Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Манчестер Юнайтед» фожеасига Магуайр бош сабабчими? — усиз ўйинлар натижаси ёмонроқ!

«Манчестер Юнайтед» мухлислари жамоа сардори Харри Магуайр устидан кулишда давом этади. Ҳатто, айрим ишқибозлар унга ўлим хавфи билан таҳдид қилишди ва уйига бомба қўйишларини айтди.

Харри учун қийин вазиятлар бошлангани рост. У «Арсенал» билан ўйинда захирада қолдирилди, аммо бу ҳаракат натижага таъсир қилмади - «Манчестер Юнайтед» 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
ESPN ўйиндан кейин қуйидагиларни ёзди: «Харри формаси ёмон бўлгани учун захирада қолди. Магуайр сўнгги пайтларда жуда кўп хатоларга йўл қўймоқда, шунинг учун у мунтазам равишда мухлислар томонидан танқид қилинади».

Харрининг ўзи «Ливерпуль» билан муваффақиятсизликдан кейин (0:4) бунга муносабат билдирди: «Бу мавсумда мен бир нечта ёмон ўйинларни ўтказдим. Аммо ҳар бир ўйинда ёмон ўйнасам ёки етарлича натижа кўрсата олмасам, «Манчестер Юнайтед»даги ҳар бир баҳсни асосий таркибда бошламаган бўлардим. Иккала мураббийнинг ҳам мени майдонга туширишига сабаблар бор. Жамоага нима бера олсам, асосий таркибда ҳам буни кўрсата оламан. Лекин мен клуб сардори эканлигимни тушунаман, улар мендан кўп нарса талаб қилишади ва катта маблағ тўлашади. Ишлар нотўғри бўлса, кўп гол ўтказиб юборсак, мени танқид қилишади. Лекин аслида бу нотўғри. Мағлубиятга барча бирдек жавобгар», дейди Магуайр.

Аммо у билан учралган мағлубиятлар футболчининг сўнгги бир неча кундаги ҳаётида содир бўлган асосий даҳшатлар олдида ҳеч нарса бўлмаса керак. Икки кун олдин Sky Sports нашри «Манчестер Юнайтед» ҳимоячисига хотини ва икки фарзанди билан бирга яшайдиган уйида бомба қўйилгани ҳақида хабар берди. Футболчи Чешир полициясига мурожаат қилди, ҳуқуқ-тартибот идораcи ходимлари ҳидловчи итлар ёрдамида уйни кўздан кечиришди, аммо ҳеч нарса топа олишмади. The Sun газетаси бу ҳақда янада батафсилроқ маълумот берди: «Бомба ҳақидаги хабар Магуайрга электрон почта орқали келган. Ҳужумчига ультиматум қўйилган. Харри ёки «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади, ёки унинг уйига ўрнатилган учта бомба портлатиб юборилади».

Бомба таҳдиди Харрини қўшимча хавфсизлик чоралари ҳақида ўйлашга мажбур қилди. Матбуот инглизнинг янги видеокузатув тизимини сотиб олгани ва кечаю кундуз қўриқчи ёллагани ҳақида ёзмоқда.

«МЮ» мухлислари нафақат Магуайрни танқид қилишмоқда, балки унинг устидан анча кескин кулишмоқда ҳам. Ҳаммаси унинг ноқулай ҳаракатлари туфайли юзага келган. Инглизлар уни жамоадаги ёмон натижалари ва индивидуал хатолари учун ҳам ҳақоратламоқда. Мухлислар, айниқса, «Сити» (1:4) ва «Ливерпуль» (0:4)га қарши ўйиндаги муваффақиятсизликлардан сўнг Магуайрни бу борада асосий айбдор қилиб кўрсатишди. Турли мемлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди, Харри уларда «Ливерпул»га ҳужумчи қилиб қўйилган эди.

Сўнгги пайтларда Магуайр рақибларига тўп етказиб бериш билан бир қаторда, бемаъни ҳаракатларни ҳам амалга оширди. Масалан, «Норвич» билан ўйинда у тасодифан Поль Погбанинг бошига уриб юборди ва уни жароҳатлади. Айтганча, Харрининг шериклари ва ҳатто Криштиану Роналдунинг ўзи ҳам бу эпизодда азоб чекишига тўғри келди. Магуайрнинг муваффақиятсизликлари 2019 йилнинг ёзида «МЮ»га келганидаги тўланган пулларни ҳисобга олсак, анча бўрттириб қабул қилинади. Ўшанда клуб 80 миллион фунт стерлинг тўлаган эди. Бу ҳалигача футбол тарихидаги ҳимоячиларнинг энг қиммат трансфери ҳисобланади. Масалан, ван Дейк учун «Ливерпуль» бор-йўғи 75 миллион евро ажратган холос. Саутгейт мухлисларга Харрига ҳуштакбозлик уюштиргани учун танбеҳ берди ва Каррагер унга капитан роли босим ўтказаётганини таъкидлади. Терма жамоада ҳам Магуайрда муаммолар бор. Март ойида Кот-д'Ивуар билан ўйинда мухлислар уни тролл қилишди. Кейин Гарет Саутгейт Харрини ҳимоя қилди ва мухлисларни танқид қилди: 

«Унинг омма олдида бу тарзда қабул қилинишини бемаънилик ва табиий абсурдлик деб биламан. Унинг биз учун нима қилаётганини, Англия терма жамоасида қанчалик ажойиб ўйнаганини ҳисобга олсак, мен мухлислар фикрини тушунолмаяпман. У терма жамоа вакили, шундай экан, бу футболкадаги ҳар қандай футболчини қўллаб-қувватлаш керак», — дейди бош мураббий.

Жейми Каррагер Магуайрга нисбатан нафрат сабаблари ҳақида фикр юритди - унинг фикрича, сардорлик роли ҳимоячига босим ўтказмоқда ва замонавий ҳимоя услуби унга мос келмайди:  «Магуайр учун «Манчестер Юнайтед»даги вазиятни ўзгартириш қийин, чунки у кийиниш хонасида ҳеч қандай ваколатга эга эмас. Ўтган ёздан бери Магуайр ким сардор бўлиши кераклиги ҳақида тинмай бош қотирарди. Ва у раҳбар сифатидаги мақомини тасдиқлай олмади. Бу унинг ўйинларига таъсир қилмай қолмайди».

«Арсенал»га қарши сўнгги ўйиндан олдин Харри жорий мавсумда «Челси»га қарши фақат биргина баҳсни ўтказиб юборди холос. Ва бу дисквалификация туфайли эди.

Бундан ташқари, «Манчестер Юнайтед» 2021/22 йилда Магуайрсиз бор-йўғи 10 та ўйин ўтказган ва шундан атиги 2 тасида ғалаба қозонган (яна бешта дуранг ва учта мағлубият).
Демак, «Манчестер Юнайтед»нинг барча муаммолари фақат бир футболчига боғланган бўлиши даргумон. Уни жамоа ва унинг ходимлари билан муроса йўлига кириши алоҳида масала.

Киритилди: 24.04.2022 12:15. Ўқилди: 1899 марта. Фикрлар: 4 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

16.05.2024. АПЛ. 34-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
3-2
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Брайтон
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.