Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўтаётган ҳафтанинг энг шов-шувли миш-мишлари

Ҳафта охиридаги энг шов-шувли миш-мишлар ҳақида тўхталмоқчимиз

Тен Хагнинг «Манчестер Юнайтед»даги режалари

«Қизил иблислар» фаол равишда янги бош мураббий қидирмоқда (Ральф Рангник янги мавсумдан бошлаб клубнинг бошқа лавозимига ўтади) ва сўнгги ҳафтада ОАВ икки номни клуб билан боғлашди: аргентиналик Маурисио Почеттино ва голландиялик Эрик Тен Хаг.

Маурисио билан музокаралар қандай кечганлиги ҳақида кўп янгилик бўлмади, аммо Тен Хаг кунига камида бир марта янгиликларнинг сарлавҳасида порлабгина қолмай, балки бутун «янги мавсумда кимларни жамоага олиб келиши» ҳақидаги хабарлар кўпайди ва ҳатто «қизил иблислар» раҳбариятига «беш йиллик режасини» ҳам тақдим этди.

«Манчестер Сити»нинг даҳшатли режаси

Агар сиз «Манчестер Сити» клуби билан озми-кўпми таниш бўлсангиз ва унинг эгалари кимлигини билсангиз, «Палончи футболчи «Ман Сити»га ўтиши мумкин» номидаги сарлавҳали хабарлар сизни ажаблантирмаса керак.

Бу ҳафта футбол инсайдери жаноб Фабрицио Романо ёзда «шаҳарликлар» сафига қўшилиши мумкин бўлган ўйинчиларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этди.

Кун Агуэро билан хайрлашгандан сўнг «Сити» раҳбарлари Харри Кейн трансфери борасида келиша олмади ва ҳужумчи топиш масаласи уларнинг рўйхатида биринчи ўринда қолди. Номзодлар тажрибали футболчилар ҳисобланади: Пауло Дибала, Жоау Феликс ва Эрлинг Холанд.

Тахминларга кўра, Де Брюйне яримҳимоя чизиғида зерикиб қолмайди: харид қилинадиган футболчилар орасида ҳозирда Премьер-лиганинг энг яхши таянч яримҳимоячиларидан бири Деклан Райс, шунингдек, «Монако»дан Орельен Тчуамени, «Спортинг»дан Матеус Нуньес ва «Болонья»дан Маттиас Сванберг.

Шунингдек, манчестерликлар бор этиборини чап қанот ҳимоячиси сотиб олишга ҳам қаратди. «Ман Сити» «шорт-листи»дан жой олган бу йигитлар ҳақида кўп эшитмаган бўлишингиз мумкин, аммо бир мунча вақт ўтгач, бу футболчилар биз учун «кашфиёт»га айланиши мумкин: «Кристал Пэлас»дан Тайрик Митчелл, «Атлетико Паранаенсе»дан Абнер Винисиус ва «Болонья»нинг яна бир вакили - Аарон Хикки.

Пеп Гвардиола фақат дарвозабон позициясини кучайтиришни истамади. Сабаби испан мутахассиси Эдерсон, шунингдек, Зак Стеффен ва Скотт Карсон каби дарвозабонлар иқтидорига шубҳа қилмайди.

Левандовски «эл-класико»да иштирок этиши мумкин

Аввалроқ польяк футболчисининг «Реал Мадрид»га ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган бўлса, ҳозирда Мбаппе ва Холанд «қаймоқранглилар» учун 1-рақамли вариант экани ҳақидаги гап-сўзлар кўпаймоқда. Ушбу хабарлар фонида Роберт ўзини «Барселона» либоси остида синаб кўрмоқчи эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Diario Sport нашри хабарига кўра, Каталония клуби вакиллари ҳужумчининг агенти Пини Захавининг билан икки марта учрашган ва музокаралар анча муваффақиятли бўлган. Захави январь ойидан бери клуб билан мумкин бўлган трансфер борасида алоқада бўлиб турибди. Шунингдек, «Барселона» ҳам ҳужумчи ҳақида кўплаб маълумотлар тўпланган.

Левандовскининг ўзи энди Германияда қиладиган иши, ютадиган соврини қолмаганлигини билади. Чунки Роберт «Бавария» (ва «Боруссия Дортмунд») билан мумкин бўлган ҳамма нарсани ютган ва карьерасида ўзгариш қилишни истамоқда.

Аммо футболчи 3 йиллик шартномани хоҳламоқда («Бавария» ҳам унга 2024 йилгача амал қиладиган шартномани бор-йўғи бир йилга узайтиришни таклиф қилади), бу эса Робертнинг ёшини (33 ёш) ҳисобга олиб, «кўк-анорранглилар»га маъқул келмаяпти. Аммо, шу билан бирга, Лева учун «Барса» салкам 100 миллион евро (ёки ундан ҳам кўпроқ) маош тўлашга тайёр.

 

Мбаппе учун барча имкониятлар яхши

«Реал Мадрид» - Мбаппе - «ПСЖ» футбол учбурчаги анчадан бери муҳокама қилинмоқда. Аммо ҳар сафар бу ҳикояда нафақат янги йўллар, балки қаҳрамонлар ҳам пайдо бўлади.

Улардан бири «Реал Мадрид» афсонаси — Зинедин Зидан. France Bleu нашрининг хабар қилишича, «Реал» собиқ устози парижликлар бош мураббийлик лавозими учун асосий номзод саналади. Пойтахт клуби раҳбарияти анчадан бери Килиан Мбаппени ўз жамоасида сақламоқчи эканлиги ҳақида хабар қилинади ва манбаларнинг таъкидлашича, «ПСЖ»нинг араб шайхлари Килианни жамоада олиб қолиш учун айнан Зиданнинг ёрдамига таянмоқчи. Ҳужумчининг Париж клуби билан шартномаси мавсум охирида тугайди ва ҳар икки томон (футболчи ва клуб) учун якуний қарор қабул қилишга камроқ вақт қолмоқда.

Мбаппенинг ўзига келсак, ҳали ҳам якуний қарорни қабул қилмаган ва бари-бир бу қарорнинг асосий омили — маош. Қайд этилишича, «қаймоқранглилар» футболчига йилига 30 миллион евро таклиф қилган, ўшанда Париж клуби ушбу «аукцион»даги фоизларни 2 мавсум учун 150 миллионга кўтарган. Ҳужумчи «Реал Мадрид» таклифини оширишини кутмоқда, аммо Мадрид клуби раҳбарияти «ПСЖ» таклиф қилган суммадан кўпроқ бера оладими? Қизиқарли жавобга эга ажойиб савол.

Мухлислар ҳаммасини сериал каби томоша қилишмоқда. Аммо миш-мишлар бор, аммо ҳали ҳануз аниқ қарор қабул қилинмаган.

Киритилди: 10.04.2022 16:31. Ўқилди: 4042 марта. Фикрлар: 4 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.