Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Манчестер Юнайтед" тарихидаги қора саҳифа...

1958-йил, 6-февраль. Клуб Европа чемпионлар кубоги* доирасида Белградда ўйин ўтказиб уйга қайтаётганди. Самолёт ёқилғи қуйиб олиш учун Мюнхенда тўхтаб ўтишига тўғри келди. Ёнилғи бакининг сиғими Белграддан Манчестерга тўхтамай парвоз қилиш имконини бермасди. Иш битгач экипаж икки бор учишга уриниб кўрди. Бироқ, ҳар икки ҳолатда ҳам чап двигателдаги юқори тебраниш натижасида парвоз амалга ошмади.

Графикдан ортда қолишни истамаган экипаж командири Мюнхенда тунаб қолишни истамади ва учинчи бор парвозга шайланди. Бу орада кучли қор ёғиши бошланган ва бу учиш йўлаги охирида қор уюми тўпланиб қолишига сабаб бўлганди. Лайнер бу ҳудудга кириб борар экан, ердан кўтарилиш учун лозим бўлган тезлиги пасайди. Якунда вазият назоратдан чиқиб, самолёт учиш-қўниш йўлаги охиридаги тўсиқларни ёриб ўтиб, чап қаноти билан яқинроқдаги уйга бориб урилди.

Бортдаги 44 инсондан 21  нафари дарҳол жон берди. Қолганлар орасида эса аксарият хушини йўқотди. Портлаш эҳтимолидан чўчиган командир самолётдан узоқроққа чекинишга буйруқ берди. Шунга қарамай МЮ дарвозабони Ҳарри Грегг хушсиз қолганларга ёрдам берди ва бир неча инсонни қутқариб қолди...

Аэропорт раҳбарияти дастлаб экипаж командири Жеймс Тейнни фалокат сабабчиси сифатида айблади. Кейинчалик барчаси айнан аэропорт ходимларининг масъулиятсизлиги боис юзага келгани ойдинлашди.

Фожиадан аввал МЮ ўзининг Англия чемпионатидаги қаторасига учинчи чемпионлиги учун курашаётган, ЕЧК*да ярим финалга чиққан ва аллақачон мамлакат кубоги соҳибига айланиб улгурганди. Кейинчалик клуб ўзига келиши учун бир мунча вақт керак бўлди. 1968-йил, орадан роппа-роса ўн йил ўтиб клуб тарихида илк бор Европада тенгсиз бўлди. Мэтт Басби мураббийлигидаги бу жамоа таркибида машъум фалокатдан омон чиққан икки нафар футболчи бор эди. Улардан бири бугунгача "Манчестер Юнайтед" ўйинларини "Олд траффорд" трибуналарида кузатиб келмоқда. Бу инсон - Сэр Бобби Чарлтон!

Бу нафақат бир клуб, балки футбол тарихи учун қора саҳифалардан бири ҳисобланади.

"Манчестер Юнайтед" клуби,  унинг ашаддий ва айни вақтда самимий мухлисларига бағишланади.

Ориф Толипов.

* Ҳозирги Европа чемпионлар лигаси турнири.

Киритилди: 06.02.2022 08:54. Ўқилди: 2171 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Брайтон
0-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.