбол оламидаги машҳурликни ундан ташқарига ҳам кўчира олган шахсдир. Футболчи тез-тез ўз шахсий ҳаёти билан боғлиқ бўлган хабар ва расмларни кузатувчилари учун улашиб туриши ҳеч кимга сир эмас. Бу сафар эса катта саҳнага унинг ўзи эмас, балки турмуш ўртоғи Жоржина Родригес чиқди. У яқинда «Netflix» тармоғи фойдаланувчилари учун ўз ҳаётининг ҳашаматларини, хусусан, махсус гаражини намойиш этди. «МЮ» суперюлдузининг жуфти «Netflix» камералари қаршисида Мадрид шаҳридаги 5 миллион фунтлик ҳашамдор нарсалари билан бирга суратга тушди. Ушбу видеолар йиғиндисидан эса «Мен Жоржинаман» ( I Am Georgina / Yo soy Georgina) номли ҳужжатли фильм ишланганидан ҳамманинг хабари бор. Жоржина Криштианунинг гаражини кўз-кўз қилар экан, ундаги машиналарга маҳлиё бўлади. Роналдунинг гаражи жами қиймати 17 миллионлик «моторли қутилар уюми» билан тўла эди.

Ушбу дастурнинг қисқача тизерида футболчининг суперкарлари совитиш тизимига эга гаражга моҳирлик билан териб қўйилгани ҳам акс эттирилади. Юқори сифатга эга ёритқичлар ҳамда рангдор полда ушбу манзара янада чиройли тус олган, машина жиннилари учун эса рисоладагидек кўринишга келганди. Қуйида ушбу қаторда бугунги «чақалоқ»нинг айнан қайси турдаги автомобиллари йиғилган эканини санаб ўтамиз.

Қаторнинг бошланишини футболчининг севимли уловларидан бўлмиш «Bugatti Chiron» маркали бренд эгаллаган. Ушбу машинанинг нархи камида 2 миллион фунтни ташкил этади. Ундан кейинги ўринда «Ferrari 599 GTO» турибди. Ушбу пойгачи авто нисбатан анча арзон, 500 минг фунтга баҳоланган. Навбатнинг учинчи ўринини эса 750 минг фунтлик «McLaren Senna» давом эттирган. Сўнгги ўринда «Rolls-Royce Cullinan» жойлаштирилган (300 минг фунт). Агар ҳисобдан ва жилолардан идрокингиз чарчамаган бўлса, у ҳолда гаражнинг иккинчи қаторидаги автоларни санаб кўрамиз.

Ундан 1,5 миллион фунтлик «Bugatti Veyron», оқ рангли «Mercedes-Benz C65 AMG» (200 минг ф), сабзиранг «McLaren MP4-12C» (220 минг ф), «Lamborghini Aventador» (270 минг ф) ҳамда йирик, «Merc G-Wagon Brabus» (600 минг фунт) жой олган. Шоурумдан узоқроқда барпо этилган гаражнинг яна бир қисмида камида яна тўртта бренд автолар захира шиналари олдига териб қўйилган. Ўша қаторда кумушранг «Ferrari», «AMG GLE 63» маркали «Мercedes» ҳамда қора рангли яна битта кундалик юмушлар учун мўлжалланган «Benz» савлат тўкиб турган эди.
Жоржина Родригес шунингдек, ўзи ҳақидаги фильмда «Range Rover»да сайр қилаётган пайтида ҳам кўриниш беради.

Роналду ўтган йили Англияга қайтиши билан ўз коллекциясига 250 минглик «Bentley Flying Spur» электрокарини қўшиб қўйганди. «МЮ» машғулотларига эса бошқа бир «Bentley Continental GT» билан борганидан, сиз мухлислар хабардорсиз. Роналдунинг энг қиммат автомашина харидларидан бирининг нархи 8,5 миллион фунтни ташкил этади. Суперкар бутун дунёда фақат ўн нусхада ишлаб чиқарилган «Bugatti Centodieci» эди.

 

Футболчи буни 2020 йилда сотиб олади. Ўша йили, CriRo'нинг F1 пойгаларида «Ferrari» бошқарган ҳолатида туширилган расми тарқалган. Ушбу машина «Monza» маркали 1,4 миллион фунтлик модель эди. Ҳужумчида шунингдек, энг арзон ҳисобланган «Lamborghini Urus» ҳамда «Chevrolet Camaro» номли уловлари ҳам мавжуд. Уларнинг ўртача нархи 40 минг фунтдан ошмайди. Роналду ўзи йиғган машиналаридан кўп ҳам фойдаланавермайди. У бир вақтнинг ўзида улардан фақат биттасини ҳайдай олади, холос. Энг асосий иш эса – хоббини давом эттириш.

 

 

Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 05.02.2022 22:30. Ўқилди: 2905 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Брайтон
0-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.