Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед"нинг испан жамоаларига қарши статистикаси яхши эмас

Бугун Чемпионлар Лигаси чорак финал йўлланмаси учун «МЮ» ва «Атлетико» жамоалари кураш олиб боришади.

Бунга қадар бир қанча қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Жамоаларнинг олдинги ўзаро учрашувлари

"Манчестер Юнайтед" ҳамда «Атлетико» клублари Европа Чемпионлар Лигаси доирасида жорий мавсумга қадар бир маротаба ҳам тўқнаш келишмаган. Уларнинг илк ўйини 23 февраль куни Мадридда ўтказилди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Баҳснинг 7-дақиқасида Жоао Феликс «матрасчилар»ни олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг 80-дақиқасига қадар шу ҳисоб сақланиб қолди ва манчестерликларнинг ёш иқтидорларидан бири Эланганинг голи ҳисоб тенглашишига олиб келди. Шу тариқа, жамоаларнинг биринчи ўйинида ғолиб номи аниқланмади.

Эланганинг голи «МЮ»нинг Чемпионлар Лигаси гуруҳ ва плей-офф босқичларида киритган 400-голи сифатида тарихга кирди. «Атлетико»дан ўтказиб юборилган гол эса манчестерликлар учун 100-гол сифатида қайд этилди.

Томонлар олдин УЕФА Кубок Эгалари Кубоги номи остида ўтказилган мусобақада икки бор тўқнаш келишган. 1991 йилда ўтказилган учрашувларда «Атлетико» умумий 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Дастлаб 23 октябрда Мадридда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар Футренинг дубли ва Манолонинг голи эвазига 3:0 ҳисоби билан ғалабага эришишган. Орадан икки ҳафта ўтиб ўтказилган "Олд Траффорд"даги ўйинда 1:1 натижаси кузатилган. Беллашувда Хюснинг голига Шустер жавоб қайтарган.

Умуман олганда, "Манчестер Юнайтед"нинг испан жамоаларига қарши умумий натижалари қониқарли эмас. Расмий ўйинларда "қизил иблислар" Испания клубларига қарши жами 65 ўйинда майдонга тушган ва 18 бор ғалаба қозонган (25 дуранг, 22 мағлубият).

«Атлетико»да эса кўрсаткичлар ижобий. Мадридликлар расмий баҳсларда Англия клубларига қарши умумий 36 ўйин ўтказган ва 13 тадан ғалаба ҳамда дуранг қайд этган (10 мағлубият).

Жамоаларнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиблари қуйидагича:

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Ван-Биссака, Магуайр, Варан, Шоу, Фред, МакТоминей, Эланга, Бруну Фернандеш, Санчо, Роналду.

«Атлетико»: Облак, Савич, Хименес, Реинилдо, Льоренте, Эррера, Коке, Де Пауль, Лоди, Жоао Феликс, Гризманн.

Учрашув бугун Тошкент вақти билан 01:00да бошланиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, сафардаги гол ҳеч қандай аҳамиятга эмас.

Киритилди: 15.03.2022 19:03. Ўқилди: 2334 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
1-1
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

07.05.2024. АПЛ. 36-тур.
00:00
Кристал Пэлас
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.