Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бешта ЖЧда қатнашган футболчилар

Қатар-2022 мундиали Криштиану Роналду учун ҳисоб бўйича бешинчиси бўлади. Португалиялик юлдуз қатнашган олдинги 4та ЖЧга қарасак, у энг яхши натижага биринчисида эришган - 2006 йили ярим финал. Ўшанда Криш Англия термасига қарши баҳсда ғалаба келтирган пенальтини амалга оширганди.

Португалия термаси Европа саралаш ҳудуди «плей-офф» босқичи финалида македонияликларни ортиқча муаммосиз енгди - 2:0. Ўйинда Бруну Фернандешнинг 1-голига ҳисса қўшган Криштиану Роналду ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда қувончини обуначилари билан баҳам кўрди: «Вазифа уддаланди, биз Қатар мундиалидамиз - ўз ўрнимизда! Барча португалияликларга тинимсиз қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат! Олға, Португалия!» 

Хўш, Криш аввалги мундиалларда қандай каромат кўрсатган ёхуд улар Португалия футболи афсонасига нима берган?

ЖЧ-2006 (Германия). Роналду учун биринчи ва ҳозирча энг муваффақиятли чемпионат. Португаллар Евро-2004 финалидан кейин Германияда ярим финалга чиқишди, аммо Франция термаси олдида тўхташди - 0:1. Қолаверса, улар 3-ўрин учун баҳсда мезбонларга 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Роналдунинг ўзига келсак, у ЖЧдаги голлари ҳисобини Эрон термасига қарши кечган гуруҳ ўйинида очди. Чорак финалда эса ўша вақтдаги клубдоши Уэйн Руни билан жиддий можарога борди. Эсланг, Роналду ҳакамларга қараб, Руни қизил карточкага муносиб ҳаракатланганини ошкора айтганди. «Автобусга кетаётганимизда, Криштиану мени тўхтатди ва гапга тутди: «Ри, Уэйнга қўнғироқ қилиб бер, у билан гаплашмоқчиман, аслида бундай нарсани режалаштирмаганимни айтишим керак. Хатти-ҳаракатимда Рунига нисбатан ҳеч қандай душманлик ёки ёмонлик йўқ эди. Биз битта клубдамиз, у дўстим». Қисқаси, Криш афсусда эди», - дея эслаганди кейинчалик Рио Фердинанд. Роналду ўша ўйин якунида ҳал қилувчи пенальтини самарали амалга оширди. Лекин унинг юриши шу билан тугади. Турнир якунида эса энг яхши ёш футболчига аталган совринни Кришга эмас, Лукас Подольскига беришди.

ЖЧ-2010 (ЖАР). Португалияликлар гуруҳ раундида КХДР термасини 7:0 ҳисобида енгган ўйинда голлардан бири Роналду номига ёзилди. Бироқ унинг жамоаси «плей-офф»нинг биринчи босқичида испанларга дуч келиб, 0:1 ҳисобида ютқазди. Хуллас, Роналду учун омадсиз уриниш...

ЖЧ-2014 (Бразилия). Яна бир муваффақиятсиз мундиал. Португалия термаси гуруҳ босқичи 1-турида немисларга 0:4 ҳисобида ютқазди ва якунда ҳаттоки, «плей-офф»га ҳам чиқолмади. Криштиану эса ЖАРдан Гана термаси дарвозасига урилган ягона гол билан қайтди.

ЖЧ-2018 (Россия). Португаллар бу сафар 1|8 финалда Уругвай термасига йўл бўшатишди. Тўғри, Роналдунинг ўзи Россияда анча самарали ўйнади. Дейлик, испанларга қарши кечган биринчи ўйинда қойилмақом «хет-трик» қайд этиб, 3:3 натижасини таъминлади. Криш айниқса, 3-голида жарима зарбасини мукаммал даражада амалга оширди. Иккинчи ўйинда эса Роналдунинг тезкор голи португалларга Марокаш термаси устидан ғалаба келтирди.

ТАРИХДА АТИГИ 3 НАФАР ФУТБОЛЧИ 5та ЖЧда ҚАТНАШГАН

Хуллас, Криштиану Роналду Қатар мундиалига борса, футбол тарихида 5та ЖЧда иштирок этган 3 нафар рекордчи қаторига қўшилади. Айтганча, аргентиналик Лионель Мессида ҳам шундай имконият бор - замонамизнинг икки асосий юлдузи 2006 йилдан буён ЖЧда мунтазам қатнашмоқда. Шунингдек, яна 3 нафар футболчи жорий йил якунида ўз фаолиятидаги 5-ЖЧни қарши олиши мумкин. Булар - Валон Беҳрами (Швейцария термаси, тўғри, ярим ҳимоячи анчадан буён сафда эмас), Андрес Гуардадо (Мексика термаси) ва Серхио Рамос (Испания термаси, «ПСЖ» ҳимоячисининг Қатарга бориши шубҳа остида).

Футбол тарихида 5та мундиал мазасини тотган футболчилар:

Антонио Карбахаль (Мексика терма жамоа­си), дарвозабон

Йиллар: 1950, 1954, 1958, 1962, 1966


Лотар Маттеус
(Германия терма жамоаси), ярим ҳимоячи|ҳимоячи

Йиллар: 1982, 1986, 1990, 1994, 1998

Дарвоқе, Маттеус -  жаҳон чемпиони (1990 йил) ва 2 карра кумуш медаль совриндори.


Рафаэль Маркес
(Мексика терма жамоаси), ҳимоячи

Йиллар: 2002, 2006, 2010, 2014, 2018


Элит рўйхатда Жанлуижи Буффон ҳам жой олиши керак эди, аммо афсонавий дарвозабонга омад кулиб боқмади: у 1998 йили Францияда ўтказилган ЖЧга борди, лекин майдонга тушмади, ЖЧ-2018да эса бутун Италия термаси билан четда қолди.

Ҳозирда Криштиану Роналду 4та ЖЧда гол уришга эришган футболчилар қаторида. Демак, у Қатарда бу борада мутлақ рекордчига айланиш имкониятига эга.

Футбол тарихида 4та мундиалда гол урган футболчилар:


Пеле
(Бразилия терма жамоаси)

Йиллар: 1958, 1962, 1966, 1970


Уве Зеелер
(Германия терма жамоаси)

Йиллар: 1958, 1962, 1966, 1970


Мирослав Клозе
(Германия терма жамоаси)

Йиллар: 2002, 2006, 2010, 2014


Криштиану Роналду
(Португалия терма жамоаси)

Йиллар: 2006, 2010, 2014, 2018


А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Киритилди: 07.04.2022 11:16. Ўқилди: 10373 марта. Фикрлар: 24 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.