Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жаҳон футболида содир бўлмайдиган воқеалар

Бугун сиз билан жаҳон футболида содир бўлмайдиган воқеалар ҳақида гаплашамиз. Футболдаги воқеаларни олдиндан айтиб бўлмаслиги ҳаммага маълум, шубҳаланишга мутлақо асос йўқ. Аммо шундай ҳолатлар борки, улар ҳеч қачон амалга ошмаслигини сиз ҳам биласиз.

Энди футболда ҳеч қачон ва ҳеч қандай шароитда бўлмайдиган воқеалар ҳақида сўз юритамиз.

Неймар ҳеч қачон "Олтин тўп"ни қўлга кирита олмайди

"ПСЖ"нинг бразилиялик ҳужумчиси аллақачон 30 ёшда. Неймар ўзининг ёши, мавжуд хизматлари ва шон-шарафига қарамай, кўпчилик томонидан ҳали ҳам истиқболли деб ҳисобланади. Улар ундан ақл бовар қилмайдиган ва ҳақиқатан ҳам муҳим нарсани кутишда давом этадилар. Бироқ, унинг максимал ютуқлари Франция чемпионати доирасида қолиб кетмоқда. Агар сиз "ПСЖ" каби клубнинг ўйинчиси бўлсангиз, унда мақтанишнинг маъноси йўқ, шунингдек, 2019 йилда Бразилия терма жамоаси билан қитъа чемпионлиги ва 2016 йилги Олимпия ўйинлари олтин медали Неймарнинг терма жамоа учун қўлга киритган ютуқлари сирасидан.

Ҳужумчининг шахсий муваффақиятига келсак, у 2012 йилда дунёнинг энг яхши ёш футболчиси ва 2015 йилда Лионель Мессига насиб этган "Олтин тўп" учун курашда учинчи ўрин соҳиби бўлган. Ҳа, Месси! Эслатиб ўтамиз, аргентиналик 30 ёшида бешта "Олтин тўп"ни қўлга киритиб бўлганди.

Роналду ва Месси ҳеч қачон Жаҳон чемпиони бўлмайди

Португалиялик Криштиану Роналду 37 ёшда, аргентиналик Лионель Месси эса июнь ойида ўзининг 35 ёшини нишонлайди. Ўзларининг буюклиги билан улар ҳалигача ўз терма жамоалари билан Жаҳон чемпионатларида ғолиб чиқмаганликлари ҳеч кимни ҳайратда қолдирмайди. Ва улар назарий жиҳатдан бу имкониятни сақлаб қолишса ҳам, бундай муваффақиятга эриша олмайдилар.

Месси учун Аргентина терма жамоаси ва унинг ғалабалари умуман оғриқли мавзу. У фақат ўтган 2021 йилнинг ёзида у фаолиятида илк бор (!!!) терма жамоадаги шериклари билан соврин қўлга киритишга муваффақ бўлганди. Бу Америка кубогида содир бўлди.

Португалия терма жамоасидаги Роналду совринлар билан бироз яхшироқ ишламоқда. 2016 йилда португаллар Францияда ўтказилган Еврони қўлга киритиб, 2018/2019 йилги мавсум якунларига кўра, УЕФА Миллатлар Лигаси ғолибига айланишди.

Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати Роналду учун ҳам, Месси учун ҳам фаолиятидаги сўнгги жаҳон чемпионатидир. Кейинги 2026 йилга қадар улар катта эҳтимол билан фаолиятларини якунлашади. Аммо бўлажак жаҳон чемпионатида на Португалия, на Аргентина термалари чемпион бўлишига шахсан мен ишонмайман. Португалия ҳали Жаҳон жаҳон чемпионати йўлланмамасига эга чиққани йўқ, март ойида улар Туркия билан саралашнинг сўнгги босқичида ярим финалда ўйнайди, шундан сўнг ғалаба қозонса, Италия ва Шимолий Македония учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади.

Аргентина бўлажак жаҳон чемпионатига ҳозирданоқ тайёргарлик кўриши мумкин.

Мбаппе ва Холанд ҳеч қачон битта клубда ўйнамайди

Кўринишидан, тарих Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни футбол модасининг асосий тенденциялари ва келгуси йилларда турли чўққилар, рекордлар ва ютуқларни забт этувчиларга айланишларини хоҳлайди. Ўзларининг потенциаллари ва қобилиятлари нуқтаи назаридан улар сайёрадаги барча футболчилардан устун туриши мумкин.

Ҳозирда 23 ёшли франциялик Мбаппе "ПСЖ" шарафини ҳимоя қилмоқда ва биласизки, у келажакда ўзини Париж клубида кўрмаяпти. Ҳаммаси ёзда у Франция пойтахтини тарк этишига боғлиқ. Миш-мишлар ва турли инсайдерлар Килианни келажакда "Реал Мадрид" билан боғлашмоқда. Дортмунднинг "Боруссия"сида ўйнаётган 21 ёшли Холандга Галактикос ҳам катта қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, ушбу ёзда ҳужумчи 75 миллион евро эвазига "бамблар"ни тарк этиши мумкин.

Мбаппе ҳам, Холанд ҳам тан олиш керакки шон-шуҳрат ва муваффақиятга эришмоқчи. Ҳам жамоавий, ҳам шахсий даражадаги ютуқлар уларга кераклиги табиий. Катта шахсий мақсадларга улар бир клубда ўйнаб эриша олмайдилар. Ва жамоа муваффақиятлари ҳеч қачон шахсий ғалабаларга тўсқинлик қилмайди. Шундай экан, бу ҳужумчилар ҳеч қачон бир жамоада бирга ўйнамайди.

Гвардиола ҳеч қачон "Реал Мадрид" бош мураббийи бўлмайди

51 ёшли Хосеп Гвардиоланинг авлодлари каталониялик. 1971 йил 18 январда у ҳозирги 7000 киши яҳайдиган Сандепор шаҳрида туғилган. У футболдаги фаолиятини "Барселона" академиясидан бошлаган ва бу академияда, шубҳасиз, ўз она юртига, ватани Каталонияга бўлган туғма меҳрини кучайтирган.

Профессионал футболчига айланиб, у фаолиятининг 11 йилини "кўк-анорранглилар"га бағишлади. Хосеп 30 ёшидан кейингина легионер мақомига эга бўлган. У Италияда "Брешия", "Рома" кейин эса Қатарнинг "Ал-Аҳли" ва Мексиканинг "Дорадос де Синалоа" клубларида ўйнаган.

Гвардиола мураббийлик фаолиятини "Барселона"да бошлаган. Аниқроғи, унинг ёшлар жамоасида. Бироқ, бир йил ўтиб, 2008 йилда у асосий жамоани бошқарган. Клуб билан у жами 14 та совринни қўлга киритди, иккитаси Чемпионлар лигасида. Хосеп шундан кейин "Бавария"ни бошқарган ва ҳозирда "Манчестер Сити"ни бошқармоқда.

У кўп жиҳатдан "Реал Мадрид" каби клуб амбицияларига мос келадиган юқори даражадаги мураббий. Бироқ, Хосеп Гвардиоланинг "Сантьяго Бернабеу"да жамоа бош мураббийи ўриндиғида ўтирганини мен тасаввур қила олмадим, сиз-чи бу борада қандай фикрдасиз?

Киритилди: 13.03.2022 16:23. Ўқилди: 5065 марта. Фикрлар: 13 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.