Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«МЮ» ЕЧЛ учун курашдан чиқиб кетдими? — асосий айбдор ким?

Айни дам Премьер-лиганинг кучли тўртлигига кириш учун икки даъвогар мавжуд.

Шимолий Лондон клублари келаси мавсумда Чемпионлар лигасида қатнашиш учун ўзаро кураш олиб боради. «Арсенал»нинг «Манчестер Юнайтед» устидан қозонган ғалабасидан сўнг буни деярли расман айтиш мумкин. Манчестерда ҳам Чемпионлар лигаси учун имконият бор, лекин фақат шаҳарнинг «кўк» қисми учунгина. Эрик тен Хаг «Юнайтед» бошқарувидаги дебют мавсумини Конференциялар лигасида бошлаши мумкин. Балки ўз тарихида янги саҳифани очмоқчи бўлган жамоа учун бу энг яхши имкониятдир. «Манчестер Юнайтед» мухлислари учун бошқа тинчлантирувчи гаплар ўйлаб топиш қийин.

«Арсенал» майдонидаги ўйин кучли тўртлик учун кураш нуқтайи назаридан ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. «Канонирлар»нинг муваффақиятидан сўнг турнир жадвалида қуйидаги ҳолатни кўриш мумкин: «Арсенал» тўртинчи (60), «Тоттенхэм» бешинчи (57), «Манчестер Юнайтед» (54) ва «Вест Хэм» (53) мос равишда кейинги ўринларни банд этишган. «Қизил иблислар» мавсум якунланишига тўрт тур қолганида тўртинчи ўриндан олти очко ортда қолмоқда, аммо бу тўлиқ картинани тасаввур қилиш учун кифоя қилмайди. Чунки «Арсенал» «МЮ»дан бир ўйин кам ўтказди ва «Тоттенхэм»да иккита ортиқча ўйин бор.

«Шпорлар» бугун қўшнилари «Брентфорд»ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқолмади. Аммо «Манчестер Юнайтед»нинг Чемпионлар Лигасига йўл олиши деярли имконсиз. Шимолий Лондоннинг иккала клуби ҳам бу борада пешқадамликни йўқотиши учун мўъжиза рўй бериши керак. «Арсенал» ва «Тоттенхэм» хатога йўл қўйиб, асосий рақибига умид бера бошлаган тақдирда ҳам, холис бўлишимиз керак. «МЮ» сўнгги беш турда фақат «Норвич» устидан ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди холос.

Иккита тартибсиз жамоалар учрашувида омад «Арсенал»га кўпроқ кулиб боққандек

«Арсенал» кеча муҳим уч очкони қўлга киритди. Микель Артета жамоаси ҳозирги рақибларидан фарқли ўлароқ, мавсумни ижобий натижа билан якунлаш имкониятига эга, Эмирейтсдаги ўйин эса «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» учун ҳозирги ҳолатида мутлақо нормал тус олди. «Канонирлар»га сўнгги икки учрашувда бироз омад кулиб боққани ҳам бор гап. Артета шогирдларига «Челси» ва «МЮ» каби гранд жамоаларга қарши баҳсларда ғалаба қозониш осон бўлмади, албатта.

«Арсенал» «Манчестер Юнайтед»нинг ҳимоядаги қўпол хатоси туфайли тезда ҳисобни очди ва ярим соат ичида ўз устунлигини икки баробарга оширишга муваффақ бўлди. Бир эпизодда Нкетианинг голи ВАР ёрдамида бекор қилинди ва пенальти белгиланди. Букайо Сака иккинчи имкониятдан фойдаланди ва барибир ҳисобни 2:0га етказди. «Арсенал»нинг икки голи орасида «Манчестер Юнайтед» ортга қайтиш учун бир нечта имкониятга эга бўлди. Рамздейлнинг хатоси деярли катта муаммога айланган эди, Далот дарвоза тўсинини нишонга олди. Бир вазиятда Элангага нисбатан «Арсенал» футболчилари ўз жарима майдонлари ичида анча қўпол ўйнашди. Бироқ «қизил иблислар» ўзлари яратган хавфли ҳужумларни голга айлантиришда анча суст ҳаракат қилишди.

Крейг Поусон мезбонлар тўпни қўли билан ўйнагани учун «Арсенал» дарвозасига пенальти белгилади (бу сафар Тавариш айбдор), аммо катта вазифани ўз зиммасига олган Фернандеш дарвоза тўсинини нишонга олди. Криштиану Роналду майдондалигида жорий мавсум ҳисобидан Бруно иккинчи марта пенальтини аниқ тепа олмади. Биринчи марта бу «Олд Траффорд»да «Астон Вилла»га қарши баҳсда содир бўлган эди. Биринчи бўлимда КриРонинг ўзи гол урди, иккинчи бўлимда ҳам у дарвозани ишғол қилган эди, бироқ кичик сантиметрлик офсайд туфайли гол бекор қилинди. Шундан сўнг Жаканинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ўйинга нуқта қўйиб берди. Гранит тахминан 27 метрлардан тўпни Де Хеа дарвозасига жойлаб қўйди ва якуний ҳисобни ўрнатди - 3:1.

Фактлар ва рақамлар

- Криштиану Роналду «Арсенал»га қарши ўзининг Премьер-лигадаги 100-голини урди ва «Манчестер Юнайтед» либосида 100 та гол урган тўртинчи футболчига айланди (Гиггз, Скоулз ва Рунидан кейин). Бундан ташқари, португалиялик футболчи Премьер-лига ва Испания Ла лигасида 100 та гол урган тарихдаги биринчи футболчига ҳам айланди.

«Манчестер Юнайтед» сардори Харри Магуайр бу сафар захира ўриндиғида қолдирилди. Ҳимоячи мавсумни даҳшатли тарзда қўпол хатолар билан ўтказмоқда ва «Арсенал» билан учрашув арафасида Магуайрга қасос билан таҳдид қилингани маълум бўлди: Харри агар 72 соат ичида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этмаса, унинг уйига бомба қўйишлари айтилди.

- Ўтган мавсумда «Арсенал» АПЛда 61 очко (8-ўрин) тўплаган эди. «Канонирлар» мавсум якунига яна бешта ўйин қолганида 60 очкога эга.

- Бруно Фернандеш «Манчестер Юнайтед»нинг қарийб чорак аср ичида Премьер-лиганинг бир мавсумида кетма-кет иккита пенальтидан фойдалана олмаган биринчи футболчисига айланди. Бу охирги марта Тедди Шерингем билан 1997/98 йилги мавсумда содир бўлган эди. Ҳар икки ҳолатда ҳам португалияликлар мўлжални ўтказиб юборгани муҳим аҳамиятга эга.

Ральф Рангник жамоаси Англия чемпионатида кетма-кет тўртта меҳмондаги баҳсда мағлуб бўлди: серия 6 март куни «Манчестер Сити»дан учралган мағлубият (1:4) билан бошланди, «Эвертон» (0:1), «Ливерпуль» (0:4) билан ўйинлардаги муваффақиятсизликлар билан давом этди ва Арсенал (1:3) билан тугашига умид қиламиз. «Манчестер Юнайтед» билан охирги марта бундай ҳолат 41 йил олдин содир бўлган: 1980 йилнинг декабридан 1981 йилнинг мартигача улар кетма-кет олтита ўйинда мағлуб бўлишган.

- Гранит Жака «Манчестер Юнайтед» дарвозасига учта гол урди, барчаси жарима майдони ташқарисидан амалга оширилди. Премьер-лигада ҳеч ким Жакадан кўра узоқроқ масофадаги зарбалар билан «қизил иблислар»ни хафа қилгани йўқ.

Киритилди: 24.04.2022 06:59. Ўқилди: 4716 марта. Фикрлар: 9 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

16.05.2024. АПЛ. 34-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
3-2
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Брайтон
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.