Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»га керак эмаслиги ва кераклигининг 5 та сабаби

Криштиану учун бу мавсум олдингилари каби сермаҳсул бўлмаслиги мумкин, аммо буни омадсиз ҳам деб бўлмайди. Баъзида португалиялик ажойиб ўйин кўрсатади ва «Манчестер Юнайтед»га жуда кўп фойда келтиради, баъзан эса клуб зарарига ишлайди. Агар Роналду фаолиятини шу ерда якунлаб, Париж ёки АҚШга кетмаса, у ҳали ҳам «қизил иблислар»га Премьер-лигасида кучлилар қаторида бўлишига ёрдам бериши мумкин. Сабаби, Криштиану Америкага кетишига ва Англияни тарк этишига ҳали эрта. Аммо Ронни Премер-лига қоладими, бу катта савол...

Шу сабаб бугун португалиялик футболчини «Манчестер Юнайтед»га кераклиги, ёки керак эмаслигининг 5 та сабаби ҳақида тўхталмоқчимиз.

Роналду «МЮ»га керак эмас

1)  У ҳужумда ўйинни бузади. Португалияликлар келишидан олдин «Юнайтед»нинг олди чизиғи дунёдаги энг яхши ҳужумлардан бири эди. Бруно, Рэшфорд ва Кавани учлиги кўп гол уришарди, Погба ва Марсьял эса вақти-қақти билан жамоага ёрдам бериб туришарди. Аммо Криштиану ҳаммасини бузиб қўйди. Футболчилар бутун ўйин давомида ундан кўпроқ нарса умид қиладиган бўлиб қолишди. Натижада, Рэшфорд, Кавани ва ҳатто Бруно ҳам сояда қолди. Натижада Марсьял ва келажаги бор дея қаралган Даниэль Жеймс клубдан кетишга мажбур бўлди. Манчестерда қотил ҳужумчилар ўрнига фақат умид билан яшайдиган футболчилар қолди.

2) Роналду жамоавий футболга мос келмайди. Катта эҳтимол билан «Юнайтед»ни ёзда Тен Хаг бошқаради. Голландиялик мураббий эса жамоавий ўйин қуради, Кришга эса индивидуал футболи ҳисобланади. Сарри португалияликни ўз тизимига интеграция қила олмади, Сульшер ва Рангник уни турли комбинацияларни синаб кўрдилар, аммо натижа бўлмади. Ҳа, футболчининг шахсий статистикаси яхши, аммо бунинг учун жамоавий ўйин қурбон қилинди.

3) Ҳозирда Роналдуга ҳал қилувчи баҳсларда ишонч билдириш хато фикр бўлиб чиқди. Чемпионлар лигасида сўнгги тўрт йил ичида португалиялик бошчилигидани клублар плей-оффдан нарига ўтолмай қолди. «Ювентус» ўз даражасидан пастроқ бўлган «Аякс», «Лион» ва «Порту» каби клубларга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этишди. Шунингдек, бир неча ҳафта олдин «Манчестер Юнайтед» ҳам «Атлетико»га имкониятни бой берди. Англияда эса «Юнайтед» иккинчи даражали жамоага айланди. Португалияликлар келгунига қадар манкунианликлар Сульшер қўл остида Премьер-лиганинг юқори поғоналардаги жамоаларга қарши яхши ўйнашган. Бу мавсумда - «Ман Сити» билан иккита ўйинда 1:6 ва «Ливерпуль»га қарши битта ўйинда 0:5.

4) Роналду узоқ муддатли лойиҳанинг бир қисмига айлана олмайди. Тен Хаг (ёки Почеттино) биринчи мавсумдаёқ топ-клубни шакллантира олиши ва натижага эриша олиши даргумон. У катта эҳтимол билан келажак учун пойдевор яратади. Криштиану эса аллақачон 37 ёшда. Агар Роналду жамоада қолса, кейинги мавсум, натижалар қандай бўлишидан қатъи назар, кўп нарсаларни бой беради (голлар, кўпроқ ўйин амалиёти ва ҳоказо).

 

5) Клубдаги зиддият. Кришнинг жаҳон футболидаги таъсирини кам одам билан солиштириш мумкин. Португалиялик Фергюсон, Моуриньо, Анчелотти, Зидан каби мураббийлар билан бир клубда ишлагани ва ушбу мутахассислар билан яхши мавсумларни ўтказгани эътиборга молик. Роналду Бенитес ва Сарри каби оддийроқ мураббийлар билан ишлай олмаслигини амалда исботлаган. Тен Хаг ёки Почеттино жаҳон футболида катта обрўга эга мураббийлар эмас ва катта эҳтимол билан Криштиану уларга мослаша олмайди. Португалияликларни бўйсундиришга уринишлар эса кийиниш хонасида энг заҳарли муҳитга олиб келади.

 

Роналду «Манчестер Юнайтед»га керак

1) У мукаммал ҳужумчи. Фаолиятининг охири мавсумларини ўтказаётган бўлса ҳам португалиялик юқори даражада ўйин кўрсатмоқда. У ҳужумчи ролда ҳали ҳам дунёдаги энг яхшиларидан бири! Рангник синаб кўргандек, уни жамоавий прессингга киритиш шарт эмас. Рон учун бир мавсумда 20 дан ортиқ гол уриш ҳали ҳам одатий ҳол. Қолаверса, ҳамма «Юнайтед» бош мураббийи лавозимига Эрик Тен Хагни фаворит деб айтишмоқа. Табиийки, у футболчилардан қандай фойдаланишни билади. Бунинг ёрқин мисоли - Себастьян Аллер.


2) Роналду ёшига қарамай, ҳамон қутқарувчи ролини бажармоқда. У яқинда «Тоттенхэм»га қарши кечган ўйинда хет-трик қайд этди. Криш учта гол урди ва жамоасига рақиб устидан муҳим ғалабани қўлга киритишга ёрдам берди! Жисмоний ҳолат, тезлик, кучли зарба, бош билан ўйнаш - ҳамма нарса юқори даражада. Кузда Роннинг бир ўзи «Манчестер Юнайтед»ни Чемпионлар Лигаси гуруҳи босқичидан плей-оффга олиб чиқди, яқинда терма жамоаси сафидаги Македонияга қарши ўйинда ҳам голли узатмани амалга оширди. Умуман олганда, Роналду ҳамон ўша-ўша.

3) Ҳозирда Роналдунинг «МЮ»даги ўрнини бошқа футболчи билан алмаштириб бўлмайди. Агар португалиялик кетса, «Юнайтед»да топ даражада марказий ҳужумчи қолмайди. Каванининг шартномаси тугамоқда, Марсьял ижарада ҳам яхши ўйин кўрсатмаяпти, Гринвуд фаолиятини якунлади, Рэшфорднинг ўйинида эса пасайиш кузатилмоқда. Ҳужумга қўшила оладиган қолган ўйинчилар эса асосан қанот ҳужумчилари ёки ярим ҳимоячилар ҳисобланади. Кейин юқори даражадаги марказий ҳужумчини қидириш зарур. Трансфер бозорида эса топ даражадаги форвардлар жуда қиммат. Шунингдек, агар «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, ўша ҳужумчиларнинг ҳеч бири «қизил иблислар» сафига ўтмайди. 

4) Роналдуга катта эътибор қаратилади. Португалияликларнинг медиа салоҳияти чексиздир. У Манчестерга келганида ҳамма нарсада ўсиш кузатилди - ижтимоий тармоқлар, футболкалар, оммавий ахборот воситалари. «Қизил иблислар» узоқ вақтдан бери суперклуб мақомидан айрилиб қолган эди, шунинг учун энди ҳеч бўлмаганда ОАВда эътиборида қолиш — муҳим. Криш мақомидаги футболчи билан буни қилиш осонроқ, чунки жамоада бошқа бундай супер юлдузлар йўқ. Роннинг плюс томони ҳомийларни жалб қилишдир, бу янги ўйинчиларни сотиб олиш учун кўпроқ имкониятларни англатади.

5) «Манчестер Юнайтед»га етакчи керак. Янги лойиҳа қурилиши шароитида жамоада ҳақиқий сардор бўлиши муҳим. Магуайр ҳар бир ўйинда майдонга тушади ва 3 та ўйиндан 2 тасида қўпол хатога йўл қўяди. Роналду — майдонда ҳам, кийиниш хонасида ҳам мукаммал мотиватор. Шунингдек, анъаналар сақловчиси, ўша Фергюсон бошчилигидаги буюк «Юнайтед» бир қисми. Агар Криш қўл остида «Манчестер Юнайтед» қайта тикланса, бу ҳақиқатдан ҳам чиройли ҳикоя бўлади.

Киритилди: 08.04.2022 22:16. Ўқилди: 4195 марта. Фикрлар: 18 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.